Пахта етиштириш технологияси
Суғориш меъёри, муддати ва суғориш техникаси
Download 30.48 Kb.
|
Пахта етиштириш технологияси
Суғориш меъёри, муддати ва суғориш техникаси. Суғориш меъёрлари ғўзанинг ривожланиш фазаларини ҳисобга олган ҳола белгиланади. Суғориш меъёри енгил (қумли ва қумлоқ) тупроқларда ғўза гуллагунга қадар гектарига 500-600 м3, гуллаш, кўсак тугиш даврида 700-800 м3, ўртача қумлоқ тупроқларда ғўза гуллагунига қадар 600-700 м3, гуллаш-кўсак тугиш даврида 800'00 м3, сизот сувлари чуқур жойлашгаи оғир қумоқ тупрокдарда ғўза гуллагунига қадар 700 м3 атрофида, гуллаш-кўсак тугиш дав1111 дз 1000-1100 м3, чучук ва бир озгина минераллашган сизот сувлари яқин жойлашган тупрокдарда эса 700-800 м3 бўлиши керак.
Ғузани неча марта суғориш тупроқларнинг турига, захоб сувларнинг сатҳига ва иқлим шароитларига боғлиқ. Қумли, шағал мтлами бўлган тупроқларда ғўза ҳаммаси бўлиб 9-12 марта, шу .к умладан, гуллашига қадар 2-4 марта, гуллаш кўсак тугиш даврида 5-6 марта, пишиб етилиш даврида 1-2 марта суғорилади. Ургача қумоқ ва сизот сувлари чуқур жойлашган оғир қумоқ тупроқларда ҳаммаси бўлиб 7-9 марта, шу жумладан, гуллашига кздар 2 марта, гуллаб-кўсак тугиш даврида 4-6 марта, пишиб етилиш даврида 1 марта суғорилади. Чучук ва бир озгина шўрланган, захоб суви юза (1-2 м чуқурлиқда) жойлашган ерларда ғўзани 2-4 марта, шу жумладан, гуллашига қадар 1 марта, ғуллаш-кўсак тугиш даврида 2-3 марта сугориш, пишиб етилиш даврида эса, суғормаслик тавсия этилади. Ғўзани суғориш муддатлари ўсимликнинг ташқи аломатларига қараб белгиланади; гуллагунига қадар куннинг энг исиган дамилрида (кундузи соат 14-15 да) барглари тўқ-яшил рангга кириб сўлинқирайдиган бўлса, шунингдек бундай пайтда барглар эгилувчанлик хусусиятини йўқотмаса, букканда уларнинг ўрта томири қирсилламаса далани суғориш зарур бўлади, гўзанинг гуллаш даврида гулнинг энг юқорига чиқиши ўсимликнинг ниҳоятда чанқаганидан дарак беради. Сизот сувлари чукур жойлашган ерларда қатор оралари 60 см оўлган, захоб яқин жойлашган майдонларнинг ғўзаси дастлабки икки суғоришда эгат оралатиб сув қуйиш зарур. Бунда пахта мзйдонларини сифатли қилиб суғориш ва сувни тежаб сарфлаш муҳим аҳамиятга эга. Нишаби катта ва нишаби ўртача бўлган участкаларни даставвалига доимий сув оқими билан, сув эгатларининг нариги бошига етиб борганидан кейин эса эрозия жараёни рўй бермаслиги учун оқимни 2-3 баравар камайтириб суғориш лозим. Эгатлаб суғоришни механизаииялаш ва автоматлаштириш сифон найлар, эгилувчан қувурлар (шланглар), кўчма ярим эгилувчан ва қаттиқ кувурлар, кўчма суғориш агрегатлари ёрдамида амалга оширилади. Ғўзани илмий асосланган тизимда, мақбул меъёрда ва механизациялаш усулларини қўллаб суғорилганда, 20-30 фоиз сув тежалади, пахта очилиши 5-7 кунга тезлашади. Download 30.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling