Пахта етиштириш технологияси


Минерал ва махаллий ўғитларни қўллаш


Download 30.48 Kb.
bet7/10
Sana23.03.2023
Hajmi30.48 Kb.
#1287781
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Пахта етиштириш технологияси

Минерал ва махаллий ўғитларни қўллаш. Ўғитлардан илмий асосда фойдаланиб, уларни ерга солиш меъёри тўғри белгиланса ҳамда солиш муддатларига риоя қилинса, ғўзанинг ўсиши ҳамда ривожланиши жадаллашади, кўсакларнинг етилиши тезлашади. Ўғитлардан (айниқса, минерал ўгитлар) нотўғри меъёрларда фойдаланилса, ўсимликларнинг озиқлантириш муддатлари бузилса, ғўзанинг ривожланишида ўзгариш содир бўлади, жумладан, гуллар, тугунчалар ва кўсаклар тўкилади, пахтанинг пишиши кечикади, тола сифаги бузилади. Натижада пахта ҳосили кеч етилиб, сифати паст бўлади.
Минерал ўғитлар жуда қимматлашиб кетган хозирги даврда зарарсизлантирилган маҳаллий ўғитлардан (гўнг, лигнин, парранда қийи, шаҳар чиқиндилари, ипак қурти гўнги) кенг фойдаланиш тавсия этилади. Чунки маҳаллий ўғитлар таркибида ўсимликлар учун зарур бўлган барча озуқа элементлари мавжуддир. Ундан ташқари, тупроқ органик моддага қанча бой бўлса, минерал ўғитлар шунча кам ишлатилиши мумкин.
Хўжаликларда турли хилдаги маҳаллий ўғитларни тўплаш, сақлаш ҳамда улардан компост тайёрлаш ва ишлатиш масалаларига алоҳида эътибор бериш зарур.
Маҳаллий ўғитларни, алмашлаб экиш далаларида ғўзанинг ўтмишдоши бузилиб икки йил ўтиб, учинчи йилида ёки эски пахта майдонларида ҳам икки йилда бир марта куз пайтида, шудгорлашдан олдин фосфорли ва калийли ўғитлар билан бирга махсус машиналар ёрдамида бир текисда сочиш керак.
Маҳаллий ўғитлар хўжаликда етарли бўлса, уларни ҳар гектар ерга 25-30 тоннадан солинади.
Минерал ўғитларни пахтачиликда ишлатишда махсус қоидаларга ҳамда атроф-муҳитни тоза сақлаш масалаларига риоя қилиш керак. Бу тупроқ тури, унинг унумдорлиги ҳамда режалаштирилган ҳосилга боғлиқдир. Тадқиқотлар натижаларига кўра, бир тонна пахта етиштириш учун ўрта ҳисобда 45-50 кг азот, 15-17 кг фосфор ва 45-50 кг калий сарфланади. Ингичка толали ғўза навлари учун эса ўғитлар 10-15 фоиз кўпроқ талаб килинади.
Азотли ўғитлар тупроққа бўлиб-бўлиб солинади. Бунда 40-50 кг ўғит тупроқни экишга тайёрлаш пайтида чизел культивагор (ЧКУ -4) ёрдамида солинади. Агар азотли ўғитлар тупроқни жишга тайёрлаш пайтида берилмаган бўлса, гекгарига 15-20 кг.азот ва 20-25 кг. фосфор экиш билан бир вақтда сеялкага ўрнатилган махсус мосламалар ёрдамида 1 экиш чизиғвдан 5-7 см. четга, 12-15 см чуқурликка солинади.
Азотли ўғитлар вактвда берилмаса ғўзанинг гуллаши 5-10 кунга кечикади, ҳосилдорлик гекгарига 2-3 центнергача камаади.
Азотли ўғитларнинг қолган қисми ғўзанинг ривожланиш даврида қатор ораларига берилади, ғўзани неча марта озиқлантириш масаласи ҳар бир даланинг шароитига боғлиқ. Одатда, ғўза 2-4 чинбарг ҳосил қилган вақтда, шоналаш пайтвда ҳамда гуллай бошлаган даврвда озиқлантирилади.
Ҳар бир озиқлантиришда бериладиган азот миқдори гекгарига 40-50 кг.дан ошмаслиги керак. Биринчи озиқлантиришда ўгит ўсимликлар қаторвдан 15-18 см, шоналаш даврвда 20-22 см узокликда, гуллаш даврвда эса қатор оралари ўртасига (60 см қатор ораларвда) эгат тубидан 3 -5 см чуқурликка солинади. Агар гўза қатор оралари 90 см бўлса, ўғит ўсимлик қаторидан 30-35 см (‘нига ва 3-5 см чуқурликка солинади.
Охирги озиқлантиришни ҳамма жойда 10 июлдан кечикмасдан якунлаш зарур. Агар охирги озиқлантириш бундан кечикиб ўтказилса, кўсакларнинг пишиши ноябр-декабр ойларигача чўзилиб кетиши мумкин. Ундан ташқари, фосфорли ва калийли ўғитлар кўлланилмасдан меъёрвдан ортиқ азот солинса, кўсакларнинг очилиши 15-20 кунга кечикиб, ҳосил сифати пасаади. Шунинг у чун тегишли меъёр ва муддатларда фосфорли ва калийли ўғитлар ҳам қўлланиши зарур.
Фосфорли ўғитларнинг самарадорлиги асосан тупроқдаги ҳаракатчан фосфор микдорига боғликдир. Шунинг учун фосфорли ўғитлардан фойдаланиш жараёнвда ҳар бир хўжаликда мавжуд бўлган агрокимёвий хариталар кўрсаткичларини ҳисобга олиш керак.
Агар тупрокда ҳаракатчан фосфор миқдори кам бўлса, фосфорли ўғитларнинг йиллик микдорини гектарига 125-150 кг (соф ҳолда) қилиб белгилаш мумкин. Бунда 80-90 кг ўғит кузги шудгорлашдан олдин, 15-20 кг ўғит чигит экиш билан биргаликда ва 30-40 кг ўғит ғўза гуллаши даврида азот билан аралаштириб берилади.
Тупрокда ҳаракатчан фосфор микдори кам (0-15мг/кг) бўлса, фосфорли ўғитлар гекгарига 100-120 кг, ўргача (16-30 мг/кг) таъминланган тупроққа эса 75-80 кг микдорда қўлланилади. Бу ҳолда гектарига 20-30 кг/га фосфорли ўғит чигит экиш билан бирга, қолган қисми кузги шудгор олдидан тупроққа солинади.
Ҳаракатчан фосфор билан юқори (40-60мг/кг) таъминланган тупроқларда фосфорли ўғитларнинг йиллик меъёри гектарига 30-50 кг ни ташкил қилади.
Фосфорли ўғитларни белгиланган меъёр ва муддатларда қўллаш ҳосил сифатини яхшилаб, ғўзанинг гуллаши ва кўсакларнинг етилишини 3-4 кунга тезлаштиради.
Ғўзани ўғитлашда зарур бўлган яна бир озуқа элементи бу калийдир. Калийли ўғитни ишлатиш микдори ҳам фосфорли ўғитникига ўхшаш, бунда ҳам тупроқдаги алмашинувчи калий микдори ҳисобга олинади. Калийли ўғитларнинг меъёри хўжаликлардаги агрокимёвий хариталар кўрсаткичларига қараб белгиланади.
Агар тупрокда алмашинувчи калий микдори кам бўлса, калийли ўғитларнинг йиллик меъёри соф ҳолда гектарига 140-150 кг қилиб белгиланади. Бу миқдорнинг ярми кузда шудгор олдидан, қолган ярми эса ғўза шоналаган гуллаган пайтда азот билан аралаштириб қатор ораларига солинади.
Тупроқ алмашинувчи калий билан ўртача таъминланган бўлса, калийнинг йиллик меъёри гектарига 75 кг, юқори таъминланган тупроқларда эса 35-40 кг бўлади. Бу ҳолларда калийли ўғитларнинг ҳаммаси кузги шудгордан олдин фосфорли ўғитлар билан аралаштирилиб тупроққа солинади.

Download 30.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling