Пахта етиштириш технологияси


Ғўза қатор ораларига ишлов бериш


Download 30.48 Kb.
bet6/10
Sana23.03.2023
Hajmi30.48 Kb.
#1287781
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Пахта етиштириш технологияси

Ғўза қатор ораларига ишлов бериш. Ғўзанинг маромида ўсиб ривожланиши учун суғоргандан кейин ўз вақтида ишлов беришни ташкил килиш керак. Тупроқ етилмасдан ишлов берилса, «упроқ майин ҳолда бўлмайди, натижада у палахсаланиб, сўнгра қуриши натижасида катта-катга кесаклар ҳосил бўлади. Ерга пақтидан ўтказиб ишлов берилса, ер серкесак бўлиб қолиб, ғўза плдизининг зарарланишига олиб келади. Бу икки ҳолат ҳам унинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир қилади. Юқорида кўрсатилган ҳолатларда ғўзанинг пастки қаватидаги биринчи очиаадиган шона, гул, тугунчаларининг 25-30 фоизи ишлов вакдида ўтказилганга нисбатан кўпроқ тўкилади. Натижада ҳосилдорлик ,\ам шунчага камаяди. Пишиш муддати 6-7 кунга чўзилади.
Культивация чуқурлигига ва унинг сонига ҳам алоҳида эътибор бериш зарур. Механик таркиби енгил ва ўрта тупроқларда биринчи культивацияда суғоришдан олдин культиваторнинг четки иш органлари 8 см, ўртадагилари эса 15-16 см чукурлиқда ўрнатилиши керак. Навбатдаги культиьацияларда ғўзанинг илдизини шикастлантирмаслик мақсадида юмшатиш чуқурлиги қатор ораларининг кенглигига қараб белгиланиши лозим. Қатор оралари 60 см бўлган далаларда культиваторнинг четки ишчи органлари 8-10 см, ўртадагилари 12-14 см, қатор оралари 90 см бўлган далаларда эса шунга мос равишда 8-10 ва 15-16 см чукурликда ўрнатилади. Сув яхши шимилмайдиган оғир тупроқларда қатор оралари 60 см бўлганда ўртадагиларини 15-16 см, 90 см бўлса, 18-20 см гача ўрнатилиб, культивация қилиш мумкин. Механик I аркиби оғир ҳамда пастки қатламларда арзик, гипс бўлган далаларда кўрсатилган чуқурликда культивация қилиб, ғўза амал даврининг бошларида бир марта чизел-культиватор билан 20-25 см чукурликда юмшатилади.
Мавсум давомида ғўза қатор оралари беш-олти марта культинация, бир-икки марта ўтоқ ёки чопиқ қилинади. У қатор билан бу қатордаги ғўзалар баланд ўсиб, бир-бирига туташиб кетганда қатор ораларига ишлов бериш тугалланади.
Ҳар бир далага чопиқ тракторларининг киришини камайтириш, культивация, озиқлантириш ва суғориш учун эгат олиш, культивация ва чеканка ишларини бир йўла ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу пахта ҳосилининг тезроқ етилишини таъминлайди, ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини тежашга имконият яратади.

Download 30.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling