Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet59/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Таянч атама ва иборалар


Мустақиллик, концепция, миллий стратегия, мил- лий менталитет, умуминсоний қадриятлар, миллий ўзлик, ғурур ва ифтихор, соғлом турмуш тарзи, бой та- рихий-маданий мерос.

Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар


    1. Мустақиллик халқимизга қандай имкониятларни яратди?

    2. Мамлакатимиз мустақиллигининг маънавий асосларини нималар ташкил этади?

    3. Миллий ғояси концепцияси нима мақсадда иш- лаб чиқилди?

    4. Мустақилликни мустаҳкамлаш деганда нимани тушунасиз?

    5. Ғоявий-мафкуравий бирлик деганда нимани ту- шунасиз?
    1. МАВзУ: ЎзбеКИсТОн МУсТАқИЛ деМОКРАТИК ТАРАққИёТИнИнг МИЛЛИЙ


ҒОЯ КОнцепцИЯсИ бИЛАн бОҒЛИқЛИгИ

Режа


  1. Мустақиллик ва миллий мафкура

  2. Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепцияси

  3. Миллий юксалиш ғоясининг асосий тушун- чалари

Мустақиллик ва миллий мафкура


Бугунги кунда республикамизда янги жамияти қуриш билан боғлиқ устувор вазифалар белгилаб олин- ди. Шу боис, фаровон жамият барпо этиш ва бу жара- ёнда миллий ғоянинг аҳамиятини, уларнинг ўзаро алоқадорликдаги ижтимоий моҳиятини илмий тадқиқ этиш долзарб масалалардан бирига айланди. Зеро, ҳеч кимга сир эмас - биз қураётган янги жамият, аввало, халқимизнинг бу ўзгаришларни қўллаб-қувватлашига, бу борада одамларимизнинг фаоллиги, уларнинг дунёқараши, онгу тафаккурининг юксалишига боғлиқ. Шундай экан, бугунги кунда жамиятни демократлаш- тириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация қилиш ва ислоҳ этиш жараёнида ижтимоий ҳаётда содир бўлаётган ўзгаришларга миллий мафкурамизда акс этган ғоялар таъсирининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш катта амалий аҳамиятга эга- дир.
Шу маънода, миллий ғоя концепцияси ҳаётимизга тобора кириб келаётган янгиланиш жараёнлари, ислоҳотларнинг тақдири ва келажагини белгилашда муҳим аҳамияятга эга. Бинобарин, улуғ мақсад йўлига чиққан Ўзбекистон миллий тараққиёт манзили сари янги босқичга қадам қўйди. Бугунги кунда мамлакати- мизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар,
янгиланишлар натижасида жамиятимиз ҳаёти, одам- ларнинг онгу тафаккури ўзгариб бормоқда. Ўзбекистон халқи бугун Давлат раҳбари бошчилигида янги, юксак мақсадлар билан яшамоқда.
Бу жараёнлар дунёда глобаллашув даври, тараққиёт шиддат билан давом этаётган, ҳамма жабҳаларда ке- скин кураш ва рақобат тобора аёвсиз тус олаётган бир пайтда кечмоқда. Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган туб ислоҳотлар мана шундай руҳда кечмоқда. Ана шу жараёнда биз кучли миллий ғояга эҳтиёж сезилмоқда.



Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling