Oxirgi indd


Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепцияси


Download 374.85 Kb.
bet60/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепцияси


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Олий мажлисга мурожатномасида “Олдимизга қўйган улкан вазифаларни амалга оширишда биз учун куч- қудрат манбаи бўладиган миллий ғояни ривожланти- ришимиз зарур”деб таъкидлаган эди. Шуларни ино- батга олиб, “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғояси асосида “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепци- яси” лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Маз- кур лойиҳада қўйидагилар акс этган.
Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида амал- га оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва ян- гиланишлар жараёнида миллий ғояни ривожланти- риш кун тартибидаги долзарб вазифалардан бирига айланмоқда. Миллий тараққиётнинг янги босқичига хос асосий хусусиятлар, мақсад ва вазифалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миро- монович Мирзиёев бошчилигида ишлаб чиқилган ва изчил амалга оширилаётган Ҳаракатлар стратеги- яси ва бошқа муҳим ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳужжатларда аниқ белгилаб берилди.
Бинобарин, дунёда кечаётган глобаллашув жараён- ларининг салбий оқибатлари, янги мафкуравий хавф ва таҳдидлар кўламининг кенгайиб бораётгани мил- лий ғояни ривожлантириш масаласи долзарб экани- ни кўрсатади. Бу жараёнда қуйидагиларга алоҳида аҳамият бериш талаб этилмоқда:
биринчидан, мамлакатимизни бугунги тез тараққий этиб бораётган дунёга мос равишда ри- вожлантириш, жамият аъзоларини миллий юксалиш йўлида янада бирлаштириш ва сафарбар этиш масала- сига алоҳида эътибор қаратиш;
иккинчидан, мамлакат тинчлиги, халқнинг асрлар давомида шаклланган маънавий қадриятларига асос- ланган ҳаёт тарзини барбод қилишга йўналтирилган ғоявий-мафкуравий тахдидларга қарши курашда си- новдан ўтган миллий ва жаҳон тажрибасининг самара- ли усулларидан кенг фойдаланиш;
учинчидан, дунёда юз бераётган геосиёсий ва маф- куравий жараёнлар, турли ахборот хуружлари мазмун- моҳиятини англаш, халқаро терроризм ва экстремизм, уюшган жиноятчилик ва одам савдоси, наркобизнес, “оммавий маданият” каби турли хавф ва таҳдидларга қарши курашишда кучларни бирлаштириш ва уларни умуммиллий ҳаракат даражасига олиб чиқиш;
тўртинчидан, дунёвийлик ва динийликнинг соғ- лом мувозанатини таъминлаш, инсоф, виждон, диёнат каби ахлоқий қадриятларга таяниб яшаш ва фаоли- ят юритишни фуқароларнинг дунёқараши ва хатти- ҳаракатига сингдириш;
бешинчидан, Ўзбекистон кўп миллатли бағрикенг диёр эканини инобатга олган ҳолда, “Миллий ғоя–биз- нинг ғоя” деган тушунчани барча миллат ва элат ва- киллари ўртасида кенг тарғиб этиш;

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling