Oxirgi indd
Марказий Осиёда мустақил давлатчилик тизимини шакллантирилиши
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
Марказий Осиёда мустақил давлатчилик тизимини шакллантирилишиТаъкидлаш жоизки, антик замон Европа мадани- ятининг ривожланишида Марказий Осиё халқлари дунёқарашининг асоси бўлган зардуштийлик диний- фалсафий таълимотининг таъсири муҳим экани ман- баларда қайд этилади37. Маълумки, эрамиздан аввалги V-IV асрларда Юно- нистоннинг кўпгина полис-шаҳарларида демократик тамойилларга асосланган тизим қарор топган эди. Бу даврдаги демократик тизимнинг муҳим белгиси сифа- тида инсоннинг, ҳар бир фуқаронинг, унинг жамият- да тутган ўрнидан қатъи назар, давлат ишларида иш- тирок эта олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин, бунинг учун эса, сиёсий фаол кишилардан нутқ маданияти, нотиқлик санъатини доимий такомиллаштириб бори- 35 Тоҳир Карим Муқаддас “Авесто” изидан.-Т.: Чўлпон 2000.- Б.122. 36 Ўша манба, -Б. 124. 37 Қаранг: Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. -Т.: Ўзбекистон, 1997. -325 б. ши ва фуқароларни ишонтира олиш санъатини тўла эгаллаш талаб қилинган38. Платон ва Аристотель демократия деганда, авва- ло давлатни бошқариш шаклини тушунган. Пировард натижада, демократик жамият бўлиш учун эса, у ёки бу давлатни бир киши бошқарадими, кўпчиликми? – деган саволга жавоб бериш уларнинг фикрича муҳим аҳамиятга эгадир. Масалан, Платон идеал давлат деб билган - аристократик давлат тузумининг ҳалокати ер ва турар жойларнинг хусусий мулкка айланиши- га, бундан эса, норозиликлар келиб чиқиб қарама- қаршиликлар пайдо бўлиши ва урушлар бошланишига сабаб бўлади. Урушлар хусусий шахслар қўлида катта миқдорда бойлик тўпланишига олиб келади. Оқибатда давлатҳокимиятиниолигархияэгаллайди,камбағаллар бошқарувда иштирок эта олмай қоладилар. Олигархик давлатда мулксиз аҳолининг бойлар- га қарши нафрати кучайиб боради, бу эса давлат тўнтаришига олиб келади ва охир оқибат демократия ўрнатилади. Умуман, демократияни Платон ёқимли ва ранг- баранг, лекин етарли даражада бошқариб бўлмайдиган тузум сифатида баҳолаган. Бундай давлатларнинг ҳар қайсисида нимаики эзгу иш деб ҳисобланган бўлса, (тимократияда-ҳарбий зафарлар, олигархияда-бойли- клар, демократияда-эрк), айнан шу нарса давлатнинг ҳалокатига сабаб бўлади39. Платон қарашларини танқид остига олган Ари- стотель, давлатни пайдо бўлиши ва шаклланиши- ни табиий тараққиёт натижаси деб қарайди. Давлат бошқарувининг тўғри шакли – монархия, нотўғри шакли эса – олигархия ва демократия, деб ҳисоблайди. 38 Қаранг: Античная риторика под ред. А.А.Тихо-Годи. - М.: Наука, 1978. -4 78 с. 39 Қаранг: Муҳиддинова Ф. Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи .-Т.: ТДЮИ, 2003. -253 У қонунга эмас халққа боғлиқ бўлган демократияни танқид қилиб, қонун устуворлигига асосланган демо- кратияни қўллаб-қувватлайди40. Абу Наср Форобий уларнинг демократик жамият ҳақидаги ғояларини янада ривожлантирди. Бу ҳақда немис олими Герман Лей шундай дейди: “Форобий юнон традицияларининг турли хил элементларидан фойдалангани ҳолда давлат ва сиёсатни тушуниш ма- салаларида Платон фикрларидан узоқлашган, яъни ил- гарилаб кетган”41. Ўз даврининг йирик мутафаккирларидан бири бўлган Форобий ўзининг “Фозил одамлар шаҳри” рисо- ласида жамиятни бошқариш тизими ҳақидаги илмий- назарий қонуниятни яратди. Форобийнинг демократик жамият ҳақидаги таълимоти асосида адолат ва ахлоқ, қонунчилик ғояси ётади. “Маданий жамият ва мада- ний шаҳар (яъни мамлакат) шундай бўладики, -деб таъкидлайди Форобий, – шу мамлакатнинг аҳолисидан бўлган ҳар бир одам касб-ҳунарда озод, ҳамма баробар бўлади, кишилар ўртасида фарқ бўлмайди, ҳар ким ўзи истаган ва ўзи танлаган касб-ҳунар билан шуғулланади. Одамлар чин маъноси билан озод бўладилар. Одамлар- нинг тинчлик ва эркинликларига халақит берувчи сул- тон бўлмайди. Улар орасида турли яхши одатлар, завқ- лаззатлар пайдо бўлади”42. Форобийнинг фозил шаҳар ҳақидаги таълимоти- даги қарашлари, бугунги Ўзбекистонда демократик жамият шаклланишига оид ижтимоий-фалсафий ён- дашувларга мос келишини кузатиш мумкин. Файла- суф олим Ж.Туленов Форобийнинг давлат раҳбарига берган сифатларини таҳлил қилиб, “Ана шундай олий- 40 Ўша асар, -Б.55 41 Герман Лей. Очерк истории средневекового материализма. -М.: Наука, 1962. -С. 127 42 Абу Наср Форобий Фозил одамлар шаҳри. -Т.: Навруз, 1993. -Б 196 жаноб инсоний фазилатларни ўзида мужассамлаштир- ган, бозор иқтисодиёти қонун ва қоидаларини, унинг санъатини мукаммал ўзлаштириб олган, элим, халқим деб ёниб яшайдиган раҳбарлар истиқлол тақдирини ҳал қилувчи кучдир”43, - дейди. Худди шунингдек, М.Мирҳамидов Форобий давлат раҳбарига талаблар қўйиш билан бирга, адолат тамойилларини олға су- ришини таъкидлаб ўтади44. Бундан кўриниб турибди- ки, аждодларимиз қолдирган маънавий мерос бугунги кунда Ўзбекистонда яратилаётган демократик жами- ятнинг асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Одил ва адолатли жамият - демократик жамият де- макдир. Шу маънода, демократик жамият кишилик жа- миятининг ноёб маҳсули бўлиб, уни ташкиллаштириш эса, жамият аъзоларининг вазифасидир. Демократик давлат барпо этиш ва унинг назарий асосларини яра- тиш ҳақидаги ғояларни ўрта аср ижтимоий-фалсафий тарихида муҳим ўрин эгаллаган мутафаккир ва дав- лат арбоби Низомулмулкнинг “Сиёсатнома” асарида учратиш мумкин. Низомулмулкнинг фикрича, давлат тизимининг турли босқичларига жиддий текширув- лар, амалдорларнинг шахсий, ахлоқий хусусиятларини ўрганиш асосида танлаш лозим. Унинг таълимотида адолат ва инсоф категориялари ижтимоий-сиёсий ту- шунчалар сифатида талқин қилинади. қонунга итоат, унинг ижроси масаласи ҳам демократик жамият шак- лланишида муҳим аҳамиятга эгадир. Қарорлар қабул қилишда, қонунчиликни яратишда, миллий давлат- чилик такомилида кўпчилик фикрига, хоҳиш ва иро- дасига таяниш ҳақидаги ғоя ҳозирги даврда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Шу муносабат билан Ни- зомулмулк, ”кўпчилик бўлиб қабул қилинган тадбир 43 Туленов Ж., Ғафуров З. Фалсафа. -Т.: Ўқитувчи, 1997. -Б. 358. 44 Қаранг: Мирҳамидов М. Ўзбекистон: демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида. -Т.: Университет, 2003.-Б. 47-48. энг савобли бўлади ва шундай йўл тутиш керак”45 , – дейди. Одил – демократик жамият барпо этиш ҳақида гап борар экан, А.Темур ва темурийлар даврига алоҳида тўхталмоқ лозим. Чунки, бу даврда демократик жа- мият назарияси эмас, балки унинг реал воқеликда на- моён бўлиши билан боғлиқ муҳим илмий-фалсафий ғояларни учратишимиз мумкин. Буюк сиёсатчи ва давлат арбоби сифатида Темур ўз давлатининг сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий фалсафий тамойилларини яратди ва идора (яъни, бошқарув маъ- носида) шаклини, унинг илк куртакларини кўрсатди46. Темурнинг ижтимоий-фалсафий қарашларида адо- лат категорияси алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг ту- зукларида давлат тизимини бошқариш воситалари, ҳарбий қўшинларни ташкил этиш, давлатни ташқи хавфдан муҳофаза қилиш, адолатли солиқ тизими- ни жорий этиш, мамлакатни ободонлаштириш билан боғлиқ тадбирлар мамлакатда миллий демократик жамиятни юксак маданий-маърифий ва ҳуқуқий асос- ларини яратилганлигидан далолат беради. “Ҳар мам- лакатда адолат эшигини очдим, зулму-ситам йўлини тўсдим”47, – деган сўзлар Темурнинг адолатли жамият- нинг мазмун ва моҳиятини, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқи ва манфаатини ҳимоя қилиш олий қадрият эканлиги хақидаги ғоясининг ифодасидир. Ана шундай йирик мутафаккирлардан Алишер На- воий ўз фаолиятида амалиёт билан назариянинг бирли- гини мужассам этган сиймолардан бири ҳисобланади. А.Навоий ўзининг шоҳ асарларидан бири бўлган “Маҳбуб ул – қулуб” номли асарида, “Гоҳ амирлик ўрнида ўтирдим ва ҳукумат маҳкамасида халқнинг арзу додини сўрдим ва гоҳ подшоҳ ёнида вазирлик 45 Низомулмулк Сиёсатнома. -Т.:Адолат, 1997.-Б 98. 46 Ўша асар, -Б.60. 47 Ўша асар, -Б. 67. қилдим ва менга умидвор назар билан қараб турган элга мурувват кўрсатдим”48, – дейди. А.Навоийнинг ижтимоий-фалсафий таълимотининг асосида адолат- ли жамият ғояси ётади. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling