Oxirgi indd


Ислом дини милий ғояларимизнинг асосий негизларидан бири


Download 374.85 Kb.
bet69/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Ислом дини милий ғояларимизнинг асосий негизларидан бири


Юртимизга ислом дини кириб келиши билан адо- латли жамият ҳақидаги тарихий маълумотларнинг барча кўринишларида ислом фалсафаси, фиқҳ илми арконларининг қарашлари ўз ифодасини топган.
Жумладан Имом Бухорийнинг ислом оламида Қуръони шарифдан кейин иккинчи муқаддас китоб ҳисобланмиш “Ал-Жомиъ ас саҳиҳ” (Ишонарли тўплам) деб номланган 4 жилддан иборат ҳадислари ҳамда “Ал-адаб ал-муфрад” (Адаб дурдоналари), Абу Исо Муҳаммад ат-Термизийнинг “Шамоили Муҳаммадия”, Бурҳониддин Рабғузийнинг “Қиссаси Рабғузий”, Аҳмад Яссавийнинг “Ҳикматлар” номли китоблари, Алишер Навоийнинг ислом ақидалари номоз фарзлари ҳақида сўз юритилган “Сирожу-л муслимийн” (Мусулмонлар чироғи) рисоласи, ислом динининг тарихи, ўзига хос қонун-қоидаларини ўрганишда Муҳаммад Хузарий- нинг “Нур-ул яқин”, Аҳмад Ҳодисий Мақсудийнинг “Ибодати исломийя” “Ислом ибодатлари”. Маънавий қадриятларимизни тиклашда, кишиларда ахлоқ-одоб, ҳалоллик, ростгуйлик, поклик сингари умуминсоний фазилатларни қарор топтиришда ва мустаҳкамлашда Алихонтўра Соғунийнинг “Тарихи Муҳаммадий”, халқимизнингтаниқли шоири ҳожи Абдулла Орифнинг “Ҳаж дафтари” асарларида инсонларнинг маънавий- руҳий ва ахлоқий тарбияланишида исломнинг ўрни қанчалик муҳим ва зарур эканлиги кўрсатиб ўтилган.



48 Алишер Навоий Маҳбуб ул қулуб. -Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1983.-Б.12.
Бинобарин, ислом дини жамиятда инсонпарвар- лик, адолатпарварлик ғояларини кенг тарғиб-ташвиқ қилади. Унда, бировларнинг ҳақига кўз олайтириш, ич- киликбозлик, гиёҳвандлик, ўғрилик каби қабиҳ ишлар билан шуғулланиш, фоҳишабозлик, порахўрлик қаттиқ қораланади. Одамларни ҳаром-ҳариш йўллардан узоқ юришга, инсофли-диёнатли бўлишга, ўзидан яхши из қолдиришга ундайди.
Ўзбекистонда барпо этилаётган демократик жами- ятнинг назарий асосларини жадидчилик ҳаракатида ҳам кўриш мумкин. Айниқса, демократик жамият шак- лланишининг муҳим омилларидан бири бўлган мил- лий ғоянинг шаклланишида, уларнинг таълимоти алоҳида ўрин тутади. Жадидларнинг қарашларида ҳар қандай миллат токи озод бўлиб, ўзининг мустақил давлатчилиги тамойилларини ўрнатмагунича ижти- моий адолатни қарор топтириб бўлмаслиги акс эт- ган.
Жадидларнинг фикрига кўра, демократик жамият фақат юксак маънавият ва мафкурага асосланмоғи ке- рак. Уларнинг “Усули жадид” (“Янги усул”) тамойили- дан келиб чиқиб, янги усулдаги турли билим масканла- рини музейлар, кутубхоналар, мактаблар, рўзномалар ташкил этишлари, Ўзбекистонда миллий давлатчилик- нинг такомилида муҳим босқич бўлди.
Шу ўринда, улуғ аждодларимиз яратган бой ранг- баранг ижтимоий-фалсафий, маънавий-маданий, ме- росларининг тикланиб бориши ва халқимиз ҳаётига кириб боришини алоҳида таъкидламоқ керак. Айниқса, жаҳон илм фани ва тафаккури тараққиёти тарихида муҳим ўрин эгалловчи илмий-фалсафий мерос, турли тарихий даврларда яратилган маънавий мерос билан бирга, моддий маданиятимизнинг нодир намуналар миллий ғояларимизнинг тарихий негизлари бўлиб, уларни асраб-авайлаш ва ҳаётга тадбиқ қилиш биз- нинг бурчимиздир.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling