Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet67/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Таянч атама ва иборалар


Инсон ҳуқуқлари, ижтимоий сиёсат, демократик ислоҳотлар, инсон қадр қиммати, фуқаролик жамияти, халқаро ташкилотлар, халқаро ҳуқуқ, сиёсий тизим, парламент, суд ҳокимияти.

Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар


  1. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинли- кларининг устуворлиги нималарда ўз ифодасини топган?

  2. Мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳтларнинг инсон қадр қимматини юксалти- ришдаги роли қандай?

  3. Инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш бўйича қандай ишлар амалга оширилган?

  4. Стратегик вазифалар деганда нимани тушу- насиз?

  5. Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларини изоҳлаб беринг.

Р е ж а:

  1. Ўзбекистонда барпо этилаётган демократик жамият асосларининг энг қадимги илдизлари

  2. Марказий Осиёда мустақил давлатчилик ти- зимини шакллантирилиши

  3. Ислом дини милий ғояларимизнинг асосий негизларидан бири



Ўзбекистонда барпо этилаётган демократик жамият асосларининг энг қадимги илдизлари


Ҳар қандай ғоя сингари миллий ғоя ҳам ўзининг туб илдизларига эга. Шу маънода унга куч бериб, ри- вожланиши учун асос вазифасини ўтайдиган миллий ғоя негизларини асраб-авайлаш, уни ҳимоя қилиш шарт-шароитларини яратиш билан бирга, унинг ри- вожланишига муносиб ҳисса қўшиш юртнинг бахтли келажагини ўйлаган ҳар бир фуқаро учун масъулият- дир.
Миллий ғоя тамойиллари асосида Ўзбекистонда барпо этилаётган демократик жамият асосларининг энг қадимги илдизларидан бири “Авесто”дир. У ми- лоддан аввалги 7-6 асрларда ҳозирги Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти ҳудудида яратилган илк давлатчи- лик тўғрисидаги ижтимоий-фалсафий, диний таъли- мот ҳисобланади. ”Авесто”ни “Ҳаёт йўриқномаси”, ”Қонунлар тўплами”, “Билимлар мажмуаси” деб бе- жиз аташмаган. Зеро, ҳозирги адолатпарвар демокра- тик жамият асосларини яратишга қаратилган миллий ғоя билан ҳамоҳанг ижтимоий-фалсафий фикр унда мавжудлиги яққол кўзга ташланади. Шу ўринда таъ- кидлаш жоизки, манбаларда ёзилишича, маҳаллий
халқни ўз асоратида тутиб туриш учун босқинчилар мустаҳкам ўрнашиб олиш мақсадида “Маҳаллий халқ устидан ўз ҳукмини янада мустаҳкамлаш, улар усти- дан назоратни кучайтиришнинг зарурлиги натижа- си ўлароқ, бошқарув аппарати, бошқарув маркази мунтазам қуролли кучлар, назорат органлари ташкил этила бошланди. Давлат ана шу тартибда таркиб топа бошлади”35. Ана шундай тарихий шароитда маҳаллий халқни бирлаштириш объектив заруриятга айланиб борди. Файласуф олим Тоҳир Каримнинг эътироф эти- шича, “Чўл билан воҳа халқини келгинди билан ўтроқ халқларнинг манфаатларига бундай мос келмайдиган зиддиятларни бартараф эта оладиган қудратли мафку- ра зарур эди. Ана шундай мафкура бўлиб Зардўшт таъ- лимоти вужудга келди”36.



Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling