Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet63/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Халқ розилиги
Инсон қадр-қимматини кўтариш, унинг ўз ҳаёти ва тақдирининг ҳақиқий эгаси деб ҳис этиши, моддий ва маънавий жиҳатдан тўкис яшаши учун барча зарур ша- роитларни яратиш, халқнинг розилигига эришиш мил- лий ғоянинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Юртимиз- да қабул қилинаётган қўплаб ижтимоий дастурлардан кўзда тутилган мақсад ҳам шунда.
Ўзбекистоннинг замонавий қиёфаси, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маданий-гуманитар тараққиёти, бир сўз билан айтганда, миллий юкса- лиш даражаси аввало халқимизнинг ўз бунёдкорлик салоҳияти, орзу-умидларини руёбга чиқариш учун яратиб бериладиган шарт-шароит ва имкониятларга боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган халқчил ва инсонпарвар сиёсат бу борада олдимизда турган yлyғвop вазифаларни амалга оширишда дасту- руламал бўлиб хизмат қилади.
Жаҳолатга қарши маърифат
Жаҳолат нафақат диний шақлда, балки дунёвий, даҳрийлик кўринишида ҳам намоён бўлади. Миллий ғоя бундай жаҳолат кўринишларига қарши маърифат
асосида кураш олиб боради, маънавият ва маъри- фат масаласини Ўзбекистонлик барча соғлом фикрли, масъулиятли кишиларнинг виждон ишига айланишига даъват этади.
Бунда аввало, Ўзбекистон Республикаси Президен- ти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, савод- сизлик ва жаҳолатга баҳдам бериш мақсадида қабул қилинган «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб ном- ланган махсус резолюция асос бўлиб хизмат қилади.
Таълим ва маърифат башарият фаровонлигининг асосий омили ҳисобланади. Шу боис инсон маънавий олами, халқимиз маданиятини белгилайдиган манба- ларни асраб-авайлаш ва бойитиш бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир. Бу борада миллий ғоя юр- тимиз заминидан етишиб чиққан буюк аллома ва му- тафаккирларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий меро- сига, халқимизнинг бой тарихи ва маданиятига, жаҳон илм-фани ютуқлари ва умумбашарий тараққиёт таж- рибаларига асосланади.
5. Инновацион тараққиёт
Ўзбекистон – улкан табиий заҳиралар, иқтисодий ва инсоний салоҳиятга бой мамлакат. Шунинг учун мил- лий тикланишдан миллий юксалиш сари боришда иқтисодиётни, бутун мамлакатни инновацион асосда ривожлантириш муҳим роль уйнайди.
Бугунги кунда дунёда инновацион ғоясиз, илм- фан ютуқларисиз бирор-бир соҳа ривожини тасав- вур этиб бўлмайди. Ўзбекистоннинг энг катта бой- лиги – бу халқнинг улкан интеллектуал ва маънавий салоҳиятидир.
Ўрта асрлар оралиғида юртимиз худудидан етишиб чиққан улуғ аллома ва мутафаккирлар жаҳон илм- фанига, бутун инсоният тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган.
Хусусан, IX-XII ва XIV-XV асрларда икки қудратли илмий-маданий юксалишнинг манбаи ҳисобланиб, жаҳоннинг бошқа минтақаларидаги Ренессанс жараёнларига ижобий таъсир кўрсатган Шарқ Уйғониш даври – Шарқ Ренессанси сифатида дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган.
Шу боис ҳам, инновацион тараққиёт билан халқимизнинг анъанавий миллий турмуш тарзи ўртасида ўзига хос уйғунликни таъминлаш орқали Ўзбекистонга хос миллий тараққиёт моделини яратиш устувор вазифа ҳисобланади.
Миллий юксалиш ғояси халқимизнинг улкан ин- теллектуал ва маънавий салоҳиятини рўёбга чиқариб, Ўзбекистоннинг янги тарихида учинчи ренессанс дав- рининг бошланишига хизмат қилади.



Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling