Oxirgi indd


Миллий юксалиш ғоясининг асосий тушунчалари


Download 374.85 Kb.
bet62/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Миллий юксалиш ғоясининг асосий тушунчалари


Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари де- ган улуғ мақсад давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини комплекс ривожлантиришни назарда ту- тади. Миллий ғоянинг асосий тушунча ва тамойиллари Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бош ғоясидан келиб чиқади ва уни тўлдириб, бойитиб бора- ди ҳамда халқимиз қалби ва онгига янада чуқур синг- диришга хизмат қилади.
Ягона Ватан туйғуси
Инсон қаерда яшамасин, ягона Ватан туйғуси уни ўз муқаддас замини билан боғлаб туради. Маънавий баркамол инсон доимо юртининг бугунги ва эртанги тараққиёти ҳақида ўйлайди, унинг олдидаги фарзанд- лик бурчини адо этишга интилади.
Шу боис ҳам Ўзбекистонликларнинг билим ва таж- рибаси, ақл-заковати, истеъдодини Ватан равнақи йўлида бирлаштириш, уларнинг орзу умидлари рўёби саналган миллий ғояни амалга ошириш йўлидаги ин- тилишларни умуммиллий ҳаракатга айлантириш дол- зарб вазифа саналади.
Бу жараёнда Ватан равнақининг муҳим манбаи бўлган миллатлараро тотувлик ва динлараро багри- кенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаш асоси- да мамлакатдаги 130 дан зиёд турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтариш муҳим ўрин тутади.
Адолат - қонун устуворлигида
Барча соҳада адолат ва қонун устувор бўлсагина жамиятда том маънодаги эркинлик ҳамда демокра- тия, юксак маънавият, соғлом турмуш тарзи қарор топади. Шу боис, улуғ аждодларимиз адолатли дав- лат ва жамият қуришни орзу қилиб, унинг ҳуқуқий ва илмий-фалсафий асосларига доир таълимотлар яратган.
Жамият ҳаётида адолатни қарор топтиришда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғояга қатъий амал қилиб, одамларнинг дардини эшитиш, улар би- лан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилишга алоҳида эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади. Ана шу мулоқотлар орқали оддий фуқароларда давлат- га, унинг идораларига бўлган ишонч мустаҳкамланади, улар ўзларининг давлат ва жамият бошқарувида ишти- рок этаётганини, хуқуқий-демократик давлатда яша- ётганлигини чуқур ҳис этиб, улкан бунёдкор кучга ай- ланади.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling