Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet71/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Миллий ғоя миллий онгнинг миллий бурч ва масъулият билан бевосита боғланган ҳолдаги кўринишидир. Миллий онги заиф бўлган, миллий ўзлигини англамаган халқда етук миллий ғоя ҳам бўлмайди. Миллатнинг етуклиги даражаси бевосита вазифа тариқасида кун тартибида турган муҳим, муш- тарак умуминсоний манфаатлар ва мақсадлар, ғоялар нисбати тизимида ўз ифодасини топади.
Миллий ғоя кишиларнинг онгидаги ўзгаришларнинг асосий мезони ва кўрсаткичига айлангандагина ўзининг асосий ижтимоий функцияларини бажара олиши мумкин. Бунда бир томондан миллий ғоянинг умумий қарашлар, хулосалар тарзида намоён бўлиши жараёни босқичларидан ўтиши, иккинчи томондан демократик жамиятнинг барча соҳаларида фаолият юргизаётган шахслар ғоявий камолот даражаларига эга бўлиши зарур бўлади. Демократик жамият шак- лланишида маънавий-маърифий ва мафкуравий жа- раёнлар муҳим рол ўйнаши билан бир қаторда, ижти- моий онг шакллари, айниқса, мафкура, ғоя, кишилар- нинг турмуш тарзи, тафаккури сифатида бу жараённи босқичма-босқич амалга оширишга кўмак беради.
Миллий ғоя Ўзбекистоннинг умумий ва ягона Ва- тан эканлигини тушуниш, давлат тилини ўрганиш, ҳурмат қилиш ҳиссининг уйғунлиги, истиқлолга содиқлик, мустақилликни мустаҳкамлаш ва мил- лий мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлан- тиришга ўз ҳиссасини қўшишига интилиш каби- ларнинг моҳияти ва мазмунини ташкил этадиган жиҳатларини ўзида акс эттиради. Шу билан бирга, унда кишиларнинг маданий-миллий меросни асраб авайлаш, жамиятнинг маданий-иқтисодий камоло- тига интилиш, миллатпарастлик ва миллатчиликка қарши кураш, этник муносабатларда умуминсоний- ликнинг устуворлиги каби туйғу ва мақсадлар ҳам ўзига хос тарзда намоён бўлади. Бундан ташқари, мил- лий манфаатлар, эҳтиёжларнинг умумий мақсадларга бўйсундирилганлиги, миллий ғурур, миллий ўзликни англаш жараёнларининг мамлакатнинг пировард мақсадларга хизмат қилишга йўналтирилганлиги, си- ёсий институтлар, партиялар, жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги, диний қавмларнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги миллий ғоянинг ривожи ва кўзланган мақсадларга эришишда муҳим аҳамиятга эга.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling