Oxirgi indd
буюк мутафаккурларнинг ғоявий-назарий қарашлари
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
буюк мутафаккурларнинг ғоявий-назарий қарашлариЮртимиздан етишиб чиққан Муҳаммад Ҳоразмий, Абу Наср Фаробий, Аҳмад Фарғоний, Абу Али Ибн Сино, Абу Райхон Беруний каби алломаларининг ўлмас асар- лари жаҳон фанини бойитди. Инсоният тафаккурининг ривожланишига ўзига хос ҳисса қўшганлигини эътироф этиш лозим. Мутасаввуфлар: Ҳожа Юсуф Ҳамадоний, Аҳмад Яссавий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Нажмиддин Кубро; муҳаддислар: Имом Бухорий, Имом Термизийларнинг таьлимотида акс этган комил инсон ғоялари, адолат хақидаги кураш- лар жамиятнинг маьнавий-аҳлоқий руҳини сақлаш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу ғоялар Ватан ва халқ манфаати йўлида фидоийлик ва инсонпарварлик- ни тақозо этади. Улар миллий-маьнавий қадриятлар сифатида халқимиз маданияти, адабиёти ва саньа- тида, жумладан, Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Лутфий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Жалолиддин Румий, Мирзо Абдулқодир Беди- лар ижодида чуқур ўрин эгаллади. Жумладан, Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Си- нонинг бу борадаги қарашлари ҳам ўзига хосдир. Улар ҳар бир нарсани кузатиш ва тажриба асосида ўрганишга, кейин хулоса чиқаришга интилганлар, барча бунёдкор- лик инсоннинг меҳнатига боғлиқлигини таькидлаганлар. Буюк ўзбек шоири, мутаффаккири ва давлат ар- боби Алишер Навоий эса ўз асарлари билан жамият тараққиётининг замонасига хос фазилатларни ёри- тишга ҳаракат қилган. У шеьрлари ва достонларида ра- золатга, беқарорликка, урушу жанжалларга, маьрифат- сизлик, жаҳолатга қарши кураш ғояларини улуғлайди. Инсонларни меҳнатга, яратувчанликка, адолатга чақиради. Маьрифатга асосланган жамият яратишни орзу қилади. Шоирнинг бевосита ўзи ҳам бунёдкорлик ишларига бош-қош бўлган. Бу ғоялар ўзбек давлатчилигининг ривожланишида ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилди. Амир Темурнинг “Темур тузуклари”, Низом-ул-мулкнинг “Сиёсатнома” китобларида давлат идораси ва аҳли фуқарога муно- сабатда адолат, инсоф, диёнат, эл-юрт тинчлиги ва ободлиги бош ғоя сифатида илгари сурилди. Бу ғоялар Темурийлар давлати ғоявий тамойилларнинг устивор йўналиши эди. Абу Наср Форобий: “Инсоннинг моҳияти хақиқий бахт-саодатга эришув экан, инсон бу мақсадни ўзининг олий ғояси ва истагига айлантириб, бу йўлда барча имкониятлардан фойдаланса, у бахт-саодатга эриша- ди” деб алоҳида таькидлаган. Унинг “Фозил одамлар шаҳри”, “Фуқаролик сиёсати”, “Бахт саодатга эришув ҳақида” каби асарларида олийжаноб жамият, адолатли тузум ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилиб, ўз даври учун изчил таьлимот яратди. У ҳар томонла- ма етук, барча аҳолини бахт-саодатга, илм-маьрифатга олиб борувчи юксак ахлоққа эга идеал жамоа ҳақидаги ғояларни олға сурди. Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида ўзининг туб негизларига асосланган миллий ғояларимиз Ўзбекистонда демократик жамиятни барпо этиш, миллий ўзликни англаш, миллий ғурур, қобилият не- гизида, ўз кучи ва имкониятларини ишга солиб, мил- лат тараққиёти йўлида жипслашиб бир мақсад сари ҳаракат қилишга замин бўлиб хизмат қилади. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling