Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet22/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Информацион таҳдидлар. Бу турга кирувчи таҳдидлар инсоннинг ижтимоий онгини нотўғри шак- ллантириш ва бу билан ўзлигига эга бўлмаган оло- монни таркиб топтиришни кўзлайди. Бугунги кунда информацион таҳдидлар Интернет воситасида четдан туриб уюштирилмоқда ва унинг асосий кўринишлари қуйидагилардир: давлатнинг миллий сиёсатини атай- ин танқид қилиш, сохта хабарлар тарқатиш, кичик му- аммони катта (йирик) муаммо сифатида тасвирлаш, мухолифларни гиж-гижлаш, раҳбарларни золим қилиб кўрсатиш, миллий қадриятларни нотўғри талқин қилиш, ёшларни чалғитиш. Информацион таҳдидлар


– баъзида ахборот хуружи деб аталади – шахсни икки- лантиради, уни муаммолар гирдобига ташлайди. На- тижада фуқароларнинг ижтимоий онги заҳарланиб, жамиятда ижтимоий хасталик таркиб топади.16
15 Қаранг: Кучуради И. Философия перед лицом мировых проблем. // Вопросы философии. 2004. № 3. –с. 5-11. Ғаниев А. Ғарб оламидаги ахлоқий муаммолар. –Т.: “Ворис”. 2007 ва ҳ.к.
16 Яна қаранг: Гринин Л.Е., Коротаев А.В. Социольная макроэволюция и исторический прцесс. // Философия и общество. 2007. № 2. –с. 19-66. Жўраев Т. Миллий давлатчилик ва хавсизлик.
–Т.: “Akaemiya”. 2007. ва ҳ.к.

Мафкуравий таҳдидлар намоён бўлишининг хусусиятлари


Бундай ғоялар бугунги кунда шунчаки кишиларни йўлдан урадиган ғоялар сифатида эмас, балки бутун бошли миллатлар, жамиятлар ва давлатлар ҳаётини издан чиқарувчи мафкуравий таҳдид сифатида намо- ён бўлмоқда.
Умуман олганда, ҳозирги даврда мафкуравий таҳдидлар намоён бўлишининг хусусиятлари таҳлили қўйидаги хулосаларни чиқариш имконини беради.
Биринчидан, мафкуравий таҳдидлар моҳият эъ- тибори билан шахс, ижтимоий гуруҳ, миллат ва жа- миятнинг эркинлиги, барқарор тараққиётига қарши қаратилган бўлиб, ғаразли сиёсий ва геосиёсий ман- фаатларнинг инъикоси ҳисобланади. Вайронкор ха- рактерга эга бўлган бундай таҳдидлар субъект онги ва қалбига йўналтирилганлиги, мазмун ва шакл жиҳатидан хилма-хиллиги билан ажралиб туради.
Иккинчидан, мафкуравий таҳдидлар глобал ха- рактер касб этмоқда. Бу бир томондан ижтимо- ий ҳаётнинг барча соҳалари ана шундай таҳдидлар остида қолаётгани, иккинчи томондан, стратегик мақсадларни, тактик вазифаларни амалга оширадиган ва пухта ишлаб чиқилган халқаро институционал ти- зим шаклланаётганида ҳам яққол кўринади.
Учинчидан, мафкуравий таҳдидларга қарши кураш, уларнинг олдини олиш юксак маънавиятни шакллан- тириш, ғоявий-мафкуравий жараёнлар моҳиятига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш зарурлиги- ни кўрсатади. Бу объектив воқеликка айланган гло- бал мафкуравий таҳдидларнинг ижтимоий жараёнлар субъектига қарши қаратилгани ва уларнинг олдини олиш шу субъектларнинг фаоллигини оширишнинг, содир бўлаётган жараёнларга даҳлдорлик ва актив акс муносабатини шакллантиришнинг ҳаётий-амалий аҳамиятга эгалиги билан белгиланади.
Тўртинчидан, миллий мафкуранинг моҳиятини ифо- даловчи ғоялар жамиятдаги барча ижтимоий қатламлар, демографик гуруҳлар манфаатини акс эттиради. Шундан келиб чиққан ҳолда, уларнинг тўғри англаниши, чуқур ўзлаштирилиши ва фаолият мотивига айланиши диффе- ренциал ёндашувни тақозо қилади ва ғоявий тарғибот- ташвиқотнинг самарадорлигини белгилайди.
Бешинчидан, ёшлар ўзига хос эҳтиёж ва манфаат- лар, қизиқиш ва интилишларга эга ижтимоий қатлам ҳисобланади. Мамлакатнинг истиқболи уларнинг маънавий етуклиги ва камолотига боғлиқ экан, бу уларни бунёдкор ғоялар билан бир қаторда вайрон- кор мафкураларнинг моҳияти, келтириб чиқарадиган таҳдидлари, уларнинг олдини олиш йўллари, восита- лари ва механизмларини ўз ичига олган ғоявий дастур- лар билан қуроллантириш давлатнинг ёшларга доир сиёсатининг устувор стратегик вазифасига айланиши зарурлигини кўрсатади.
Олтинчидан, ёшларнинг мустақил дунёқарашини, юксак маънавиятини шакллантириш уларда вайрон- кор ғояларга қарши барқарор мафкуравий иммуните- ти мустаҳкамлашнинг муҳим шарти, соғлом оилавий муҳит эса камол топаётган ёш авлод онги ва қалбига эзгу ғоялар, миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдиришнинг муҳим институционал асосидир.
Еттинчидан, мафкуравий таҳдидлар аниқ макон ва замон характеристикасига эга. Бу ғоявий кураш- да маҳалла ва оила институти ҳамда таълим-тарбия тизимининг имкониятларидан оқилона фойдаланиш зарурлигини кўрсатади. Маҳалла ғоявий тарғибот- ташвиқотни конкрет шароит ва вазиятдан, аҳолининг ижтимоий аҳволидан, таълим тизими ёшларнинг би- лим, кўникма ва малакасига хос хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш, халқимизга хос жамоавий- лик ва жамоавий таъсир кўрсатиш механизмларидан фойдаланиш учун замин яратади.
Хуллас, тараққиётга монелик қилувчи кучлар икки турга бўлинади. Биринчиси, ички таҳдид сифатида ўзининг манфаатини ҳимоя қилувчи ҳукмрон маф- курани сингдириш учун ҳаракат қилса, иккинчиси, ташқаридан туриб ўз манфаатларини амалга оши- риш учун ғоявий, информацион хуружларни амалга оширади. Иккала вазиятда ҳам бундай таҳдидлардан холос бўлишнинг ягона йўли миллий ғояларимиз би- лан қуролланишдир. Миллий ғоя ўзининг мазмун ва моҳиятига кўра мустақилликни мустаҳкамлашга, мамлакатимизнинг барча имкониятларини буюк мақсадлар сари йўналтиришга қаратилгандир.



Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling