Ўзбекистонда ишчи ва хизматчиларнинг мехнат жараёнида соғлигини саклаш, яъни касбий касалликлар ва тасодифий жароҳатланиш каби бахтсиз ходисаларни олдини олиш давлат назорати остига олинган


Download 23.07 Kb.
bet1/5
Sana05.05.2023
Hajmi23.07 Kb.
#1426824
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2-Лекция


1.2. Меҳнат муҳофазасида қонунчилик асослари

Ўзбекистонда ишчи ва хизматчиларнинг мехнат жараёнида соғлигини саклаш, яъни касбий касалликлар ва тасодифий жароҳатланиш каби бахтсиз ходисаларни олдини олиш давлат назорати остига олинган.


Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Олий кенгаши 8 декабрь 1992й. XIII чақириқ X сессиясида тасдиқланган, янги Бош Комусида Ўзбекистон фуқароларига ўзларига маъқул ва жамиятга фойдали бўлган мехнат билан шуғулланиш, ҳунар ўрганиш, илм олиш, ижод қилиш, дам олиш, соғлиқни мухофаза қилиш, даволаниш ва бошка ҳуқуқлар кафолатлангандир [1].
Жумхуриятимиз қонунларидан яна бири Ўзбекистон Республикасининг “Мехнат кодексидир” [2]. Бунда мехнат мухофазасига тааллуқли барча масалалар қонун асосида тасдикланган. Бу конун кенг камровли бўлиб, таркибида жамоа ва шахсий мехнат шартномаларини тузиш (35-56 ва 77-113 моддалар), мехнат қилиш ва дам олиш вактлари (114-125 ва 126-152 моддалар), иш хаққи ва тўлов қоидалари ( 153-164 ва 165-173 моддалар), мехнат мухофазаси ва интизоми (174 -184 ва 211 - 223 моддалар), аёллар ва ёшлар мехнати (224-238 ва 239-257 моддалар), мехнаткашларнинг ижтимоий суғурта таъминоти ( 282 - 294 моддалар ) ва бошкалар инсон хаётини осойишталигини ва хавфсизлигини таъминловчи тартиб ва қоидаларни ўзида мужассамлаштирган.
1996 йил 1 апрелдан буён амалда қўлланиб келинаётган яна бир конун, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексидир [3]. Бунда мехнаткашларнинг соғлиги ва мехнатини мухофаза қилиш мақсадида маъмурий ҳуқуқбузарликларга нисбатаи мажбурий жавобгарлик жазо чоралари тайинланган.
Бу конунлар меҳнаткашларни меҳнат фаолиятларида хавфсизликларини таъминлаш, уларни ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат шароитларини санитария ва хавфсизлик талабларига мос келадиган даражада таъминланишини назорат қилишга хизмат қилади. Шу боисдан қурилиш ташкилоти маъмурияти хавф-хатарсиз иш шароитини таъминлайоладиган замонавий техника воситаларини, илғор қурилиш услубларини жорий килишга масъулдир. Буиинг учун белгиланган тартибда маблағ ажратилади ва у айнан мехнат хавфсизлигини таъминловчи тадбир-чораларни ишлаб чиқиш ва уларни амалда тадбиқ этиш учун сарфланмоғи талаб этилади.
Барча бино ва иншоотларни лойихалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда мехнат мухофазаси меъёрларига риоя қилиш қатъиян шарт ҳисобланади.
Агар биноларни қуришда ҚТҚ лойиҳаларида мехнат хавфсизлиги қоидалари тўлиқ таъминланмаган бўлса, бундай лойихаларни қуришга рухсат этилмайди ва қурилаётган бирор саноат корхонаси, ёки жамоат бинолари курилишида инсон саломатлиги учун хавфсиз меъёрларда кўрсатилганидек ечилмаган бўлса, бундай бинолардан хам фойдаланишга рухсат этилмайди.
Бу қонунлардан ташқари қурилишда мехнат мухофазасини бошқарадиган бир қатор хавфсизлик меъёрлари мавжудки, улар қуйидагилардан иборат:
-ҚМҚ3.01.02-00 - Мехнат муҳофазаси бўйича хавфсизлик меъёри ва қоидалари;
-СанҚМ 0029-94 -Радиация хавфсизлиги бўйича санитария меъёрлари;
-ДавХМТ (ГОСТ) 12.1.001-12.1.002-78, (Мехнат Хавфсизлиги Меъзонлари Тизими-(ССБТ), ДавХМТ 12.4.011-87, 12.4.087-84, 12.4.089-86, РХМ (НРБ)-76, саноат корхоналаридан чиқаётган зарарли моддалар ва хавфли омиллардан шахсий ҳимоя воситалар меъзонлари;
-мехнат мухофазасини бошқариш қоидалари (Қурилиш ташкилотларида мехнат хавфсизлиги хизмати ҳақида умумий қоидалар);
-хотин-кизлар, ёшлар ва иш фаолияти суст шахслар мехнатини муҳофаза қилиш қоида ва меъёрлари;
-мехнат мухофазаси борасида давлат ва жамоа назорати ташкилотлари фаолиятини бошқарадиган қоидалар, Давлатсаноатгеоконтехника назорати инпексияси; -мехнат мухофазаси қонунларини бузганлида жавобгарлик ва ҳ.о.

Download 23.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling