Ўзбекистонда ишчи ва хизматчиларнинг мехнат жараёнида соғлигини саклаш, яъни касбий касалликлар ва тасодифий жароҳатланиш каби бахтсиз ходисаларни олдини олиш давлат назорати остига олинган


Меҳнат муҳофазаси бўйича давлат ва жамоа назоратлари


Download 23.07 Kb.
bet4/5
Sana05.05.2023
Hajmi23.07 Kb.
#1426824
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-Лекция

1.2.3. Меҳнат муҳофазаси бўйича давлат ва жамоа назоратлари.

Ўзбекистон мехнат қонунлари кодексининг 286-моддасида, "Мехнат қонунлари ва хавфсизлик қоидаларининг бажарилиши масъул давлат ва жамоа назорати ташкилотлари орқали назорат қилинади." дейилган. Давлат назоратини мустақил равищда махсус вакил қилиб тайинланган текширувчи давлат ташкилотлари ва инспекциялари олиб борадилар. Буларга соғликни саклаш вазирлигига карашли давлат санитария-эпидемология назорати, энергетика бўйича - давлат энергетика назорати, қурилишда техника хавфсизлиги бўйича - Давлаттоғконтехника назорати, меҳнатда қонунчилик ва хавфсизлик муаммолари бўйича- Давлат адлия назорати, бино ва иншоотларда ёнғинни олдини олиш бўйича- Давлат ёнғин назорати, газ ускуналаридан тўғри фойдаланиш устидан назорат килиш - Давлат газ техник инспекпяси,- меҳнат вазирлиги қошидаги мехнатни мухофаза килиш буйича бош давлат инспекцияси - Давлат мехнат техник инспекция назорати.


Давлат назорат ташкилотлари ҳар бири ўз сохаси бўйича мехнат конунчилиги ва мухофаза қоидаларини бекамукўст бажарилишини доим кузатиб борадилар. Агар жойларда бу масалаларни ечилишида хатоликларга, конун талабларини бузилишига йўл қўйилган бўлса, назорат этувчи ташкилотларнинг ходимлари, бу камчиликларни олдини олиш хамда хавф-хатарсиз мехнат шароитини яратиш учун чора-тадбирлар кўриш юзасидан рахбар ташкилотларнинг маъмуриятига ёзма тарзда зарур кўрсатмалар беради. Агар берилган кўрсатмалар бажарилмай, мехнат мухофазаси коида ва меъёрлари қўпол равищда бузилаётган бўлса, назорат инспекциялари бино ва иншоотларда олиб борилаётган қурилиш ишларини тўхтатиб қўйиши, ўз вазифасига совуққонлик билан қараётган рахбар ходимларни маъмурий тартибда жазолаш хакида юкори ташкилот маъмурия -тига тавсиянома бериши ёки хавфсизлик қоидаларини бузган айбдорларга жарима солиши мумкин.
Мехнат мухофазаси конун ва коидаларига, ишлаб чикариш санитарияси ҳамда мехнат хавфсизлиги талаб ва меъёрларига риоя килиниши устидан давлат назорати органларидан ташкари, курилиш вазирлиги, бошқармалари ва ташкилотларида жамоатчилик асосида тузилган хавфсизлик комиссиялари хам фаол назорат килиб борадилар. Бундай жамоатчилик назорати қурилиш бошқармалари ва ташкилотларининг касаба уюшмаси қумитасининг умумий мажлисида тузилган хавфсизлик комиссиялари таркибида ишчи ва хизматчилар иштирокида сайланган жамоатчи инспекторлар орқали бажарилади.
Жамоатчи инспекторлар мехнат вазифаларидан озод килинмаган холда курилиш майдонларидаги иш жойларида мехнат хавфсизлиги конунларига тўла риоя килинишини, иш шароитини безарар мехнат хавфсизлиги талаблари даражасида яратилишини, мехнат мухофазасини таъминловчи ташкилий тадбирларни иш бошланмасдан олдин ўтказилшини, ишчи ва хизматчиларни малакаларини ўз вактида оширишларини, ишчиларга ишчи кийимларни ва иш қуролларини йил фаслига ва ишнинг турларига қараб, уларнинг жуссасига ва жисмоний қувватига мос равишда берилганлигини, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш ва ишлаб чиқаришда содир бўладиган шикастланишларни камайтириш борасидаги тадбирларни бажарилишини назорат қиладилар.
Жамоатчи инспекторлар мехнат муҳофазаси бўйича таклифларни объектдаги уч босқичли хавфсизлик назорати дафтарининг биринчи босқичига ёзиб, қурилиш раҳбарлари (мухандис уста, прораб) ва маъмурият эътиборини жалб қиладилар.
Меҳнат хавфсизлиги бўйича давлат ва жамоа назорати инспекторлари ҳарбири ўз хизмат вазифаси юзасидан қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
-бошқарма ва қурилиш ташкилотининг қурилиш майдонлари қарамоғидаги бино ва иншоотларда огоҳлантирмасдан кириб хавфсизлик тадбирларини амалда бажарилиши бўйича текшириш ўтказиш;
-қонунчилик талабларини ва меҳнат хавфсизлиги бўйича жамоа шартномаларини бажарилишини назорат қилиш;
-мехнат муҳофазаси режаларини тузиш ва ишлаб чиқаришда жорий қилишда ўз таклифлари билан иштирок этиш;
-маъмуриятдан меҳнат хавфсизлиги борасидаги китоб ва журналлар ҳамда кўргазмали қўлланмалар билан таъминлашни талаб қилиш;
-меҳнат муҳофазаси қонун ва меъёрларини бузганлиги учун айбдро шахсларни қонун асосида жавобгарликка тортилишини тавсия қилиш;
-меҳнат муҳофазаси қоидаларига тўғри риоя қилган раҳбар ва ишчиларни моддий рағбатлантириш ва қоида бузувчиларга нисбатан моддий жарима солиш ҳақида тавсияномалар бериш каби имтиёзларга эгадирлар.
Жамоатчи инспекторларга ҳарбир бригададан умумий мажлисда очиқ овоз бериш йўли билан касаба уюшмаси аъзоси ва камида 3 йиллик иш стажи бўлган ишчи ёки хизматчи сайланади. Бу инспекторларга бошқарма касаба уюшмаси номидан махсус гувоҳнома берилади. Улар йил охирида қилган ишлари тўғрисида ҳисобот беришлари лозим бўлади.
Жамоатчи инспекторларни меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз ишларини намунали ташкил этгани ва виждонан ишлагани учун бошқарма ва қурилиш ташкилоти маъмурияти ҳисобидан моддий рағбатлантирилиб борилади.

Download 23.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling