Oxirgi indd
Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАВзУ: МИЛЛИЙ ҒОЯ - МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА дИнИЙ бАҒРИКенгЛИК ТАМОЙИЛИ
- Ўзбекистон кўпмиллатли юрт
Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволларМаънавият тушунчаси ҳақида нималарни би- ласиз? Моддий ва маънавий ҳаётнинг уйғунлиги ҳақида қандай концептуал ғоя илгари сурган? Мамлакатимизда иқтисодий тикланиш ва маънавий юксалиш уйғунлиги борасида қандай ишлар амалга оширилди? Иқтисодий ва маънавий омиллар уйғун бўлмаганда қандай оқибатлар келиб чиқади? Одамнинг кундалик ҳаёти ва фаолиятида қандай омиллар бирламчи ҳисобланади. 61 Ислом Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: “Маънавият”. 2008. 67-бет. МАВзУ: МИЛЛИЙ ҒОЯ - МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА дИнИЙ бАҒРИКенгЛИК ТАМОЙИЛИРежа: Ўзбекистон кўпмиллатли юрт Ўзбекистонда инсон ҳаёти, эрки, қадр ва қиммати қадрланади Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва ди- ний бағрикенгликни таъминлаш йўлида Ўзбекистон кўпмиллатли юртМаълумотларга кўра, 1897 йилда мамлакатимизнинг ҳозирги ҳудудида 70 миллат ва элат вакиллари яшаган бўлса, 1926 йилда уларнинг сони 91 тага, 1959 йилда 113 тага, 1979 йилда 123 тага, 1989 йилда 136 тага етган. Тур- ли миллат вакилларининг мавжудлиги мамлакатимиз ҳаётига ўзига хос ранг-баранглик бахш этмоқда. Ўзбекистонга этник гуруҳларнинг мамлакат бўйлаб тарқоқ яшашини ифодалайдиган кўп миллатлик билан бир қаторда, муайян миллатлар вакилларининг алоҳида ҳудудларда ғуж (компакт) бўлиб яшаш ҳолатини назарда тутадиган мультимиллатлилик ҳам хосдир. Бу оқилона ташкил этилган миллий сиёсат, миллатлараро тотувлик ғояси устуворлигининг мамлакатимиз учун ҳам муҳим ҳаётий аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Ўзбекистон аҳолиси (1.01.2005 йил ҳолатига кўра ва минг киши ҳисобида) 26006,8 кишини ташкил этган. Аҳолимиз миллий таркибида ўзбеклар 20804,0 (80,0%), бошқа миллатлар вакиллари 5202.8 (20.0%) кишини, шундан қорақалъоқлар 562,8 (2.2%), тожиклар 1302,8 (5.0%), руслар 970,0 (3.8%) қозоқлар 939,5 (3,6%), татар- лар 250.6 (0,9%), қирғизлар 241,5 (0,9%), туркманлар 157,8 (0,6%), корейслар 155,9 (0,6%), кишидан иборат. Мамлакатимизда ҳам тинчлик ва тараққиётни таъ- минлаш, барқарорлик ҳамда фаровонлик муҳитининг ҳукм суришидан барча дин вакиллари бирдек манфа- атдор. Ўз навбатида, давлат турли динларга эътиқод қилувчи фуқаролар, диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади, диний ва ўзга мутаассиблик ҳамда экстремизмга муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли кон- фессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймайди. Бу борада Давла- тимиз раҳбарининг “...ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида миллатлараро ва динлараро кескинлик кучайиб бормоқда, миллатчилик, диний муросасизлик бош кўтармоқда. Бу иллатлар давлатни емириб, жамият- ни парчалаб, радикал гуруҳ ва оқимлар учун мафкура ба- засига айланмоқда. Ана шундай мураккаб вазиятда мам- лакатимизда турли миллат ва динга мансуб инсонлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш биз учун борган сари муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳеч шубҳасиз, бу бизнинг заминимизда тинчлик ва осой- ишталикнинг мустаҳкам кафолати, халқимиз бунёдкор- лик салоҳиятини, унинг эртанги кунга бўлган ишончини оширишнинг асоси бўлиб хизмат қилмоқда”, деган га- плари айни ҳақиқат эканига гувоҳ бўламиз. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling