Oxirgi indd


зарарли мафкуравий таъсирларга қарши ку- рашда миллий ғоянинг ўрни


Download 374.85 Kb.
bet89/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

зарарли мафкуравий таъсирларга қарши ку- рашда миллий ғоянинг ўрни


Глобаллашув шароитида зарарли мафкуравий таъ- сирларга қарши кураш миллий ғоянинг бунёдкор мазмун-моҳиятини кишиларимиз, айниқса, ёшла- римиз орасида мақсадга мувофиқ тарзда тарғиб ва ташвиқ этишни тақозо этади. Зеро, ўтмишимиз ва ке- лажагимиз учун қудрат бағишлайдиган миллий ифти- хор туйғуси билан биз янги авлодларни тарбиялаши- миз, ўз миллий давлатчилигимизни мустаҳкамлаб бо- ришимиз лозим. Бу жараёнда миллий ва умуминсоний қадриятларни ёш авлодга етказишнинг инфраструкту- раси ва технологиясини такомиллаштириш масаласи зарарли ва ёт ғояларни, мафкуравий таҳдидларни бар- тараф қилишнинг муҳим омили эканини ҳаётий таж- рибанинг ўзи исботламоқда.
Бугунги кунда ён атрофимизда содир бўлаётган воқеаларни таҳлил қилар эканмиз жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш энг оқилона тамойил эка- нини кўришимиз мумкин. Бинобарин, Ўзбекистон Ре- спубликаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомил- лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни ас- раб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо мероси- ни ўрганиш, унинг асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланиши. Шу нуқтаи назардан “жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғоя асосида диннинг асл инсон- парварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсоний- лик каби фазилатлар азалий қадриятларимиз ифодаси эканлигини кенг ёритиш ва бу соҳадаги илмий-маъри- фий фаолиятни жадал ташкил этиш вазифаси белгилаб берилган.
Айниқса, таълим ва тарбияда қизиқувчанлиги, ташаббускорлиги, фаоллиги, билимдонлиги би- лан бошқаларга ўрнак бўлаётган ёшлар зарарли таҳдидларнинг таъсирига қарши мафкуравий им- мунитетни намоён қилмоқда. Шу нуқтаи назардан қараганда, ёшларда маърифатга бўлган иштиёқни кучайтириш, таълим олишларини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги оила, маҳалла ва таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш дав- рнинг муҳим талабларидан бири ҳисобланади. Зеро, миллий ғояларимизнинг асосий тамойилларидан бири бўлган жаҳолатга қарши маърифат ғояси ҳар қандай ёт ва зарарли ғояларга қарши кураша олувчи куч ҳисобланади.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling