Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet90/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Таянч атама ва иборалар


Глобаллашув, эгоцентризм, космополитизм, бузуқлик, беҳаёликни, эркинлик ва демократия, ёт ва зарарли ғоялар, мафкуравий таъсир, тамойиллар.

Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар


  1. Глобаллашув ва унга бўлган қарашлар ҳақида нима биласиз?

  2. Эркинлик ва демократия ниқоби остида ёшлар онгига қандай салбий иллатлар тарқатилмоқда?

  3. Мафкуравий таҳдидлар қандай хусусиятларда намоён бўлмоқда?

  4. Вайронкор ғояларга қарши курашда қандай усул ва воситалар самарали натижа беради?

  5. Ёт ва зарарли ғоялар деганда нимани тушунасиз?

ҒОЯнИнг зАРУРЛИгИ

Режа:


  1. Ғоялар экспортининг халқлар турмуш тарзи- га таъсири

  2. Геосиёсий мақсадларни амалга ошириш мақ- садида универсал демократия моделининг тарғиб қилиниши

  3. Ўзбекистонда демократик жамият барпо этишда миллий ғоянинг аҳамияти



Ғоялар экспортининг халқлар турмуш тарзига таъсири


Бугунги кунда ҳар қандай ғояларнинг бир мамлакат- дан бошқа мамлакатга етказиш учун ҳеч қандай мурак- каблик йўқ. Сабаби бутун дунёни ўзининг тўрига олган интернет тармоғи бу вазифани беминнат бажариб бера- ди. Натижада юборилаётган ғоялар қўштирноқ ичидаги “маслаҳатлар” ўз таъсир кучини кўрсатмай қўймайди. Натижада одамзот маълум бир давлатлар ва сиёсий куч- ларнинг манфаатларига хизмат қиладиган, олис-яқин манбалардан тарқаладиган, турли мафкуравий марказ- ларнинг босимини доимий равишда сезиб яшамоқда.
Маълумки дунё давлатлари бир-биридан фарқланиб, ўзига хос турмуш тарзига эга. Уларнинг ҳар бирида тизимлар мавжуд бўлиб ўша давлатнинг ички мафку- раси асосида ҳаёт кечиради. Ва турмуш тарзи ўша жа- миятнинг моддий-маъанавий эҳтиёжларидан келиб чиқиб белгиланган. Эҳтиёжлар эса манфаатлар на- тижасида шаклланади. Айнан бошқа мамлакатларга юборилаётган ғоялар, “маслаҳатлар” ўзга халқлар, тур- ли минтақалар, давлатларнинг аҳолиси ёки ижтимоий гуруҳлар онгига, турмуш тарзига таъсир ўтказиш, улар- ни бўйсундириш учун йўналтирилган мақсадларни шакллантиради. Бундан кўзланган асосий маддао
эса муайян жойдаги кишиларга иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва диний қарашларни сингдириш орқали ўз манфаатларини таъминлашга интилишдир.
Бундай таъсир ўтказишнинг тинч йўли кўзланган мақсадга олиб келмаганда бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш, мавжуд вазиятни атайлаб кескин- лаштириш, куч ишлатиш йўли билан бўлса ҳам, ижтимо- ий беқарорликни юзага келтиришга ҳаракат қилинади.
Бугунги кунда аксарият давлатларнинг мафкураси умуминсоний қадриятлар ва демократик тамойиллар- га асосланади. Уларда тинчлик ва тараққиёт, инсон ҳақ- ҳуқуқлари ва эркинлиги, ижтимоий, сиёсий, этник, кон- фессионал тотувлик ва бағрикенглик ғоялари устувордир.



Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling