Oxirgi indd
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахборот (информацион) уруши
Асосий қонун – мазмуни бўйича «Конститу- ция» тушунчасига мос келади. Маълумки, Консти- туция нормалари бошқа барча қонунларга нисбатан олий юридик кучга эга ягона ҳужжат шаклида амал қилади. Асосий қонун – конституциявий тузумнинг қадриятлари, институтлари ва нормалари расман мустаҳкамлаб қўйиладиган энг олий ҳуқуқий ҳужжат. У инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари эълон қилинадиган, кафолатланадиган, шунингдек, ижти- моий тузум асослари, бошқарув шакли ва маъмурий- ҳудудий тузилиши, марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари тузилишининг асослари, уларнинг ва- колатлари, ўзаро муносабатлари, давлат рамзлари ҳамда пойтахти белгилаб қўйиладиган ёзма ҳуқуқий ҳужжат ҳамдир. Мамлакатимизда 1992 йил 8 декаб- рда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ тасдиқланган ва ҳаётга жорий этилган Кон- ституция амал қилмоқда. У давлатимизнинг Асосий қонуни бўлиб, муқаддима, олтита бўлим, йигирма ол- тита боб ва 128 та моддадан иборат, олий юридик куч- га эга, бевосита амал қилади ва Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бир хилда қўлланади.
Ахлоқ (араб. хулқнинг кўплиги; лот. moralis – хулқ- атвор) – маънавий ҳаёт ҳодисаси, ижтимоий онг шак- лларидан бири, маънавият соҳасига оид тушунча. Ки- шиларнинг тарихан таркиб топган хулқ-атвори, юриш- туриши, ижтимоий ва шахсий ҳаётдаги ўзаро муно- сабат, шунингдек, жамиятга бўлган муносабатларини тартибга солиб турадиган барқарор, муайян меъёр ва қоидалар йиғиндиси. Ахборот (информацион) уруши(ингл, information war; information – “ахборот”, war – “уруш” ) – ўзга давлат тинч аҳолиси ва (ёки) ҳарбийларига муайян ахборот (информация) тарқатиш йўли билан таъсир ўтказиш. “Ахборот-руҳий уруши” атамаси АҚШ ҳарбий доирала- ри луғатидан қабул қилинган. Ушбу атама инглиз ти- лида шу билан бирга “Ахборотлар қарама-қаршилиги” тушунчасини ҳам англатиб келади. Ахборот (араб, ахбор – хабарлар, маълумотлар) – му- айян воқеа-ҳодисалар тўғрисидаги хабар ёки маълумот, уларни тушунтириш, тушуниш ва идрок этишда қадим замонлардан буён қўлланиб келинаётган, кибернети- ка ва информатиканинг тараққиёти туфайли кейинги вақтда янги, кенг маъно касб этаётган тушунча. ОАВ орқали эълон қилинадиган кўрсатув ва эшиттириш- ларнинг номи, журналистика соҳасидаги махсус жанр ҳам шундай аталади. Бирон воқеа ҳақидаги батафсил маълумот, давлатлар ўртасидаги музокаралар нати- жасида тузилган битим ёки шартномалар тўғрисидаги расмий хабар ҳам ахборот дейилади. Халқаро ҳуқуқда икки ва ундан ортиқ давлат ўртасида олиб борилади- ган дипломатик музокаралар натижасида тузилган битимлар, шартномалар ёки қабул қилинган бошқа қарорлар ҳақидаги хабар икки ёки ундан ортиқ давлат- лар томонидан эълон қилинади. Икки давлат ўртасида олиб бориладиган музокаралар ҳақидаги ахборот одат- да қўшма ахборот деб аталади. Кундалик ҳаётда бирор нарса (жараён, иш, ҳодиса) тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш учун керак бўладиган маълумот ёки янгили- клар ҳам ахборотдир. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling