Oxirgi indd


Миллий мафкуранинг бош ғояси


Download 374.85 Kb.
bet101/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Миллий мафкуранинг бош ғояси Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш.
Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари
- Миллий юксалиш ғоясининг асосий тушунчалари сирасига киритилган “Ягона Ватан туйғуси”, “Адолат
- қонун устуворлигида”, “Халқ розилиги”, “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Инновацион тараққиёт” тушунча- лари миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари деган улуғ мақсад давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини комплекс ривожлантиришни, мамлакат аҳлига бунёдкорлик ва яратувчанлик руҳини бахш этишни назарда тутади.
Мафкуравий эътиқод жамиятдаги кишилар, турли ижтимоий гуруҳ, бирлик ва тоифалар фаоли- ятини тартибга солувчи ғояларга қаттиқ ишончдан иборат руҳий-маънавий куч; ғоя(лар)нинг ижтимо- ий-маънавий ҳаёт тамойилларига айланган ҳолати. У жамиятдаги ижтимоий-маънавий муҳит, ғоявий таълим-тарбия ва тарғибот-ташвиқот таъсирида шаклланади. Кишиларнинг ҳаёти ва фаолиятида ўзига хос руҳий-маънавий ҳаёт тамойили сифатида амал қилади.
Мафкуравий эътиқоднинг шаклланишида ғояларга, ундаги мақсад ва орзу-идеалларга ишонч алоҳида ўрин тутади. Яъни, умуман, ғояларнинг ҳаққонийлигига ва
уларнинг руёбга чиқишига бўлган ишонч ҳар қандай мафкуранинг ҳамда у билан боғлиқ барча хусусият- ларнинг шаклланишида асосий роль ўйнайди. Шунинг учун жамиятдаги умумий мақсад, орзу-идеалларга ва уларни руёбга чиқариш йўлларига халқ ишончини шакллантириш – миллий мафкурани ривожлантириш ва ундаги ғояларни амалга оширишнинг муҳим шар- тидир. Шу нуқтаи назардан, мафкуравий эътиқодни ижтимоий ҳаётдаги объектив ва субъектив омил- лар таъсирида шаклланадиган, кишиларнинг онги ва қалбида маълум ғоялар ҳақидаги билим-тасаввурларга асосланган ҳамда ана шу ғояларни руёбга чиқаришга бўлган мустаҳкам ишончдан иборат руҳий-маънавий ҳодиса сифатида таърифлаш мумкин. Бинобарин, ки- шилардаги ғоявий билим-тасаввурлар билан руҳий- эмоционал хислатларнинг уйғунлиги мафкуравий эътиқоднинг мазмунида муҳим ўрин тутади.
Мафкуравий эътиқодда ғоявий билим эмоционал- руҳий хусусиятлар билан бирлашиб, ижтимоий-маъ- навий эҳтиёж ва манфаат талабларига мос келадиган ишончга айланади. Ишонч, шу эҳтиёж-манфаат ва амалий тажрибадан келиб чиқувчи мақсад, орзу-инти- лишларга нечоғли мос келишига қараб эътиқодга айла- нади, ёки аксинча. Айни мана шу ҳол мафкура ва маф- куравий эътиқоднинг шаклланиб, ривожланиши ҳамда ижтимоий ҳаётга ўзига хос таъсир кўрсатишида муҳим ўрин тутади.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling