Oxirgi indd


Диний экстремизм ва терроризмга қарши муро-


Download 374.85 Kb.
bet97/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Диний экстремизм ва терроризмга қарши муро- сасизлик – дин байроғи остида пайдо бўлган, ғайри- инсоний моҳиятга эга ижтимоий ҳодисаларга нисба- тан келишувчиликка йўл қўймайдиган фазилат. У: а) жамиятда қабул қилинган диний қадриятлар ва ме- ъёрларга зид қарашларни илгари суришнинг нотўғри эканини ичдан хис этиш; б) ўта кескин қарашлар ва чора-тадбирларга мойилликни инкор этиш; в) ижти- моий беқарорлик келтириб чиқаришга қаратилган, аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотишга, зўравонликка асосланган ҳар қандай ҳаракатларни рад этиш; г) бундай ҳодисаларнинг ол- дини олиш йўлида фаоллик кўрсатишдек хусусиятлар- ни ўзида мужассам этади.
Идеал – мутлақ баркамоллик, бундай баркамоллик ҳақидаги тасаввур.
Интеграция – бирлашиш, бирикиш, яхлит бир бу- туннинг шаклланиши.
Конфуций – қадимги Хитой файласуфи (551- 479) яшаб ижод қилган. Унинг «Ҳикматлари», яъни афоризмлари ҳозирги кунгача жуда машҳур ҳисобланади.. Конфуций таълимотида умуминсоний қадриятларнинг хитой халқи турмуш тарзида ўзига хос тарзда намоён бўлиши, бу халққа хос маънавий ме- зонлар акс этган. Конфуцийнинг таъкидлашича, шахс фақат ўзи учун эмас балки жамият учун ҳам яшаши ке- рак.
Лао-Цзи - (VI-V асрлар) қадимги Хитойнинг кўзга кўринган файласуфларидан бири. Унинг таъ- лимотига кўра, олам, жамият ва инсон ҳаёти Дао қонунига бўйсунмоғи лозим. Даосизм таълимоти ана шу тариқа шаклланган. Дао қонуни — табиатнинг яшаш қонунидир, ундаги ранг-баранглик кураши ва уйғунлиги абадийлигининг эътироф этилишидир.
Манқурт – «манқурт» ўз эли, тарихи, қон- қариндошини, ҳатто ўзи туққан онасини ҳам унутган, ўз келажагини тасаввур эта олмайдиган кишилар ва халқларнинг мажозий образи.
Миллатчилик – ўз миллатининг манфаатларини бошқа миллатлар ҳақ-ҳуқуқларидан юқори қўйиб ҳал этишга интилувчи сиёсий оқим
Маърифатлилик тушунчаси кенг қамровли, серқирра фазилат бўлиб, инсоннинг ўқимишлиги, маърифатга интилувчанлиги, билимдонлиги, олий- жаноблиги каби хислатларни англатади. Ўз халқининг тарихини, миллий ва диний қадриятларини, тилини, истиқбол манфаатларини билган, қадрлаган, миллий мансублигини англаган, ўз миллатининг истиқболи учун қайғурадиган инсонларни маърифатлилик фази- латига эга дея оламиз.
Маърифатлилик тўрт жиҳати билан ажралиб туради: а) ўз ҳақ-ҳуқуқуни таниш; б) ўз кучи ва имкониятларига таянадиган инсон бўлиш; в) атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билдира олиш; г) шахсий манфаатини мамлакат ва халқ манфаати би- лан уйғун ҳолда фаолият юритиш.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling