Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet105/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Фикр эркинлиги бу жамият аъзоси бўлган ҳар бир шахс табиий ва ижтимоий жараёнларга, фуқаролар билан сиёсий ташкилотларга ва миллий, ирқий, диний, синфий муносабатларга эга бўлган мустақил фикрла- рини ҳуқуқий, сиёсий диний ва бошқа муассасалар то- монидан бўлиши мумкин бўлган турли тазйиқлардан муҳофаза қиладиган ижтимоий муҳит.
Цивилизация (лотинча “civilis” – фуқаровий, ижтимоий) – жамиятнинг ўз тараққиёти жараёнида яратган моддий ва маънавий бойликларининг, улар- ни янада кўпайтириб ҳамда такомиллаштириб бо- риш усулларининг мажмуи. Цивилизация инсоният тараққиётининг маҳсули ва айни вақтда заминидир.
Эътиқод инсоннинг ўз фикр ва қарашларида дунё ҳодисаларининг муайян турига (масалан: илмий, си- ёсий, аҳлоқий, диний) маҳкам, собитқадамлик билан
ишониши ва унга қатъий амал қилишни англатувчи фалсафий тушунча.
Шовинизм – миллатчиликнинг ўзига хос шакли, бошқа миллатларни менсимаслик ва ўз миллатининг уларга нисбатан устунлигини асослашга қаратилган ғоявий-назарий қарашлар тизими ва амалиёти.
Тамойил - нарса-ҳодисаларнинг моҳияти ва на- моён бўлишига хос устувор хусусиятлар тушунилади. Масалан, миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойиллари деганда, миллий ғоямизнинг асосий қонуният ҳамда белгиларини ўзида акс эттирадиган билим ва тасаввурларни, унинг моҳияти ва намоён бўлишига хос устувор хусусиятларни англаймиз.
Фундаментализм – маълум дин вужудга келган илк даврига қайтиш ва шу йўл билан замонанинг барча му- аммоларини ҳал қилиш мумкин деган фикрни илгари суриш.
Ички таҳдидлар – ўз Ватанига, ватандошига, ва- тандошларига зарар етказишга қаратилган ғоя, хатти- ҳаракатлардир.
Экстремизм – Ўз мақсади йўлида ҳар қандай ке- скин тадбир-чоралар кўришга тарафдорлик.
Интеграция – бирлашиш, бирикиш, яхлит бир бутуннинг шаклланиши. Интеграция – миллий иқтисодиётларнинг сифат жиҳатидан янги шароит- ларга эга бўлиши ва, мамлакат тараққиёти имкони- ятларини кенгайтириш мақсадида, ихтиёрий равиш- да бирлашиши, бир-бирларига ўзаро таъсир этиши жараёни.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling