Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet108/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Тарғибот (араб. Қизиқтириш, тарқатиш) – 1) кенг маънода, ижтимоий фаолиятнинг алоҳида тури бўлиб, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида илмий, бадиий, ижтимоий-сиёсий, миллий ғоя ва қадриятларни тарғиб этишдир. Тарғибот жара- ёнида фан, санъат, сиёсий ва мафкура ютуқлари кенг оммалаштирилади, бойитилади ва янада ривожлан- тирилади. 2) тор маънода, мафкура ва сиёсатни тарғиб этишга қаратилган фаолият. Тарғибот илмийлик, кон- кретлилик, обеъктивлик, ижтимоий ҳаёт билан чам- барчас боғлиқлик тамойилларига асосланиши, ташки- лий жиҳатдан уюшган бўлиши лозим.
Шунингдек, кишида, одамларда у ёки бу нарса- га ҳоҳиш, майл пайдо қилишни англатади. Яъни тарғиботнинг хозирги талқинини - ички ва ташқи си- ёсат, вазият тўғрисидаги қараш ва билимларни омма- лаштириш, уқтириш орқали уларда огоҳлик, ғоявий- сиёсий бирлашувга рағбатлантириш деб белгилаш мумкин.
Тарғибот – бирор ғоя, таълимот, фикр ва қарашни аҳоли ўртасида кенг ёйиш, кишилар онгига сингди- ришга қаратилган, аниқ мақсадни кўзлаб олиб бори- ладиган тушунтириш ва даъватни, одамларни муайян бир вазифани ҳал қилиш, маълум бир тартиб-қоидалар асосида яшаш, меҳнат қилишга маънавий-руҳий тай- ёрлаш, ғоявий руҳлантириш, сафарбар қилишни ан- глатади.
Ташвиқот – одамларга таъсир ўтказиш мақсадида ёзма ва оғзаки қилинадиган ишлар; ундаш, даъ- ват қилиш, шу асосда уларнинг қалбида завқ-шавқ, муҳаббат ёки нафрат уйғотишни ўз ичига олади. Ташвиқот (лот. Agitation – ҳаракатга келтирмоқ) – маъ- лум бир ижтимоий гуруҳ ёки оммани кўзланган мақсад сари фаолликка ундайдиган тарғибот фаолиятидир. Ташвиқотнинг оғзаки, нашрий ва аудио-визуал турла- ри мавжуд бўлиб, у ғоят таъсирчан ижтимоий-сиёсий кураш воситаси ҳисобланади.
Шу маънода, ташвиқот - кишини, халқни миллий ғоя атрофида бирлашишга шавқлантириш, орзуманд қилиш, кучли майл, истак ҳосил қилиш демакдир. Пе- дагогик-психологик қонуниятлар асосига қурилган ташвиқот ғоя ва шиорларни амалий кучга айлантира- ди.
Барча замон ва маконларда ҳам ҳар қандай ўз халқи келажагини ўйлаган мамлакатда аҳоли дав- лат томонидан олиб борилаётган сиёсат, ислоҳотлар, ўзгаришлардан маълум даражада хабардор қилиб бо- рилган. Бу эса жамиятни бирлашиштириш, умуммил-
лий мақсадлар йўлида сафарбарликни таъминлаб, дав- лат ва жамият бирлигига эришишдек эзгу мақсадларга хизмат қилган.
Одамларни у ёки бу мақсадга йўналтириш, тарбия- лаш икки томонлама жараён. Бунда тарғибот субъект- лари (тарғиботчилар, ТВ, радио, матбуот) ва тарғибот объектлари (шахс, ахоли) иштирок этади. Тарғибот ва ташвиқотнинг самарадорлиги халқ, жамоа сиёсий онгида тарғиботгача ва тарғиботдан кейинги даража- лар орасидаги фарқда билинади. Жамоа мафкураси- даги ўзгаришлар (фалсафа, сиёсий социология, пси- хология ва педагогиканинг илмий ютуқларига асос- ланган ҳолда) илмий асосда олиб борилса, тарғибот ва ташвиқот самарасини, ютуқ ва камчиликларини аниқлаш ва такомиллаштириш мумкин бўлади.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling