Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet100/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Мустақиллик тафаккури – ўз ватанимизнинг озод- лиги ва мустақиллиги учун зарур бўлган ғоялар билан қуролланган кишиларнинг мафкураси, эътиқоди, та- факкур услубидир.
Миллий ифтихор - миллий ғурурнинг зоҳири, на- моён бўлиш шакли; миллат маънавий камолотининг барча жиҳатларини, мероси ва бугунги қадриятларини ўз ичига олади. Миллий истиқлол натижасида эришил- ган ва эришилажак иқтисодий ва маънавий ютуқлар кўпайган сари Ўзбекистон билан фахрланиш ҳисси - миллий ҳис шунчалик кўпайиб бораверади.
Миллий ғурур - шахс, ижтимоий гуруҳнинг миллий ўз-ўзини англаши асосида шаклланадиган, аждодлари қолдирган моддий, маънавий меросдан, ўз халқининг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси, ўша миллат- лар олдидаги қадр-қиммати, обрў-эътиборидан фах- рланиш ҳиссини ифодаловчи тушунча. Шунга кўра, миллий ғурур ҳар бир кишида, ўзи мансуб халқ - мил- лат тарихини, ўтмиш аждодлари томонидан яратилган ва мавжуд юксак миллий қадриятлар, ижобий урф- одат ва анъаналарни, илм-фан, маданият, адабиёт ва санъатда ҳамда давлат ва жамият қуришда эришилган улкан ютуқларни чуқур билишда, уларга ҳурмат би- лан муносабатда бўлиб, беҳад қадрлашда, шунингдек, турмушидаги амалий муваффақиятлардан фахрла- ниш тарзида намоён бўлувчи ўзига хос фаол ва ижо- бий туйғудир. Айни пайтда, милий ғурурни фақат ми- лий муносабатлар жараёнида инсонларда юз берувчи руҳий-психологик ҳодиса - миллий ҳис-туйғу тарзида- гина эмас, балки, уни кенг маънода, реал ижтимоий ма- кон ва тарихий замондаги мавжуд миллатга тегишли моддий-маънавий бойликларни ҳамда уларга нисба- тан ижобий муносабатларни ифодаловчи кўп қиррали
ва кенг қамровли ижтимоий-маънавий ҳодиса сифати- да таъриф ва талқин этиш мумкин.
Миллий истиқлол ғоясиМиллий истиқлол ғояси Ўзбекистонда яшовчи барча миллат ва элат вакилла- рининг туб манфаатларини, халқимизнинг асрлар мо- байнида интилиб келган орзу-идеалларини, олижаноб мақсад-муддаоларини ўзида мужассам этади.
Миллий мафкуранинг асосий ғоялари – Ватан равнақи, Юрт тинчлиги, Халқ фаровонлиги, Комил ин- сон, Ижтимоий ҳамкорлик, Миллатлараро тотувлик, Динлараро бағрикенглик.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling