Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet98/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Миссионерлик ва прозелитизмга муросасизлик – бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш ҳамда тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилишга қаратилган назарий қарашлар ва амалий хатти-ҳаракатларни рад этиш, уларга нисбатан фаол ҳаётий позицияни намоён этиш билан боғлиқ фазилат.
Ушбу фазилат: а) миссионерлик ва прозелитизм миллат ва жамиятни диний асосда бўлиб ташлашга қаратилганини теран англаш; б) ўта нозик шаклларда олиб борилаётган миссионерликнинг ғоявий-ақидавий асосларини фош этиш; в) миссионерликнинг олдини олишга қаратилган ҳаракатларда фаол иштирок этиш;
г) кишиларда соғлом эътиқодни шакллантириш йўлида амалий ҳаракатлар олиб боришдек хусусиятларни ўзида мужассам этади.
Маздак таълимоти - У эрамизнинг V-VI асрлари- да кенг тарқалган эди. Унинг асосчиси Маздак (470-
529 йиллар) бўлган. Маздак ва унинг маслакдошла- ри ўз қарашларида ҳалқ оммасига суянган. Халқнинг озодлик, эркинлик, ҳурлик йўлида олиб борган ҳаракатларига раҳнамолик қилгани учун тез фурсатда уларнинг маслакдошлари, издошлари кўпайиб кетган. Маздакийлик ижтимоий тенгсизликни бартараф этиш йўлида курашга даъват этувчи мафкура сифатида хиз- мат қилган.
Мафкура (араб. - фикрлар мажмуи) - муайян ижти- моий гуруҳ ё қатламнинг, миллат, жамият ёки давлат- нинг манфаатлари, орзу-истак, мақсад ва интилиш- ларини, ижтимоий-маънавий тамойилларини ифо- да этадиган ғоявий-назарий қарашлар ҳамда уларни амалга ошириш усул ва воситалари тизимидир. Унда манфаатлари ифодаланаётган куч ва қатламларнинг ўтмиши, бугунги куни ва истиқболи ўз ифодасини топади. «Одамларнинг минг йиллар давомида шак- лланган дунёқараши ва менталитетига асосланган, айни вақтда шу халқ, шу миллатнинг келажагини кўзлаган ва унинг дунёдаги ўрнини аниқ-равшан бел- гилаб беришга хизмат қиладиган, кечаги ва эртанги куни ўртасида ўзига хос кўприк бўлишга қодир ғояни мен жамият мафкураси деб биламан»69.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling