Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet99/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви – мафкуравий кураш умумбашарий миқёс касб этгани- ни ифодаловчи тушунча. Инсоният тараққиётининг ҳозирги босқичида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини глобаллашув жараёни қамраб олди. На- тижада жамият бир бутун яхлит бўлиб, инсоний му-



69 Каримов И. Жамиятимиз мафкураси халқни - халқ, миллатни миллат қилишга хизмат қилсин. Т.7. -Т.: «Ўзбекистон», 1999. 89-бет.
носабатлар макон ва замон чегараларини писанд қилмасдан бутун ер юзидан ягона жараёнга айланди.
Мафкуравий муаммолар – мафкура соҳасида ҳал қилиниши зарур бўлган муаммолар мажмуини ифодаловчи тушунча. Ҳар бир давлатда янги пайдо бўлган, ечимини топмаган муаммолар бўлиши мум- кин. Ғоявий беқарорликка чек қўйиш, мафкуравий бўшлиқни тўлдириш, мафкуравий таҳдиднинг олдини олиш, мафкуравий иммунитет хосил қилиш каби маса- лалар мажмуи. Бундай муаммолар жамият ҳаётининг бир тарихий босқичидан иккинчисига ўтиш даврида айниқса жиддий аҳамият касб этади.
Мафкуравий полигон — одамлар ва халқларнинг қалби ва онгини эгаллашга қаратилган турли ғояларнинг синов майдони.
Мафкуравий профилактика — мафкуравий паро- кандаликнинг олдини олиш, мафкуравий бўшлиқни тугатиш, бирор-бир ҳудуд, қатлам, ижтимоий ин- ститутлар томонидан амалга ошириладиган ғоявий- тарбиявий, маънавий-мафкуравий ишлар мажмуи.
Мафкуравий сиёсат – Муайян мафкуравий қарашларни одамлар онгига сингдириш, уларни маъ- лум мақсад атрофида уюштириш, бошқариш учун ус- луб ва воситалар, уларни ишлаб чиқиш, тартибга со- лиш билан боғлиқ фаолиятлар мажмуи.
Мафкуравий тажовуз - муайян миллат, жами- ят, давлатнинг танлаган истиқбол йўлидан оғишга йўналтирилган, ғаразли мақсадларга эришиш учун фуқаро ва жамият хавфсизлигига, тинчлик ва барқарорлигига таҳдид солувчи ғоявий-назарий қарашлар ва унга асосланган амалиёт мажмуи.
Мафкуравий тарбия – инсон, ижтимоий қатлам, гуруҳ, миллат, жамият дунёқарашини йўналтирадиган, уларда маълум эътиқодни шакллантирадиган билим- лар билан қуроллантиришга йўналган жараён.
Монизм (юнонча - монос, яъни якка маъносини ан-
глатади) - оламнинг асоси якаю-ягона сабабга, битта асосга эга деб таълим берадиган фалсафий таълимот- дир.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling