Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet86/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Мутаассибликнинг зарарли оқибатлари.Му- таассибликнинг зарарли оқибатлари моддий за- рарлардан ўнлаб баробар устувор туради. Бу за- рарли оқибатларнинг энг асосийлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  1. Мутаассиблик шахс ақлини заифлаштиради.

  2. Мутаассиблик шахс қарашлари ва фикрларини догмалаштиради.

  3. Буларнинг натижасида одам манқуртлашиб боради. Барча замонларда мутаассиблик қораланиб келин-

ган. Туркий халқлар мутафаккирларидан бири Ч. Айт- матов мутаассиблик охир-оқибатда инсоннинг насли- га даҳл қилади, деган фикрга келган („Қиёмат” асари). Бугунги кунда мутаассиблик ижтимоий иллат сифа- тида қабул қилиниб, жамият тараққиётини чекловчи
асос сифатида рад этилади.

Маънавий таҳдидларни олдини олиш


Жамият ривожига тўсқинлик қилаётган ҳар қандай иллатларнинг олдини олиш учун қўйиладиган кучлар, қарашлар, назариялар ишлаб чиқилади. Бизнинг жа- миятимизда қуйидаги тамойиллар асос қилиб олин- ган:

  1. Ғояга қарши ғоя.

  2. Фикрга қарши фикр.

  3. Жаҳолатга қарши маърифат.

Бунинг маъноси шуки, зарарли ғояларга қарши миллий ғоямиз қўйилади. Чекланган фикрларга қарши миллий мафкурамизни қўллаймиз. Жаҳолатли ҳаракатларга қарши ҳаққоний билимдонликни қўямиз. Шу маънода ҳар қандай таҳдидларнинг олдини олиш асоси учта:

  1. Миллий ғоя.

  2. Миллий мафкура.

  3. Чуқур билим.

Ғоя мақсадни, мафкура фаолиятни ва билим эса сао- датни беради. Бизнинг йўлимиз шундан иборат.
Хуллас бу таҳдидлар инсоният учун ўта хатарли ҳисобланади. Уни инсон шунчаки ёлғиз ўзи енгиб ке- тиши даргумон. Бу жараёнда фақат ҳамжиҳатлик, яъни бирлашиш асосида, миллий ғояларимизнинг тамойил- ларини чуқур ўрганган ҳолда амалга ошириш лозим бўлади. Фақат миллий ғоягина ўз манфаатини умум- манфаат билан бирлаштира олишга йўл кўрсатувчи омил бўлиб хизмат қилади.
Бинобарин, инсон онгида унинг ўзи ва ўзгаларга манфаат келтирадиган тушунчалар таркиб топиши керак. Бирор шахс инсонда эзуликка нисбатан ёвуз- ликнинг устувор бўлишини исботлаб беролган эмас. Аксинча, инсоннинг беғубор болалик даврини бошдан кечириши унинг онгида эзгулик устувор эканлиги- ни кўрсатади. Шу маънода инсон онги ёвуз ва жоҳил ғоялардан ҳимоя қилиниши керак. Жамиятимизда бу иш миллий ғоя асосида амалга оширилмоқда. Демак, миллий ғоя асосида инсон онгида эзгулик, адолат, ҳақиқат ва масъулият ғояларини шакллантириш билан уни ёвузлик, жаҳолат, нодонлик ва бефарқлик каби ил- латлардан ҳимоя қилиш мумкин. Миллий ғояга эга ин- сон ёвуз ғояларни фарқлай олади, бу “ғояга қарши ғоя” тамойилининг мазмунидир.
Инсон бу дунёнинг сир-асрорларини ўзига етарли даражада англаши, ўзининг ким эканлигини билиши ва ҳаёт мазмунини тушуниши керак. Бугунги кунда бунинг ягона йўли профессионал шахс сифатида вояга етиш бўлиб қолди. Профессионал шахс бўлиш учун ўз нафсини тия билиш, касб маҳоратини эгаллаш ва одам бўлиб яшаш кўникмасини ҳосил қилиш керак. Булар- нинг барчаси бир сўз – билмоқ (маърифат) замирида жо бўлган. Шу маънода билган киши жаҳолат, нодон-
лик ва ёвузликка қўл уролмайди. Бу “жаҳолатга қарши маърифат” тамойилининг мазмунидир.
Бу масала бугун нафақат мутахассислар ёки жур- налистлар, балки ҳар бир зиёли, ҳар бир боғча тар- биячиси, мактаб, коллеж, институт, университетнинг профессор-ўқитувчиси, маҳалла маслаҳатчиси, фаоли, интернет провайдери, санъаткор, нуроний, ҳар бир ота-она – барча даҳлдорларнинг ватан олдидаги вази- фасидир.



Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling