Oxirgi indd
Ўзбекистонда инсон ҳаёти, эрки, қадр ва қиммати қадрланади
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
Ўзбекистонда инсон ҳаёти, эрки, қадр ва қиммати қадрланадиДарҳақиқат, Ўзбекистонда Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муносабатларининг таъмин- ланиши, аввало, динлараро зиддиятларнинг олдини олиш баробарида турли дин вакиллари ўртасида ўзаро ҳамкорлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликнинг шаклла- нишига замин яратмоқда. Бугунги кунда юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат ўзаро иноқ, тотувлик- да яшаб келмоқда. 16 та конфессияга мансуб диний ташкилотлар эркин фаолият юритмоқда. Уларнинг ўз фаолиятини амалга ошириши ва мамлакат ҳаётида фаол иштирок этиши учун барча имкониятлар мавжуд. Жумладан, таълим муассасаларимизда ўқитиш 7 тилда олиб бориляпти, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпа- нияси томонидан 12 тилда кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрланмоқда. Мамлакатимизда этник ўзига хослик- ни ривожлантириш ва миллатлараро муносабатларни янада уйғунлаштиришда 138 та миллий маданий мар- каз етакчи роль ўйнаяпти. Улар ўз маданияти, тили, ҳунармандчилигини ривожлантириб, бир-бирини ўзаро бойитишга, кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Шунингдек, Ўзбекистонда хорижий мамлакатлар би- лан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамият- лари кенгаши, 34 та дўстлик жамияти муваффақиятли фаолият юритмоқда. Юртимизда ҳукм сураётган мил- латлараро тотувлик, диний бағрикенглик, дўстлик ва бирдамлик муҳити Ўзбекистоннинг халқаро майдон- даги обрў-эътиборини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Давлатимиз диний конфессиялар ўртасидаги тин- члик ва тотувликни қўллаб-қувватлайди. Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунинг- дек, бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади.Ушбу қоидаларни бузган шахслар қонунда бел- гиланган тартибда жавобгарликка тортилиши алоҳида кўрсатиб ўтилган. Бинобарин, Ўзбекистонда барча дин вакиллари учун диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, аввало, мамлакатимиз фуқаролари ўртасидаги ўзаро бирдамлик, тотувлик ва иноқликни таъминлашда муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 19 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилар экан, бу ҳужжатнинг асосий мақсади барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, са- водсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашиш, бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, ди- ний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка қаратилганини алоҳида таъкидлаган эди. 51 та давлат Ўзбекистон томонидан илгари сурилган конструктив таклиф, яъни дунёда мавжуд барча дин- ларга нисбатан маънавий бағрикенглик маданияти- ни кучайтиришга доир ғояни қўллаб қувватлаши, бу тўғрида ижобий фикрлар билдирилиши мамлакати- миз нуфузини яна бир карра оширди. Бу Ўзбекистон Президенти юритаётган сиёсат на- тижасида юртда диний бағрикенглик муҳити қарор топганидан далолатдир. Қолаверса, бу масала фақат қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилгани учун эмас, бал- ки кўпчилиги ислом динига эътиқод қилувчи Ўзбекистон халқининг бошқа дин вакилларига нисбатан доимо ҳурмат-эҳтиромда бўлиб келгани билан ҳам боғлиқ. Одамларнинг турли миллат вакиллари билан дўстона му- носабати, аввало, ўзаро мулоқотлар орқали шаклланади. Миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш масалалари Ўзбекистонда титул, давлатга ўз номини берган миллат бўлган ўзбекларга алоҳида масъулият юклайди. Чунки бу ерда таъкидлаб кўрсатмасак ҳам жаҳонда мамлакатга ўз номини берган миллат вакил- лари кам сонли миллат вакилларига тазйиқ ўтказаётган давлатлар ҳозир ҳам учраб туради. Бундай ҳолат эса бизнинг тарихимиз ва Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойилларимизга бутунлай зиддир. Республика аҳолиси ўртасида кўпчиликни ташкил қиладиган ўзбек миллатининг муқаддас бурчи она ти- лини, ўз миллий маданияти ва тарихини тиклашдан- гина иборат эмас, балки биргаликда ҳаёт кечирувчи камсонли халқларнинг тақдири учун, уларнинг ўзига хос маданий-маънавий хусусиятларини сақлаб қолиш учун, камол топиши ва ўзлигини намоён этиши учун уларга тенг шароит ва имкониятлар яратиб бериш бо- расида масъул бўлишдан ҳам иборатдир. Давлат ўзини демократик давлат деб эълон қилгани билан мил-латлараро муносабатлар билан боғлиқ му- аммолар йўқ бўлиб қолмайди. Ҳуқуқларни декларация қилиш билан бир қаторда уни амалга ошириш йўлида конкрет ишлар қилинсагина, тенглик реал характер касб этади. Ҳар қандай миллат, -дейди Ўзбекистон Республика- си Президенти - у нақадар кичик бўлмасин инсоният- нинг бойлигидир ва ҳар қандай миллий бирликнинг, унинг тил, маданий ва бошқа хусусиятларининг йўқ бўлиб кетиши Ер юзасидаги маданий ва генетик фонд- нинг, шахс имкониятларининг қашшоқлашувига олиб келади”. Ўзбекистон - умуминсоний қадриятларга асосланган, миллати,дини,ижтимоийаҳволи,сиёсийэътиқодларидан қатъий назар, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликла- рини таъминловчи давлатдир. Бинобарин, давлат фақат адолатга таянсагина унинг сиёсатида миллий, ирқий, диний мансублигидан қатъий назар яхлит мамлакат фуқароси тақдири қамраб олинсагина қадриятга, ай- ланади621. Ўзбекистонда инсон ҳаёти, унинг эрки, қадр- қиммати қадрланади. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling