ҲАҚИҚАТ, тарақҚиёт ва бирдамлик” демок ратик партияси


Download 39.68 Kb.
bet1/9
Sana15.06.2023
Hajmi39.68 Kb.
#1484334
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҲТБДП Дастури (2)


Партия дастури


Ҳақиқат, Тараққиёт ва Бирдамлик демократик партиясининг
2023 йил 16 апрелдаги Таъсис Съездида қабул қилинган.

ҲАҚИҚАТ, ТАРАҚҚИЁТ ВА БИРДАМЛИК”


ДЕМОК РАТИК ПАРТИЯСИ
ДАСТУРИ


МУҚАДДИМА


Мамлакатимизда 32 йилдан буён ҳукм суриб келаётган, якка шахс ҳукмронлигига таянган авторитар сиёсий режим туфайли жамиятда коррупция чуқур илдиз отиб, тараққиётнинг барча йўлларини тўсиб қўйди. Мамлакат қолоқ, халқи эса камбағал, қашшоқ ҳолатга тушиб қолди.
Аҳолининг ҳуқуқий ҳимояси таъминланмаганлиги боис, эрксизлик, ҳақсизлик, зулм-зўравонлик, адолатсизлик чидаб бўлмас даражага етди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари энг кўп поймол этилаётган давлатлар сафида муқим турибди.
Ўзбекистоннинг қолоқлиги, аҳолисининг инсоний ҳуқуқлари таъминланмагани, жамиятдаги мисли кўрилмаган коррупция, эгаси Ўзбекистон халқи бўлсада, лекин ер ости ва ер усти бойликларини ўзга давлатлар раҳбарлари ёки уларнинг атрофидаги олигархларнинг назоратига ўтиб кетиши, бюджет маблағларини талон-тарож қилиниши, эрксизлик, ҳақсизлик, адолатсизлик, ишсизлик, камбағаллик, қашшоқлик ҳосила муаммолар бўлиб, асосий сабаби, бу уларни яратаётган ва 32 йилдан бери ҳукм суриб келаётган авторитар сиёсий режимдадир. Жамиятдаги барча муаммолар, адолатсизликларни мавжуд сиёсий режимнинг ўзи ҳосил этаяпди. Сиёсий тузумни ўзгартириш бу зарурат. Сиёсий тузумни қонуний асосда ўзгартирмасдан туриб, жамиятдаги ҳосила муаммоларни бартараф этиб бўлмайди. Коррупция жиловланмайди, адолат ва эркинлик таъминланмайди, халқ ер ости ва ер усти бойликларини эгасига айланмайди, халқнинг аҳволи ўнгланмайди, камбағаллик ва қашшоқликдан халос бўлинмайди.
Инсон манфаатлари ҳал бўлиши, жамиятда муносиб ўрин топиши, мақом ва моддий мавқега эга бўлиши, аввало иш билан банд бўлишига боғлиқ. Аммо Ўзбекистонда ишсизлик даражаси юқори ва йилдан йилга ишсизлар сафи ортиб бормоқда. Мамлакат ташқарисида кўп миллионли Ўзбекистон ватандошлари меҳнат мухожирлигида юришибди. Асосан ёшлар айни навқиронлик давридаги куч-қувватларини ўзга мамлакатларни обод қилишга сарфлаб, соғликларини йўқотиб, юртга касалликлар орттириб қайтишмоқда.
Мамлакатнинг ўзида иш ўринлари яратиш учун моддий асос бўлиб хизмат қилувчи табиий ресурслар, бойликлар ва молиявий маблағлар коррупциялашган гуруҳлар томонидан талон-тарож қилиб келинмоқда. Авторитар сиёсий тизим, мисли кўрилмаган коррупция мамлакатимизда жозибадор инвестицион муҳит яратишга имкон бермаяпди. Бой табиий ресурслар ва арзон иш кучи мавжуд Ўзбекистонга хорижий инвестициялар оқиб келмаяпди. Оқибатда кўпмиллионли ишсизлар армияси ҳосил бўлди.
Авторитар сиёсий режим ва мисли кўрилмаган коррупция туфайли халқнинг кун кечириши кундан кунга оғирлашиб, камбағаллик ва қашшоқлик даражаси чуқурлашиб бормоқда. Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонни жаҳондаги энг қашшоқ ўнта мамлакат қаторига киритган.

Download 39.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling