ҲАҚИҚАТ, тарақҚиёт ва бирдамлик” демок ратик партияси


Вазирлар Маҳкамаси Олий Мажлисда кўпчилик овозга эга бўлган партия ёки партиялар иттифоқи томонидан шакллантирилади


Download 39.68 Kb.
bet5/9
Sana15.06.2023
Hajmi39.68 Kb.
#1484334
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҲТБДП Дастури (2)

Вазирлар Маҳкамаси Олий Мажлисда кўпчилик овозга эга бўлган партия ёки партиялар иттифоқи томонидан шакллантирилади.
Бош Вазир ва Вазирлар Маҳкамаси Олий Мажлис қабул қилган Конституция, қонун ва қарорлар асосида фаолият олиб боради.
Олий Мажлис Бош Вазир ва Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини истеъфога чиқариш ваколатига эга.
Бош Вазир ва Вазирлар Маҳкамаси мамлакат миллий хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқий ва ижтимоий адолатни таъминлаш сиёсатини ташкил қилади ва бошқаради.
Бош Вазир вазирлар номзодларини кўрсатади, Олий Мажлис эса тасдиқлайди.


Маҳаллий Ҳукумат органлари вилоят, туман, шаҳар Халқ Кенгашлари ва ҳокимиятлардан иборат бўлади.
Халқ кенгашлари депутатлари, ҳокимлар, маҳалла оқсоқоллари халқ томонидан беш йил муддатга сайланади.
Халқ кенгашлари депутатлигига сиёсий партиялар вакилларидан сайланади.
Ҳокимлар ўз фаолиятларини Конституция, қонунлар ва маҳаллий кенгашлар депутатлари қабул қилган қарорлар асосида олиб боради.
Маҳаллий кенгашлар депутатлари аъзоларининг 2/3 қисм овози билан ҳокимларни лавозимидан озод қилиш ваколатига эга бўлади.


Мустақил ва мухолифатдаги сиёсий партиялар жамиятимиздаги тотал коррупцияни жиловловчи, ҳукуматни халқ манфаатлари йўлида хизмат қилишга мажбур этувчи сиёсий кучдир. Чунки мустақил партиялар, мухолифат йўқ жойда қонун устиворлиги, адолат ва аҳолининг ҳуқуқий ҳимояси таъминланмайди, коррупция авж олади, халқнинг косаси оқармайди, адолат биноси хароб бўлади, маънавий инқироз чуқурлашиб, миллий давлатчилик таназзулга юз тутади. Коррупцияга қарши курашадиган ҳеч бир агентлик ёки концепция авторитар сиёсий тизимдаги коррупцияни жиловлай олмайди, аксинча коррупциялашган ҳокимиятни ҳимоя қилади. Партия коррупцияни мустақил ва мухолифатдаги партиялар, эркин оммавий ахборот воситалари ҳамда халқнинг бирдамлиги биргаликда жиловлайди, деб ҳисоблайди.
Партия халқимизнинг бирлашиши ва бирдамлиги йўлига қўйилган барча тўсиқларни олиб ташлаш, қонуности ҳужжатларни бекор қилиш, йиғилишлар қилиш, тинч намойишлар ўтказишни таъминловчи қонунларни такомиллаштириш ва уларнинг ижросини сўзсиз таъминлашга эришади.


Партиянинг бош сиёсий мақсадларидан бири – кучли фуқаролик жамияти доирасида либерал демократияни ривожлантиришдир. Уни амалга ошириш учун партия фуқароларнинг фаол ва самарали сиёсий иштирокини, сиёсий қарорлар қабул қилишда уларнинг тенглиги ва сиёсий фаоллигини таъминлаш, халқ сиёсий маданиятини юксалтириш, ҳокимият органлари фаолияти устидан фуқаролар ва жамоат ташкилотлари назоратини ўрнатиш каби демократик қадриятларни ҳаётий таомилларга айлантиришга интилади.
Партия жамиятни қонунлар бошқариши, ҳокимият органлари эса қонунларга қатъий итоат этиши, фуқароларнинг сиёсий эркинлиги, сўз эркинлиги сўзсиз таъминланишига эришади. Фақат ҳуқуқий давлат, демократик жамиятдагина шахс ривожланади, камол топади ва истеъдоди, қобилиятини юзага чиқаради
Миллий ҳуқуқий давлатчилик ва кучли фуқаролар жамиятини барпо этиш учун фуқароларнинг ташаббускор, фидоий, қонун ва жамият олдида маъсуллик бурчи, сиёсий жараёнларда эркин, ихтиёрий ва фаол иштироки бўлиши талаб қилинади. Бундай қадриятлар ва фазилатлар фақат сиёсий эркин, мустақил ва танқидий фикрловчи, маънавий бой, миллий руҳиятга эга, хар томонлама эркин ва баркамол фуқаролардагина шаклланиши мумкин. Шунинг учун ҳам, партия шахснинг эркинлиги, фуқаролар қарашларининг ва фикрлар плюрализми тарафдоридир.
Партия фуқароларнинг давлат бошқарувида, сиёсий ташкилотлар фаолиятида фаол иштирокини таъминлашга, демократик сайлов, эркин ахборотлар олиш ҳуқуқларини амалга оширишда демократик тамойилларга хос тарзда ҳимоя қилиш механизларини ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этишга ҳаракат қилади.
Партия БМТ томонидан қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклорацияси”, “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт” ва бошқа халқаро конвенциялар ҳамда нормалар Ўзбекистон қонунларидан устун туриши ва бу конвенциялар талаблари Ўзбекистонда тўла таъминланиши тарафдоридир.


ИЖТИМОИЙ СОҲАЛАРДА: “Ҳақиқат, Тараққиёт ва Бирдамлик демократик партияси” Ўзбекистон халқи фаровонлиги, миллат равнақининг моддий манбаи бўлмиш хусусий мулк ва эркин тадбиркорликни ҳуқуқи ҳимояланган тарзда ривожлантириш, тадбиркорларга ўз мулки даражасидаги иқтисодий ҳокимиятни бериш, уларни ҳар тарафлама рағбатлантириш тарафдори. Ишбилармонликнинг ривожланишига имкон ва шарт-шароитлар яратишга қодир бўлган, табақалашган солиқ сиёсатини қўллаш маъқул, деб билади.
Ҳар бир фуқаро эркин меҳнат қилиш, меҳнат турини мустақил танлаш, меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароитлари, меҳнат ҳақининг кафолатланган энг кам миқдорига эга бўлиш ҳуқуқининг таъминланишига эришиш, тирикчилик ўтказишни таъминлайдиган истеъмол савати бўйича қонун қабул қилиш, яъни камбағаллик чегарасини қонун билан белгилаш партиянинг дастурий мақсадларидан биридир.
Оила ва аёл миллат ривожланишининг муҳим манбаларидан биридир. Оила ва аёл жамият ва давлат томонидан муҳофаза этилиши лозим. Бироқ, бугунги кунда, эркаклар зиммасига юкланиши лозим бўлган вазифалар аёллар елкасини яғир қилган. Аёлларнинг мардикорлик қилиши, турмуш муштига кўксини тутиб, аёллик шаънига доғ туширувчи қадамлар босишга мажбур бўлишларига коррупциялашган авторитар сиёсий тизим сабабчи эканлигини партия қоралайди.
Партия иш билан банд бўлган оналар меҳнатига ҳақ тўлаш, уларга ҳақ тўланадиган таътиллар бериш, шунингдек, оиладаги болалар ва ўсмирларни жамият учун муносиб инсонлар бўлиб етишишига доир таълим ва тарбиявий ишлар учун оила, маҳалла, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари маъсул эканлигини таъкидлайди.
Ривожланган мамлакатларда болалар ва ўсмирлар учун давлат сарфлайдиган маблағларни, шу ёшлар 60 ёшига қадар давлатга 15-18 барабар ортиғи билан қайтарар экан. Сармоя киритишнинг энг ишончли ва самарадорлиги таъминланадиган йўли бу инсон омилига сарфланадиган маблағлардир. Ўзбекистон ҳам ёшлар келажаги, таълим-тарбия, билим бериш масалаларида маблағни аямаслиги керак.

Download 39.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling