ҲАҚИҚАТ, тарақҚиёт ва бирдамлик” демок ратик партияси


Ўзбекистоннинг ташқи қарзи шиддат билан ўсиб бормоқда. Ташқи қарз ўсиб боргани сари, миллий иқтисодиёт чўкиб кетаяпти


Download 39.68 Kb.
bet2/9
Sana15.06.2023
Hajmi39.68 Kb.
#1484334
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҲТБДП Дастури (2)

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи шиддат билан ўсиб бормоқда. Ташқи қарз ўсиб боргани сари, миллий иқтисодиёт чўкиб кетаяпти...
Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда қариндош-уруғчилик, таниш-билишлик ҳукм сурмоқда.
Ўзбекистонда патримониал сиёсий тизим қарор топди.
Давлатнинг юқори лавозимлари ва аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминловчи органларда истеъдодсиз кадрлар фаолият юритмоқда. Шахсий манфаати устивор амалдорлар бошқарувида коррупция бадтар авж олади.
Мамлакат тараққиёти, унинг келажаги аввало таълим сифатига, жумладан олий таълим муассасаларида тайёрланаётган кадрларнинг малакасига боғлиқ. Аммо барча соҳалар каби таълимда ҳам коррупция авж олган.
Тадбиркорлар ва фермерлар иқтисодиётни ҳаракатлантирувчи, иш ўринлари яратувчи етакчи кучдир, бироқ авторитар сиёсий режим тадбиркорлик ва фермерликнинг ривожланишига имконият бермади, шарт-шароитлар яратмади. Тадбиркорлар ўз мулки даражасидаги иқтисодий ҳокимиятга эга бўлолмади.
Аҳолининг норозилиги, ғазаби, нафрати кучайиб бормоқда. Ижтимоий портлашлар содир бўлиш хавфи кучаймоқда. Бу эса халқимиз в миллий давлатчилигимиз учун ўта хавфли ҳолатдир.
Сиёсий тузумни қонуний асосда ўзгартириш учун мамлакат сиёсий майдонида эркин, соғлом ва шаффоф рақобат бўлиши зарур, сайловчиларда танлаш ҳуқуқини амалга ошириши лозим, бунинг учун мустақил ва мухолифатдаги сиёсий партиялар бўлиши шарт. Шу боис тузилаётган “Ҳақиқат, Тараққиёт ва Бирдамлик демократик партияси”нинг сиёсий майдонга чиқиши зарурат, объектив жараёндир.
ПАРТИЯНИНГ МАҚСАДЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

Ҳақиқат, Тараққиёт ва Бирдамлик демократик партияси”нинг ғояси якка ҳокимликка таянган сиёсий тузумни қонуний, яъни эркин сайловлар асосида ўзгартириб, миллий ҳуқуқий давлатчилик қуриш, демократик жамият барпо этиш.


Ҳокимиятни ўзида жамлаган якка шахс (Президент)нинг бошқарувига қонуний асосда чек қўйиш.
Туб сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш орқали авторитар сиёсий тизимдан қонун олдида ҳамма бир хилда жавобгар, тенг ва эркин бўладиган миллий ҳуқуқий давлатчилик, демократик жамиятга ўтиш партиянинг бош мақсади этиб қабул қилинган.
Туб ислоҳотларни қисмларга ажратиб амалга ошириш мумкин эмас, авторитар сиёсий тузумни қонуний ва эркин сайловлар асосида батамом ўзгартириш учун туб ислоҳотларни изчил амалга ошириш зарур.


СИЁСИЙ СОҲАЛАРДА: Партия мамлакатда туб сиёсий ислоҳотларни амалга ошира бориб, миллий ҳуқуқий давлатчилик барпо этиш, кучли фуқаролик жамиятини қарор топтиришга интилади. Бунинг учун миллий давлатчилик асослари яратилиши лозим. Давлатчилик миллий қадриятлар заминида демократиянинг универсал тамойилларига асосланиб қурилади. Партия ана шу мақсадлар доирасида Ўзбекистонда миллий давлатчилик барпо этиб, давлатчилик анъаналарининг давомийлиги концепциясига асосланади. Уни амалга оширишга мавжуд Конституция ва қонунларни қайта кўриб чиқиш орқали эришилади.

Download 39.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling