ҲАҚИҚАТ, тарақҚиёт ва бирдамлик” демок ратик партияси


Партия иқтисодиётни Ўзбекистон жамияти тараққиётининг бирламчи омили, моддий асоси деб билади. Маънавият ҳам иқтисодий ҳолатга боғлиқлигидан келиб чиқади


Download 39.68 Kb.
bet8/9
Sana15.06.2023
Hajmi39.68 Kb.
#1484334
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҲТБДП Дастури (2)

Партия иқтисодиётни Ўзбекистон жамияти тараққиётининг бирламчи омили, моддий асоси деб билади. Маънавият ҳам иқтисодий ҳолатга боғлиқлигидан келиб чиқади.
Партия умуминсоний маънавият меъёрларини бозор маънавияти меъёрлари билан уйғунлаштириш тарафдори ва шу уйғунликда миллий маънавият ўз ўрнини топиши мумкин, деб ҳисоблайди.
XXI аср янги технология асри бўлганидан партия илмий ғояларни янги технологияда моддийлаштириш зарур, деб топади. Фан ва техниканинг жадал тараққиётига қўйилган вазифаларни ҳал этиш воситаси деб қарайди.


Маънавият соҳасида: Мамлакатимизда 32 йилдан буён ҳукм суриб келаётган авторитар сиёсий режим халқимизнинг маънавиятини инқирозга учратди. Зиёлилар, интеллектуал салоҳият соҳибларининг бир қисми қувғинга учраб, мамлакатни тарк этди, яна бир қисми турмаларга ташланди, қолганларнинг баъзилари маддоҳлик йўлига ўтди. Сиёсий қарашлари, диний эътиқодига содиқ қолганларнинг бир қисми дом-дараксиз кетди.
Авторитар сиёсий режим маданият, аҳлоқ, эътиқодга моҳиятан мутелик вазифасини бериб келди. Натижада мазкур соҳалар тушкунликка учради ва жамиятнинг маънавий бузилишига олиб келди.
Бу тенденциянинг муқим туришига жамиятдаги тотал коррупция, аҳолининг ишсизлиги, камбағал-қашшоқлиги, тирикчилик ташвишлари, оқибатда маданий ва маънавий ўсишга, ёш авлод тарбиясига вақт ҳам, истак ҳам қолмагани сабаб бўлмоқда.
Ҳақиқат, Тараққиёт ва Бирдамлик демократик партияси” ижтимоий-сиёсий, маънавий-маъданий тажриба ва анъаналарга амал қилган ҳолда миллий ҳуқуқий давлатчилик, демократик жамият бунёд этиш борасида фаолият юритади. Фуқаролик жамияти тамойилларидан келиб чиққан ҳолда, миллий дунёқараш ва ўзликни англаш юзасидан янгича нуқтаи назарларни шакллантиришга, миллий давлатчилик мафкурасини кучли, таъсирчан омилга айлантиришга, ҳуқуқий билимлар билан ёшларни қуролантириш, уларни сиёсий фаоллаштирувга, сиёсий маданиятини юксалтиришга ҳаракат қилади.
Партия давлат органларининг ижодий уюшмалар, жамоалар, маданият ва санъат арбобларининг фаолиятига аралашмаслик, маданият ва маориф соҳасини партиялар, партиявийликдан ҳоли қилиш тарафдоридир.

Download 39.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling