ҲАҚИҚАТ, тарақҚиёт ва бирдамлик” демок ратик партияси


Партия меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлмаган (туғма ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли ногирон бўлган) инсонлар давлат ҳимояси ва таъминотида бўлиши зарур деб ҳисоблайди


Download 39.68 Kb.
bet6/9
Sana15.06.2023
Hajmi39.68 Kb.
#1484334
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҲТБДП Дастури (2)

Партия меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлмаган (туғма ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли ногирон бўлган) инсонлар давлат ҳимояси ва таъминотида бўлиши зарур деб ҳисоблайди.
Партия ижтимоий ҳимояга мухтож камбағал ва қашшоқ оилалар, ишсизлар, қариялар, меҳнат фаҳрийлари, ногиронлар, етим-есирлар, меҳнатга яроқсиз фуқаролар ҳар томонлама тикланиши чораларини кўради ва қўллаб-қувватлайди.
Партия бозор хўжалигини умумбашарий ва истиқболли, деб билгани ҳолда, унинг хуфявий шаклларини қоралайди, ҳар қандай иқтисодий фаолият қонун доирасида бўлмоғи шарт. Партия иқтисоднинг криминаллашувига (жиноятлашувига) барча чоралар билан қарши курашиш ва унга йўл қўймаслик зарур, деб ҳисоблайди. Жиноий иқтисодий фаолият, партия амалга оширишни кўзлаган нафақат туб сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий ислоҳотлар пойига болта уради, балки миллатни халқаро миқёсда ҳам обрўсизлантиради, деб ҳисоблайди.
Партия хуфёна иқтисоднинг товар ва хизматларни яратиш билан боғлиқ норасмий турларини очиқ, яъни расмий иқтисодга айлантириш ва давлат назорати остига олиш мумкин, деб ҳисоблайди. Бунинг учун эса, тадбиркорлар эркинлигини таъминловчи қонунчиликни такомиллаштириш талаб қилинади. Партия аҳолининг шахсий истеъмоли оқилона ва мукаммал бўлишини ёқлаб чиқади, миллатнинг умумий аҳволи, тўқ-фаровонлигига путур етказадиган исрофгарчиликка, тежамсиз, дабдабали тўй ва маросимлар ўтказишга қарши чиқади, ислом динида таъкидланган даромадни оила эҳтиёжига сарфлашдек қоидани соғлом турмуш тарзи меъёрларига айлантиришни зарур, деб билади.
Давлатнинг коррупциялашган юқори лавозимли мулозимлари халқ мулкини, халқ бойлигини талон-тарож қилиб, гўёки хорижий инвестициялар оқимлари шаклида ҳар хил Ситилар, кўприклар ва бошқа бино-иншоотлар қуриш орқали пул ювиш, бойликларини легаллаштириш ҳолатларини кескин қоралайди ва қарши курашади.


ИҚТИСОДИЙ СОҲАЛАРДА: Туб иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш орқали тадбиркорлик ривожига шарт-шароит яратиш, мамлакат тараққиёти, бандлик ва халқ фаровонлигини таъминлаш “Ҳақиқат, Тараққиёт ва Бирдамлик демократик партияси”нинг бирламчи мақсадидир.
Партия бозор муносабатларини чуқурлаштиришга, ҳуқуқий давлат доирасида либерал рухдаги бозор иқтисодиётини барпо этишга интилади. Иқтисодий тизимини мулкчилик шакллари ва турлари ташкил этишини инобатга олиб, хусусий мулкчилик етакчи ўринда турадиган кўп укладли иқтисодиёт равнақини мақсад қилади. Ўзбекистонни иқтисодий ривожланган, халқи тўқ ва фаровон яшовчи мамлакатга айлантириш партиянинг бирламчи мақсадидир.
Бунга бозор муносабатларини чуқурлаштириш, унинг механизмини тўлиқ ишга солиш, иқтисодий эркинликни таъминлаш, рағбатлантиришни кучайтириш орқали эришилади. Иқтисодиёт соҳасида партия ўз олдига уч хил вазифани амалга оширишни мақсад қилиб қўяди:


а) Яқин вазифалар: Давлатнинг иқтисодиётга аралашувини бозор қонун -қоидаларига тўсқинлик қилмайдиган меъёрга келтириш, мамлакатнинг ўзида юксак технологияларга асосланган, юқори даражадаги иш ҳақларини таъминлайдиган етарли иш ўринларини яратиш учун нафақат табиий ресурслар, ички молиявий имкониятлар, манбалардан, балки хорижий, айниқса, тўғридан-тўғри инвестициялар оқиб келишига эришиш мақсадида инвесторларнинг эркинлиги, инвестицион муҳит ва жозибадорликни таъминловчи қонунлар қабул қилиш, жозибадор инвестицион лойиҳалар учун муҳит яратиш, бунинг учун қардош Марказий Осиё давлатлари билан ягона иқтисодий ва инвестицион макон , ягона бозор барпо қилиш.
Ер ости, ер усти бойликларини ундириш, ташқи ва ички бозорлардаги савдосини давлат тасарруфидан чиқариб, халқ назоратидаги корпоратив (гуруҳий) бошқарувга топшириш, даромад ҳисобидан Умуммиллий Жамғарма ташкил этиш, Умуммиллий Жамғарма маблағлари ҳисобидан иш ўринлари яратиш, маблағларни таълимга йўналтириш орқали ёш авлодни 23 ёшгача жисмоний, ақлий, маънавий камол топишини Умуммиллий Жамғарма ҳисобидан таъминлаш.
Мавжуд авторитар сиёсий тизимни ўзгартириш асносида умумиқтисодий тараққиётни таъминлайдиган туб ислоҳотларни амалга ошириш, умумиқтисодий тараққиётни таъминлаш орқали меҳнат унумдорлиги ва аҳоли бандлигини ошириш ҳисобидан ишлаб чиқаришнинг барқарор юксалишини таъминлаш ва аҳоли жон бошига ялпи миллий маҳсулотни дунёдаги тараққиёти ўртача мамлакатлар қаторига кўтариш, шунга биноан аҳоли жон бошига даромадни ва истеъмолини ҳам жаҳоннинг ўртача мамлакатлари даражасига етказиш, камбағаллик ва қашшоқлик миқёси ва даражасини қисқартириш, миллий шароитга мос бўлган тирикчилик минимуми (истеъмол савати)ни таъминлайдиган қонун қабул қилиш.
Президентлик ва Парламент сайловларига мустақил ва мухолифатдаги партияларнинг иштирок этиши ва ҳокимият органларига сайланиши туб сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотлар ўтказишга имкон беради. Туб сиёсий ислоҳотлар ўтказиш натижасида мавжуд авторитар сиёсий тизим ўрнига демократик жамият барпо этилади. Бу эса умумиқтисодий тараққиётни таъминловчи туб иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга шароит яратади, бинобарин ишсизлик, камбағаллик ва қашшоқликдан халос бўлишга имкон беради.


б) Ўрта муддатли вазифалар: Янги технологик инқилоб ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, ишлаб чиқаришда чуқур структуравий(таркибий) ўзгаришларни ўтказиш, диверсификациялаш, миллий иқтисодни жаҳон иқтисоди билан интеграциялаш, мамлакатнинг экспорт потенциалини кескин ошириш, меҳнат унумдорлигини жиддий даражада ўзгартириш асосида мамлакат иқтисодий салоҳиятига таяниб, миллий иқтисод, бинобарин, жон бошига даромадни ва аҳоли истеъмолини жаҳоннинг ўртача даражасига ва андозалари талабига етказиш.


в) Стратегик вазифалар: Ўзбекистон 2040 йилларда иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар қаторига кириб боради. Бунга Ўзбекистон иқтисодиётидаги технологик инқилобни чуқурлаштириш ва кенгайтириш орқали эришилади. Бу босқичда аҳоли жон бошига даромади ва исътемоли ривожланган мамлакатлар даражаси ва андозаларига яқинлашиб боради. Ақлий меҳнатнинг, интеллектуал салоҳиятнинг қадри ва баҳоси беқиёс ортади.
Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти катта, бой табиий ресурслар ва арзон иш кучига эга, улардан самарали фойдаланиш эса бу ишни рағбатлантиришни талаб этади. Бунга эркин бозор механизми орқали эришилади. Шу боис партия туб иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш йўлида мамлакат салоҳиятини фан-техника тараққиёти орқали ҳаракатга келтириш мумкинлигига ишонади. Аммо фан ва техника тараққиётининг ўзи бозор механизмига устунлик бериш, давлатнинг иқтисодиётга аралашувини кескин қисқартиришни талаб этади.

Download 39.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling