ҲАҚИҚАТ, тарақҚиёт ва бирдамлик” демок ратик партияси


Download 39.68 Kb.
bet7/9
Sana15.06.2023
Hajmi39.68 Kb.
#1484334
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҲТБДП Дастури (2)

Партия ерга бўлган мулкчилик масаласини ҳал этиш учун ерга хусусий мулкчиликни ёки узоқ муддатли ижара муносабатларини жорий этиш орқали ер баҳога эга бўлиши зарур, деб ҳисоблайди.
Партия кичик ва ўрта бизнесни ҳамда фермер хўжалигининг манфаатларини инобатга олиб, уларни давлат йўли билан кенг қўллаб-қувватлашини ўз вазифаси деб билади. Мазкур хўжалик турларининг бош муаммоси бозор топиш муаммоси бўлиб, уни давлат кўмагида уюштирилган маркетинг хизмати орқали ҳал этиш мумкин. Майда ишлаб чиқарувчиларга ташқи бозор топишга кўмаклашув давлатнинг вазифаси бўлиши керак.
Партия фермер хўжаликларининг ўрнига кластерлар ташкил этилишини, умуман монополияларни маъқулламайди. Аввало қишлоқ жойларга саноатни олиб кириш, хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш орқали қишлоқ хўжалигида банд бўлган аҳолини саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларига ўтиб ишлашини таъминлаш лозим, деб ҳисоблайди.
Партия Банк тизимини ислоҳ этиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун солиқларни рағбатлантириш вазифасини кучайтириш ғоят муҳим, деб ҳисоблайди.
Ўзбекистоннинг келажаги тараққиётнинг ҳозирги чўққисига эришган илғор мамлакатлар билан бўладиган алоқаларга боғлиқ ва бу алоқалар кўп қиррали бўлмоғи керак. Улар орасида экспорт потенциали (имконияти)ни оширишга урғу бериш талаб қилинади.
Партия ишлаб чиқаришга ётқизиладиган инвестицияларга устунлик бериш тарафдори. Шу мақсадда жами инвестицияларда шу соҳанинг ҳиссасини муттасил ошириб боришни маъқул деб билади. Инвестиция сиёсатида тўғридан-тўғри зўр бериш, чунки шу йўл билан илғор, замонавий технологиялар кириб келишига эришиш мумкин. Партия аҳолининг барча ижтимоий қатламлари даромадини барча чоралар билан ошириш тарафдори, аммо партия ноқонуний, харом, пул ювиш, халқ бойлигини талон-тарож қилиш йўли билан топилган ҳаром даромадни қоралаган ҳолда, ишлаб топилган халол даромадни чегаралашни маъқулламайди. У бозор даромадлари (фойда, девиденд, ижара ҳақи, мулк келтирган даромад) аҳамиятини ошириб боришни зарур, деб билади. Иш ҳақи ҳам, ҳатто бюджет ташкилотларидаги иш ҳақи ҳам ишлаб топилган бозор даромадлари сингари аҳамият касб этади.
Партия жамиятнинг юқори таъминланган, яъни бой қатламлари ҳосил бўлишини табиий жараён деб эътироф этган ҳолда уларнинг маблағлари миллий иқтисодга сингиши, миллий иқтисодиёт равнақи йўлида инвестиция қилиниши зарур деб қарайди. Бунга иқтисодий имтиёз воситалари орқали эришиш мумкин.
Партия жамиятнинг кескин табақаланишига йўл қўймаслик лозим, деб ҳисоблайди, аммо солиқлар воситасида олинадиган маблағлар ҳисобидан барча ишсиз, камбағал ва қашшоқларни таъминлай олмайди. Ҳар бир меҳнатга лаёқатли инсон ўзини-ўзи таъминлаши керак, бунинг учун давлат иш ўринларини яратиш, камбағаллик ва қашшоқликдан халос бўлиш учун шарт-шароитларни хозирлаши даркор. Партия етарлича янги иш ўринларини яратишга саъй-ҳаракат қилади.
Партия рақобатчилик учун ҳаммага тенг шароит яратиш тарафдори. Тенг шароит яратиш давлатнинг қонунчилик ва назорат фаолияти орқали таъминланиши мумкин. Партия монополияларни парчалаш ва шу асосда рақобатчи корхоналар кўплаб ташкил топишини маъқул, деб билади. Мамлакат ичкарисидаги монопол корхоналарга рақобатчилар пайдо бўлиши учун бож тўловларини камайтириш тарафдори. Партия рақобатнинг маданий усулларини қўллаб-қувватлайди, унинг ғирром, ёввойи усулларини қоралайди, чунки ғайриинсоний усуллар билан рақобат қилиш замонавий иқтисодиётга ёт ва кони зиёндир.

Download 39.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling