Oxirgi indd
глобаллашувнинг салбий хусусиятлари
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
глобаллашувнинг салбий хусусиятлариЖаҳон миқёсидаги бундай умумий глобал тараққиёт одамлар дунёқарашининг ўзгариши, коммуникация- лар юксалиши, халқаро муносабатларнинг ривожла- ниши ва унинг одамзод ҳаётига таъсирининг кучайи- ши билан тавсифланади. Бу эса давлатлар ва халқлар, миллатлар ўртасида алоқаларни кучайтирилган ниқоб остида бўлган глобал ғоялар, шу вақтда, миллий тил ва динни, миллий хусусиятлар, анъаналар ва маъна- вий меросни сақлаб қолиш орқали мустақил сиёсий тараққиёт тамойиллари таъсирини муттасил ошириб бориш зарурлигини ҳам кўрсатиб турибди. Бироқ чуқурроқ фикр юритадиган бўлсак, глобалла- шувнинг фақат ижобий тушунча бўлиб қолмасдан, сал- бий таъсирларини ҳам кўришимиз мумкин. Биринчидан, Глобаллашувнинг информацион таъ- сири глобал муаммоларни келтириб чиқараётганлиги. Мисол учун, “оммавий маданият”, “Кибер терроризм” ва кўплаб мисолларни кўрсатиш мумкин. Иккинчидан, глобал техника инқилоби айрим дав- латларнинг мутлоқ ер курраси ва ундаги бойликлар- га, бошқарув ва сиёсатга, ҳаттоки миллий ментал ҳусусиятларга ҳам эгалик ҳиссини ошириб юборяпти. Учинчидан,глобалиқтисодий,ижтимоий-сиёсийжа- раёнларнинг жиддий тус олиши, ижтимоий-иқтисодий ва фуқаровий низолар натижасида кўплаб давлатларда фуқаролар урушлари, давлат тўнтаришлари, сепарат- чилик ҳаракатлари бунинг ёрқин мисолидир. Тўртинчидан, миграция оқимининг кучайиши, қурол-яроғ ва гиёҳванд моддалар савдоси, инсон сав- доси ва ҳатто инсон тана органларининг буюмлардай сотилиши, террористик ташкилотлар ва мафия тузил- маларининг пайдо бўлиши ҳамда уларнинг давлатлар ва ҳатто дунё сиёсий бошқарувига ҳам таъсирининг кучайиши. Ана шундай таъсирлар айрим мамлакатларнинг ички ҳаётини издан чиқариши мумкин. Чунки атай- лаб тарқатилаётган инсон маънавиятига зид ғоялар аҳолини, айниқса, ёшларни йўлдан урмоқда дей- иш мумкин. Хусусан, эгоцентризм, космополитизм, бузуқлик ва зўравонлик ғояларини тарғиб қилиш, ахлоқсизлик ва беҳаёликни эркинлик ва демократия тамойиллари ниқоби остида тарқатишга уринишлар маънавиятга зиддир. Ғаразли кучлар томонидан уюштирилаётган бун- дай мафкуравий босимлар асосан аҳолининг ёшлар қатламига қаратилгани билан ажралиб туради. Айни пайтда, онги, дунёқараши, мустақил фуқаровий по- зицияси тўлиқ шаклланиб улгурмаган ёшларга нис- батан бундай муносабат нафақат конкрет миллат, жамиятнинг асрлар давомида шаклланган анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий асослари ва илдизларига, балки, инсоният истиқболига қаратилган таҳдид сифатида намоён бўлмоқда. Бундай таҳдидларнинг хатарли жиҳати “намуна”, “эталон” сифатида тақдим этилаётган хулқ норма- ларини тарғиб қилишга қаратилган “асарлар” улар- нинг ижодкорлари ва ҳомийларига улкан моддий манфаат келтираётгани ва тўпланаётган маблағлар бузғунчиликнинг янги шаклларини юзага келтириши билан ҳам белгиланади. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling