Oxirgi indd
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар
- МАВзУ: МИЛЛИЙ ҒОЯ – ЎзбеКИсТОн
- Миллий ғояни халқ ишончи ҳамда эътиқодига айлантиришнинг ички вазифалари
Таянч атама ва ибораларМиллий ғоя, миллий онг, миллий ўзликни ан- глаш, миллий бирдамлик, Миллий ғоянинг хусусият- лари, Миллий ғоя тамойиллари, демократик жамият, шарқона демократия, стратегия. Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволларМилий ғоянинг муҳим жиҳатлари нималарда акс этади? Миллий ғоя қандай мақсадларни амалга оширади? Миллий ғоя қандай тамойилларга асосланади? Демократик жамият шаклланишида миллий ғояниниг ўрни қандай? 49 Қаранг: Туленов Ж., Ғафуров 3. Фалсафа. — Т.: «Ўқитувчи», 1997. – Б.35. Шарқона демократияни қандай тушунасиз? МАВзУ: МИЛЛИЙ ҒОЯ – ЎзбеКИсТОнХАЛқИнИнг ИШОнч-эъТИқОдИ МАнбАИ Режа:Миллий ғояни халқ ишончи ҳамда эътиқодига айлантиришнинг ички вазифалари Миллий ғоянинг халқ ишончи ва эътиқодига айлантириш мезонлари Ёшларда Миллий ғояга ишонч ва эътиқодни шакллантириш Миллий ғояни халқ ишончи ҳамда эътиқодига айлантиришнинг ички вазифалариМустақилликка эришгандан кейин мустабид тизим- нинг якка ҳукмрон бўлган коммунистик мафкурасидан безиб, зада бўлиб қолган ўзининг миллий ғояси негиз- лари бўлган маданий қадриятлари, урф-одат ва анъа- наларидан бегоналаштирилган халқ жамиятнинг бар- ча соҳаларини «мафкурадан ҳоли қилиш»ни қўллаб- қувватлади. Халқни бирлаштириш, мустақилликни му- стахкамлашнинг муқобили бўлмаган бир йўли - ўзбек халқини уюштирувчи, янги жамият қуришга сафарбар этувчи миллий ғояни, жамият мафкурасини шакллан- тириб, халқ ишончи ва эътиқодига айлантириш билан боғлиқ эди. Шу нуқтаи назардан мустақилликнинг илк давла- рида миллий ғоя ва мафкура масаласига алоҳида эъ- тибор қаратилди. Бинобарин, «Олдимизда турган энг муҳим масала, бу – миллий истиқлол мафкурасини яратиш ва ҳаётимизга татбиқ этишдир. Бизнинг энг улуғ мақсадимиз, энг улуғ ғоямиз, энг улуғ шиоримиз шуки, Ўзбекистоннинг битта йўли бор: мустақилликни мустахкамлаб, истиқлолни мустахкамлаб - олға юриш. Мафкурамиз, тутган йўлимиз, бор ғайратимиз ана шу улуғвор ниятга йўналтирилиши керак. Халқимизни, барча сиёсий кучларни, жамият ташкилотларини як- дил, бир жон, бир тан қиладиган ғоя ҳам аслида шу»501. Миллий ғоя ва миллий мафкуранинг ҳаётимиздаги ўрни, асосий тамойиллари, кундалик эҳтиёжга ай- ланиши, унинг мақсадлари ва устувор ғоялари халқимизнинг ишончи ва эътиқодига айланиши керак. Миллий ғоя ва миллий мафкура жамиятни соғлом, эзгу мақсадлар сари сафарбар эта олиши, уни ўз муд- даоларига эришиши учун маънавий-руҳий куч-қувват бериши ҳамда халқимиз ва одамларнинг интилиш- ларини ўзида ифодалаб, келажакка ишонч бағишлаб уларни етаклай олиши шарт. Миллий ғоя ва миллий мафкуранинг ҳаётийлиги унинг халқ табиатига, тур- муш ва тафаккур тарзига нечоғли мос бўлиши, энг муҳими, жамиятнинг миллий манфаатларини, орзу- интилишларини қай даражада акс эттириши ҳамда миллий қадриятларга асосланганлиги билан ўлчанади. Фақат шундай мафкурагина ҳаёт ва давр синовларига бардош беради, одамлар унга ишониб, ўзининг имон- эътиқоди сифатида қабул қилади. Шундагина у энг за- монавий қуролдан ҳам кўра кучли руҳий-маънавий қудрат касб этади. Мамлакат, халқ ва миллат учун чи- наккам қалқон вазифасини бажаради. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling