Oxirgi indd


Миллий ғоя тамойилларининг ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар, ислоҳотлар билан уйғунлиги


Download 374.85 Kb.
bet72/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Миллий ғоя тамойилларининг ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар, ислоҳотлар билан уйғунлиги


Миллий ғоя тамойиллари ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар, ислоҳотлар билан ҳамоҳанг уйғунлиги, кишилар онгида ижтимоий ўзгаришларнинг объ- ектив иникоси тарзида вужудга келиши, аҳолининг мутлақ кўпчилиги учун зарурий иқтисодий маънавий эҳтиёжга айланиши, ижтимоий онг, яъни психологик ва мафкуравий туйғуларнинг уйғунлиги сифатида на- моён бўлади.
Бу тамойиллар жамият қаршисида кўнгдаланг бўлиб қолган муаммоларнинг ечимларини ўзида акс этти- ради ҳамда уларни ҳал этиш учун жамият аъзолари- ни бирлаштиришга хизмат қилади. Мустақилликни мустаҳкамлаш ва ижтимоий барқарорликнинг мут- тасиллиги ҳамда давомийлигини таъминлаш учун, жамиятнинг барча қатламларини умумманфаат учун жипслаштиради. Фуқароларнинг ҳамкорлигини янги даражага кўтариш омилига айланади ҳамда миллий- этник бирликлар ва диний қавмларнинг сиёсий ҳаётда муайян партия вакили тарзида эмас, балки мамла- катнинг Конституциясида белгилаб қўйилган тенглик тамойили асосида, фуқаро сифатида иштирок этиши учун маънавий шарт-шароитларнинг вужудга келиши- га ёрдам беради.
Миллий ғоя ривожлантиришнинг асосий меха- низми сифатида намоён бўладиган демократик жа- мият қуриш тамойиллари давлат, мамлакат ҳамда фуқароларни келажакка даъват қиладиган маънавий эҳтиёж, тараққиётга ундайдиган омиллардан бири тар- зида юзага келади, кишиларни бошқариш вазифасини бажараётган сиёсий партиялар, раҳбар шахслар ақл- заковати ҳамда салоҳиятини ўзида ифодалайди. Шу билан бирга, Республикамизнинг турли минтақаларида яшайдиган аҳоли ўртасида маҳаллийчилик, қариндош-
уруғчилик каби субъектив ҳиссиётларнинг усту- вор бўлиб кетмаслигига, хилма-хил интилиш ҳамда ҳаракатларни умумхалқ ва ягона ватан манфаатлари йўлида уйғунлаштиришга имкон яратади.
Миллий ғоя ва миллий мафкурамиз мамлакати- мизнинг бош стратегик мақсадига мос равишда амал- га ошириш бунга мисол бўла олади. Бунда бизнинг бош стратегик мақсадимиз – бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик жамият барпо этиш- дир. Халқимиз ва давлатимизнинг бу мақсади узоқни кўзлаган мақсаддир. Чунки, эркин демократик жамият бир йилда эмас, балким бир неча ўн йиллар мобайнида аста-секин қарор топади. Ана шу узоқ мақсадга эри- шиш учун аввало яқин мақсадларни амалга ошириш керак бўлади.
Ўзбек халқининг асосий мақсади миллийликка ва миллий ғояга асосланган демократик жамиятни барпо этиш бўлиб, бу йўлда бир неча принципларга асосла- нилади. Улар қуйидагилар:
биринчидан, мамлакатда “давлат ва жамият” фи- кран ҳамда амалий бирлигини қарор топтириш;
иккинчидан, жамиятдаги ижтимоий муносабатлар- ни тўғри ва мақсадга йўналтирган ҳолда ташкил этиш; учинчидан, турли ижтимоий гуруҳлар манфаатла- рининг ҳимоя қилинишини таъминлаш асосида улар
орасидаги мувозанатни сақлаб туриш;
тўртинчидан, жамиятдаги мулкчилик муносабатла- рини, ишлаб чиқариш фаоллигини ошириш;
бешинчидан, таълим тизимини жаҳон стандартла- рига мослаштириш;
олтинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликла- рини олий мақсад даражасига кўтариш;
еттинчидан, эскича қарашлар, ёндашувлар ва усул- лардан воз кечиш;
саккизинчидан, келажакни бугун тасаввур қила олиш имконини яратиш.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling