Ўрта аср Ўрта Осиё мутафаккирлари таълимотида “элемент”, “структура”, “система” тушунчаларининг шаклланиши ва ривожлантирилиши


Download 47.5 Kb.
bet1/2
Sana01.03.2023
Hajmi47.5 Kb.
#1242137
  1   2
Bog'liq
Ўрта Осиё (2) (2) (2)


Ўрта аср Ўрта Осиё мутафаккирлари таълимотида
элемент”, “структура”, “система” тушунчаларининг
шаклланиши ва ривожлантирилиши

Ўрта аср Ўрта Осиё мутафаккирларимиз қомусий олим бўлиб фаннинг деярли ҳамма соҳалари билан шуғулланишган. Уларнинг илмий мероси жуда кенг ва ранг-барангдир. Қадимги Шарқ ҳамда антик даври илми ва маданиятини чуқур ўрганишган, таҳлил қилишган, ривожлантиришган ва жаҳоншумул аҳамиятга эга бўлган кашфиётлар килишган. Шу сабабли бўлса керак Шарқда Ғарбдан фарқли равишда битта эмас иккита Ренессанс даври бўлган.


Ушбу мақолада биз биргина, лекин долзарб ва деярли ўрганилмаган масалани кўриб чиқишга харакат қилмоқчимиз.
Элемент ёки “унсур” (лотин. elementum-дастлабки модда, стихия) – муайян таркибида бўлинмас деб тушунилувчи объектдир. Масалан, атом “молекула” тизимида, электрон “атом” тизимида ва ҳ.к). Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бир тизимда “бўлинмайдиган” объект бошқасида бўлиниши мумкин.
Қадимги Хитой, Ҳиндистон ва Юнонистон файласуфлари дунёни элементлар ташкил қилади, деб тасаввур килган эди. Антик давр файласуфларидан Фалес дунёнинг асосини – сув, Анаксимен – ҳаво, Гераклит - олов ташкил этади, деган бўлса, Левкипп, Демокрит, кейинчалик Экипур материяни майда бўлинмас заррачалар – атомлар ташкил килиши ва улар ўзаро алоқадорликда бўлиши тўғрисидаги таълимотни илгари суришди.
Ўрта аср Ўрта Осиё мутафаккирлари элемент ва структура муаммосини асосан материя ва шакл тушунчалари тадқиқ қилиниши жараёнида кўриб чиқишган. Жумладан, Фаробий, Беруний, Ибн Сино борлиқ тўғрисидаги таълимотларида материя ва шаклнинг ўзаро муносабатларига, ўзаро боғланишига катта эътибор қаратишган. Форобий таълимоти бўйича, ер ва осмоннинг сфералари моддийлик хусусияти эгадир. У барча жисмларни олтита турга бўлади: 1) осмон жисмлари, 2) онгли мавжудот (инсон), 3) онгсиз мавжудот, 4) ўсимликлар, 5) минераллар, 6) тўртта элемент – олов, ҳаво, ер ва сув. Оламнинг моддий асосини ва материянинг оддий кўринишини элементлар ташкил қилади. Дастлабки бешта тур мураккаб ҳисобланиб, элементларнинг турлича бирикуви натижасида пайдо бўлади. Олтита турнинг бирикувидан вужудга келадиган йиғинди оламни ташкил этади.1
Берунийнинг фикрича, жисмларнинг асосида материя ётади. “Барча ҳаракатлар материяга мансубдир. Материя жисмларни яратади ва шаклини ўзгартиради. Демак, материянинг ўзи яратувчидир”2,-деб ёзган Беруний. У жисмлар хусусиятини элементларининг изчил равишда бирикуви ёки ажралиши билан изоҳлайди. Беруний дастьлабки тўртта элемент тўғрисида шундай ёзади: “Оддий субстанциялар даврий равишда пайдо бўлиш ва ҳалок бўлишни билмайди”.3
Ибн Синонинг фикрича, материя ва шакл бир-биридан ажралмас, улар ўзаро боғлиқликда бўлиб, бир-бирисиз мавжуд эмас. “Субстанция биринчидан- материядир, иккинчидан – шакл, учинчидан – иккаласининг бирикувидир”4,- деб уқтирган мутафаккир. Ибн Сино “Тиб қонунлари” асарида тўртта элемент мавжудлигини таъкидлайди. “Улардан иккитаси енгил – ҳаво ва олов, иккитаси оғир – сув ва ер”5 эканлигини кўрсатиб ўтади.У эътиборни яна бир нарсага қаратади: “Тўртта элемент бир-бирига ўтиб туради, масалан, ҳаво сувга, ер сувга, сув ерга, шунингдек оловга”6.
Элемент ва структура ўзаро боғлиқликда, ажралмас бирликда бўлади. Структура элементларнинг табиатига, сифатига боғлиқ. Ўз навбатида элементларнинг сифати, уларнинг тизимидаги аҳамияти струрктурага боғлиқдир.

Download 47.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling