Ўрта аср Ўрта Осиё мутафаккирлари таълимотида “элемент”, “структура”, “система” тушунчаларининг шаклланиши ва ривожлантирилиши


Download 47.5 Kb.
bet2/2
Sana01.03.2023
Hajmi47.5 Kb.
#1242137
1   2
Bog'liq
Ўрта Осиё (2) (2) (2)

Структура (лотин. structura – тузилма) – тизимнинг ички тузилиши, элементлар орасидаги турғун, барқарор алоқалар бирлиги, мажмуидир.
“Структура” категорияси тизимнинг ички тузилишини, тартиблилигини таснифлаб, система ичига бориш имкониятини беради.
Ўрта аср Ўрта Осиё мутафаккирлари борлик тўғрисидаги таълимотларида шакл ва материянинг ўзаро муносабатларига ва ўзаро боғланишига катта эътибор беришган. Форобий тасаввурида шакл бу фигура, структура ва бошқа миқдорий кўрсаткичларининг бирлигидир, материя эса жисмлар нимадан ташкил топганини кўрсатади, яъни уларнинг асосидир. Материя фаол бўлиб, ўз шаклларини яратади. Жисмларга ўзгариш, ҳаракатда бўлиш ва янгиланиш қонуниятлари хосдир.
Форобий жисмларнинг ҳусусияти уларнинг структурасига боғлиқ эканлигини таъкидлаган. Жисмлар хусусиятларини белгиловчи сабабини тузилишининг ўзига хослигида ва улар таркибида дастлабки элементларнинг устуворлигида, деб билган. Унинг қарашлари Беруний, Ибн Сино ва бошқа мутафаккирлариниг дунёқарашига таъсир қилган.
Беруний жисмлар хусусиятини элементларнинг изчил равишда бирикуви ёки ажралиши билан изоҳлайди. “Буларнинг барчаси –(нарсаларнинг) моҳиятини ташкил этувчи ўзига хос жихатлар бўлиб, уларнинг сабаблари оддий элементларга, уларнинг бирикуви ва яратилишининг бошланишига бориб тақалади”7, деб ёзади олим.
Ибн Синонинг фикрича, структуравий ўзгаришлар сифат ўзгаришларининг асосидир.У тирик ва нотирик табиат орасидаги фарқни таркибий жараёнлар тартиблилиги даражасида деб билади. Ибн Сино шундай деб ёзади: “Аралашма яхшиланиб, тартиблилиги ошганда, жисмлар озуқани қабул қилишга мойил бўлади, ва биринчи навбатда уларда ўсиш қобилияти пайдо бўлади, масалан, дарахтлар ва ўтлардаги каби”8. Фикрини давом эттириб “аралашма ўсимликлардагига нисбатан янада тартиблироқ бўлганда у ҳаётга таъсирчан бўлади”9, деб уқтиради.
Юқорида кўриб ўтилган Ўрта Осиё мутафаккирлари таълимотида структура муаммоси, асосан, дунёнинг тузилишини аниқлашда кўриб чиқилган. Улар дунёнинг чексиз эмаслиги ғоясини рад этиб, унинг чексизлиги тўғрисидаги фикрини илгари сурган.
Ўрта асрларда “элемент” ва “структура” тушунчалари фалсафий категория сифатида хали шаклланмаган бўлсада, бизни мутафаккирларимиз уларни ўзаро боғлиқлигини кўра билишган. Элемент ва структура бирлиги – системадир.
Система (юнонча systema – қисмлардан тузилган, бириктирилган, бирлаштирилган) ўзаро алоқадорликда бўлган элементлар бирлиги, мажмуидир. Ёки система – элементлар ва структура бирлиги бўлиб, у муайян тараққиёт ва функционал қонунларга бўйсунади.
Системада элемент ва структура ўзаро боғланишини таҳлил қилиш нотирик, тирик ва ижтимоий тизимларнинг ўзига хослигини аниқлаш имконини беради.
Элемент ва структура бирлигида элементлар белгиловчи, хал қилувчи аҳамиятга эга. Структура эса нисбий мустақилликка эга бўлиб, элементларга фаол таъсир қилади ҳамда улар ўзгариши билан автоматик равишда ўзгармаслиги мумкин.
Анорганик системалар барқарор боғланиш, статик структура асосида ташкил этилган. Элемент ва структура орасидаги зиддиятлар асосан структурани тезкорлик билан қайта қурилиши орқали ҳал этилади. Тирик системаларда кўпроқ ички тартиблилик, иерархик принцип намоён бўлади. Нисбатан мураккаб бўлмаган системалар иерархик жиҳатдан юқорироқ поғонада турган мураккаб системалар таркибига системанинг қисми сифатида (подсистема) ёки элемент сифатида интеграциялашади. Натижада, элементларнинг индивидуал хусусиятларига нисбатан интеграл хусусиятлари устун тура бошлайди (доминат бўлади). Интеграциялашган элементлар қисман (баъзан эса бутунлай) ўз мустақиллигини йўқотади. Вужудга келган тизимида элементлар ўзаро алоқадорликда бўлиб, айрим хусусиятларини йўқотиши мумкин. Демак, биологик системалар учун иерархия ва интегратизим принциплари типикдир.
Ижтимоий системаларда структуранинг роли ошиб боради, унинг мустақиллиги ортади. Жамиятда элементларнинг ўзгариши ва ривожланиши асосан эски система таркибида амалга ошади. Кейин ўзгарган элементларга нисбатан структуранинг номувофиқлиги вужудга келади. Шунда эски структуранинг бузилиши ва аста-секинлик билан янги структуранинг қарор топиши юз беради. Элемент ва структуранинг янги бирлиги қарор топади.
Янги мустақил давлатларда ўтиш даврида янги ижтимоий структура тўла шаклланмаган пайтда қандайдир бетартиблилик кузатилади, эски структуранинг янги элементларга мос келмаслиги рўй бериши мумкин. Ҳатто янги структура шаклланган вақтда ҳам системада элементлар бирданига самарали фаолият кўрсатилмаслиги мумкин. Элемент ва структура орасидаги қарама қаршиликнинг ечими ижтимоий системани янги сифат босқичига кўтаради.
Ушбу масалани кейинги мақоламизда кўриб чиқишни мақсад қилдик.
Бугунги кунда мамлакатимизда сифат жиҳатдан янги тизим, Янги Ўзбекистон яратилмоқда. Янги авлод аждодларимизнинг ибратли ишларини давом эттириб учинчи Ренессансни барпо этмоқда.



1 Фараби. Существо вопросов. Избранные произведения мыслителей стран Ближнего и Среднего Востока
IX-XIV вв. – М. 1961. – С.172.

2 Беруни Абу Райхан. Избр.произв. Памятники минувших поколений. Т.1 – Ташкент, 1957. – С.287.

3 Беруни Абу Райхан. Избр.произв. Индия. Т.2. -Ташкент, 1963. - С. 311.

4 Абу Али Ибн Сина. Данш-намэ. – Сталинабад, 1957. - С. 152

5 Абу Али Ибн Сина.Канон врачебной науки. Т.1. - Ташкент, 1958. – С. 9.

6 Абу Али Ибн Сина. Данш-намэ. – Сталинабад, 1957. – С. 249.

7 Беруни Абу Райхан. Избр.произв. Памятники минувших поколений. Т.1. - Ташкент, 1957. С. 99.

8 Абу Али Ибн Сина. Данш-намэ.- Сталинабад, 1957. – С. 258.

9 Абу Али Ибн Сина. Данш-намэ.- Сталинабад, 1957. – С. 259.

Download 47.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling