Oxirgi indd


Ислоҳотлар марказида инсон


Download 374.85 Kb.
bet66/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Ислоҳотлар марказида инсон


Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг устуворлигидан ке- либ чиқадиган, халқаро миқёсда қабул қилинган янги юридик тамойил ва талабларга асосланган кенг ҳуқуқий муҳит вужудга келтирилди. Мустабид тузумнинг тазйиқ ва зўравонлигидан жаҳон андозаларига мос келадиган ҳуқуқий меъёрлар сари кескин бурилиш ясалди.
Шундай бўлсада, эски қолипларда қолиб кетган давлат хизматлари, мулоқот ва муносабатларда ке- скин ўзгаришлар қилиш имкони бўлмади. Сабаби эски қарашларда қолиб кетган айрим раҳбарлар, талаб қилиш тафаккури шаклланмаган, шакллантирилма- ган аҳоли ўртаси баланд бўлмасада деворлар мавжуд эди. Бизнинг халқимиз дунёдаги энг ноёб халқлардан бири. Бинобарин бу халқ бошқаларни ҳурмат қилишни ҳамма нарсадан устун қўяди. Ана шундай фазилатни тўғри англамаган айрим раҳбарлар халқ билан давлат ўртасида девор пайдо бўлишига йўл очиб берди. Нати- жада халқда норозилик кайфияти вужудга келди.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шав- кат Мирзиёев мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Барчамизга яхши аёнки, инсон манфаатларини юрт тинчлиги, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитидан ажратган ҳолда тасаввур этолмаймиз. Буларнинг барча- си бизнинг бебаҳо бойлигимиз ва уни кўз қорачиғидек сақлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир” деб таъкидлаган эди. Бугунги кунда Давлат раҳбарининг “Раҳбарлар халқнинг хизматкори бўлиши зарур”, “Асо- сий мақсадимиз – халқ розилиги, халқ биздан рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади”, деган қатъий талаблари амалда ўз ифодасини кўрсатмоқда.
Умуман олганда ислоҳотлар марказида инсонни олий қадрият сифатида баҳоланиши мамлакатимиз стратегик
вазифаларига ҳамоҳангдир. Холбуки, ушбу қадриятлар асосида шаклланган жамият моҳиятига кўра, халқаро талабларга, умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги тамойилларига мос келади, уларни миллий даражада намоён бўлиши учун имкон яратади.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши


Мамлакатимиз Ҳукумати Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати билан биргаликда ва жамоат ташкилотлари, нодавлат ташкилотлар иштирокида 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожланти- риш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди. Ушбу стратегияда давлат қурилиши, суд-ҳуқуқ тизи- мини такомиллаштириш, иқтисодиётни эркинлашти- риш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш, миллатла- раро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш бўйича энг долзарб вазифалар аниқ белгилаб берилади.
Мазкур ҳужжат мамлакатимизда яшаётган барча миллат ва элат, ҳар бир шахс ва умуман инсон, турли қатлам вакилларининг умумий мақсад-муддаоларини ифодалайди. бу эса давлатимиз сиёсатининг жаҳондаги демократик жараёнлар, тинчлик ва барқарорлик, ин- сон ҳуқуқлари ва виждон эркинлиги каби умумбаша- рий қадриятлар мазмунига мослигини кўрсатади.
Жамият ҳаётида қонунийлик мезонларининг тўлиқ жорий этиб борилиши уларнинг давлат фаолиятида ўз аксини топиши ва доимо мустаҳкамланиб борили- шини тақозо этади. Айнан шу мақсадларга мос ҳолда ҳокимиятни бўлиниш тамойилини амалга оширишни таъминлаш, жамиятни сиёсий тизимида парламентни ривожлантириш, суд ҳокимиятининг ролини ошириш каби масалалар Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга оширишнинг, инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинишининг муҳим йўналишлари сифатида белгилаб олинди.
Ҳозирги вақтда мамлакатимиз бошқарув тизимида демократик давлатлар тажрибасида синалган қонун
чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари ўртасида барқарор мувозанат, бир-бирининг фаолияти устидан назорат қилиш ва ўзаро чегаралаб туришни таъминлов- чи механизмлар шакллантирилди. Буларнинг ҳаммаси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Ўзбекистон дунёдаги оз сонли кучли ижтимоий сиёсат юритаётган ва шу аснода аҳоли фаровонлиги- ни ошириш йўллари устида фаолият олиб бораётган мамлакатлар сирасига киради. Инсон ҳуқуқ ва эркин- ликларини ҳимоялаш, умуман, аҳолига муносиб тур- муш шороитини яратишдан тортиб аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари барчанинг манфаатли ишига айланиши мамлакатдаги ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналиши бўлиб қолмоқда.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling