Oxirgi indd


Тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, энг аввало, Марказий Осиё мамлакатлари учун стратегик аҳамият касб этади


Download 374.85 Kb.
bet54/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, энг аввало, Марказий Осиё мамлакатлари учун стратегик аҳамият касб этади


Марказий осиё минтақасида муҳим страте- гик ва трансчегаравий имкониятларга эга мамла- кат ҳисобланмиш Афғонистон минтақанинг ажрал- мас қисми сифатида муҳим аҳамият касб этиб кел- ган. Минтақа халқларини умумий тарих, дин, ма- даният ва урф-одатлар ўзаро бирлаштириб туради. Афғонистондаги тинчлик ва барқарорликни таъмин- лаш, энг аввало, Марказий Осиё мамлакатлари учун стратегик аҳамият касб этади. Мазкур давлатдаги осойишталик ўз навбатида минтақа давлатларини энг
қисқа йўллар орқали Ҳинд океани ва Форс кўрфази портларига чиқишни таъминлаб, Ҳиндистон, Эрон ва Покистонни Европа ва бошқа минтақалар билан боғлаш имкониятини беради. Шу боис нафақат Марка- зий Осиё, балки қўшни минтақалардаги барқарорлик ва изчил тараққиёт Афғонистонда тинчлик ва осойиш- талик ўрнатилиши билан узвий боғлиқ эканини намо- ён этмоқда.
Ўзбекистон ва Афғонистон давлатлари ўртасидаги дипломатик алоқалар 1992 йил 13 октябрда ўрнатилган. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Афғонистон муаммосини ҳал қилишда ўзининг мақсад ва прин- ципиал позициясига содиқ қолмоқда. Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга кўмак беришда тинчликсевар лойиҳаларни амалга ошириш, қўшни давлатнинг узоқ муддатли урушдан вайрон бўлган иқтисодиётини тиклашда иштирок этиш орқали ўз қатъиятини намойиш этиб келмоқда. Айниқса, ушбу давлатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик 2016 йилга келиб, изчил ривожлана бошлади. 2017 йил ян- варда Тошкентда икки мамлакат ташқи ишлар вазир- ликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи давраси бўлиб ўтди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакилининг тайинланиши мамлакатнинг икки томонлама муносабатларга ажратаётган эътибори на- мунаси бўлди.
Қолаверса, маданиятлари, қадриятлари бир-бирига яқин бўлган икки халқнинг дўстлашуви бегонала- шишдан афзал эканини ҳеч кимга таъкидлаб ўтириш шарт эмас. Халқлар бирлашса, бир-бири билан дўстона алоқаларни йўлга қўйса минтақада тинчлик ва осой- ишталик, барқарорликни таъминлашнинг гарови бўлиши тайин.
Афғонистонда тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш, ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш, савдо,
иқтисодий, транспорт, маданий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон томонидан кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2017 йили декабрида Тошкентда Шавкат Мир- зиёев ва Ашраф Ғани иштирокида бўлиб ўтган музокора- ларда умумий маданий-маънавий мерос рамзи бўлган Абу Райҳон Беруний, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа алломалар қадамжоларини биргаликда қайта тиклаш, таъмирлаш ва ободонлаш- тириш бўйича ўзаро келишиб олинган эди.
Ўзбекистон мутахассислари томонидан “Мозори Шариф - Ҳирот” темир йўли ва “Сурхон - Пули Хум- ри” электр узатиш линияси қуриш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди. Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши ўз навбатида Афғонистон иқтисодиёти ривожлани- шига хизмат қилади. Термиз шаҳридаги ихтисослаш- ган шифохонада Афғонистон фуқароларига тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилди. Афғонистонликлар учун ўзбек тилини ўргатиш, темир йўл ҳамда бошқа соҳалар мутахассисларини тайёрлаш мақсадида Сурхондарё вилоятида махсус таълим мар- кази ташкил этилганлигини алоҳида қайд этиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мир- зиёев 2017 йил 19 сентябр куни БМТ Бош Ассамблея- сининг 72-сессиясида, дунёда терроризм таҳдидлари айниқса, сўнгги йилларда кучайиб бораётгани уларга қарши асосан куч ишлатиш йўли билан курашиш усу- ли ўзини оқламаётганидан далолат бераётганини кўп ҳолларда таҳдидларни келтириб чиқараётган асосий сабаблар билан эмас, балки уларнинг оқибатларига қарши курашиш билангина чекланиб қолинаётганини халқаро терроризм ва экстремизмнинг илдизини бошқа омиллар билан бирга, жаҳолат ва муросасизлик
ташкил этишини айтиб ўтган эди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ушбу нуфуз- ли Ассамблеяда иштирок этган сессия иштирокчила- рига БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этиш билан бир қаторда, бутун жаҳон жамоатчилигига ислом ди- нининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказиш энг муҳим вазифа эканини таъкидлайди.
Шунингдек, Президентимиз сессия иштирокчи- ларига БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резо- люциясини қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилар экан: “Бу ҳужжатнинг асосий мақсади – барча- нинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсиз- лик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат. Ушбу резолюция бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъ- минлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга қаратилган. Ўзбекистон ҳеч қандай блокка қўшилмаслик мақомини сақлаб қолган ҳолда очиқ мулоқотга тайёрдир. Биз барча шериклари- миз билан тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдормиз. Биз мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади инсон, унинг эҳтиёж ва манфаатла- рини таъминлашдан иборат бўлган энг муҳим устувор вазифаларни муваффақиятли амалга оширишнинг ҳал қилувчи шарти айнан шунда мужассам, деб биламиз”31,
- дея алоҳида таъкидлаб ўтгани бежиз эмас, албатта.
Минтақада тинчлик-ҳамкорлик йўлидаги фаолият- ни изчил олиб бораётган Ўзбекистон ташаббуси би- лан 2018 йил 26-27 март кунлари ташкил этилган 25



31 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-prezidenti-shavkat-mirzi- yeev-bmt-bosh-assambleyasi-20-09-2017
давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этган, 300 га яқин хорижлик ва маҳаллий журналист- лар ёритиб борган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мав- зуидаги халқаро конференция дунё ҳамжамиятининг Афғонистонда тинч тараққиётни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларига ғоят муҳим ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Бинобарин, ушбу нуфузли форум бошқа конфе- ренциялардан фарқли томони шундан иборатки, афғон муаммосини ҳал қилиш бўйича аниқ таклиф- лар илгари сурилгани муҳим аҳамият касб этади. Зеро, мазкур конференция Ўзбекистон Президенти- нинг минтақада барқарорликни таъминлашга доир ташаббуси Афғонистондаги вазиятни тинч музокара- лар йўли билан ҳал қилиш учун шароит яратиш дунё ҳамжамиятининг ҳам хоҳиш-истаги экани ва келгусида Марказий Осиё минтақасидаги стратегик ҳамкорлик муҳитини яратишга хизмат қилишидан далолатдир32.
Бинобарин, 2021 йилда Афғонистонда содир бўлган воқеалар ҳам бизнинг бу давлатга бўлган мунасбати- мизни ўзгартирмайди. Бизнинг йўлимиз битта – тин- члик ва ҳамкорлик йўлидир.



Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling