Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet52/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

иқтисодиётни янада ривожлантириш ва ли- бераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштироки- ни камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучай- тириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик риво- жини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш;

  • ижтимоий соҳани ривожлантириш- га йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромад- ларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин- қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оши- риш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфрату- зилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиё- сатини такомиллаштириш;

  • хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва ди- ний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат

    юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакати- мизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш.
    Буларнинг барчаси, Ўзбекистонда демократик жа- миятни шакллантириш жараёнида эришилган ижобий натижалар миллий ғоянинг ҳаётий, илмий ва амалий аҳамиятга эга эканлигининг ёрқин ифодасидир.
    Чунончи, демократик жамиятнинг шакллани- ши мавжуд ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг барқарорлиги ва улар ривожланишининг асосий шарт- ларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда бу жара- ённинг изчил, тизимли ва объектив амалга оширили- шида давлат ҳамда жамоат ташкилотлари, сиёсий пар- тиялар, ҳаракатларнинг пировард мақсадларини ифо- далайдиган мафкуравий жараёнлар ҳам муайян ўрин эгаллайди.
    Мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги демократик жараёнларда миллий ғоясининг салоҳияти ўз ифо- дасини топади. Шунинг учун ҳам миллий ғоянинг Ўзбекистонда демократик жамият қуришдаги ўрни ва аҳамиятини, унинг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ этиш юртимизда шаклланаётган демократик жамиятнинг устувор йўналишлари, тенденциялари ва тамойилла- рини аниқлаш, уларни ривожлантириш ва такомил- лаштиришнинг аниқ йўлларини белгилаш имконини беради.
    Айни пайтда, миллий ғоя ҳуқуқий демократик дав- лат, эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг асосий воситаларидан бири эканлигини ҳам эътироф этмоқло- зим30. Илмий изланишлар жараёни шуни кўрсатадики, миллий ғоя давлат ва жамиятнинг қарашлари, ин- тилиш, хоҳиш ва мақсадлари мажмуидан иборат



    30 Қаранг: Мусаев Ф. Демократик давлат қуришнинг фалсафий- ҳуқуқий асослари –Т.:Ўзбекистон, 2007;
    бўлибгина қолмасдан, балки у халқимизнинг тари- хий, этник ҳамда ижтимоий тараққиётнинг ҳуқуқий асосларини, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий омиллари, объектив ва субъектив шарт-шароитларини ҳам ўзида мужассам этади, шунинг учун ҳам миллий ғоянинг вужудга келишининг халқимиз руҳияти, маф- куравий, сиёсий жараёнлар билан боғлиқ жиҳатларини таҳлил қилиш фақатгина назарий эмас, балки ама- лий аҳамиятга моликдир. Бу эса, ўз навбатида, мам- лакатимизда барпо этилаётган ҳуқуқий демократик жамиятнинг ўзига хослиги, миллий ғоя, халқимиз та- рихий хотираси, маданий мероси, қадриятлари, анъ- ана, урф-одатлари, орзу-умидлари намоён бўлишини ўрганишни муайян заруриятга айлантиради.
    Миллий ғояни шакллантириш чуқур маънавий янгиланиш жараёнлари, мамлакат тараққиётини, унинг стратегик мўлжалларини белгилайдиган ўзгаришларнинг қонуний ва зарурий натижаси си- фатида, тарихий жараёнларнинг ҳосиласи, табиий ва маънавий эҳтиёж тарзида намоён бўлмоқда. Бу жара- ённинг назарий ва амалий масалалари билан боғлиқ моҳиятини атрофлича ёритиш, демократик жами- ят барпо этишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб беришга асосланган тадқиқотлар олиб бориш мақсадга мувофиқ. Зеро, демократик тамойилларга асосланган давлат қуриш масаласини ўрганиш миллий давлатчиликни такомиллаштириш, мустақилликни мустаҳкамлаш шароитида янада долзарб аҳамиятга эга бўлиб қолади. Чунки у халқимизнинг манфаати ва мақсадларини ўзида ифода этади.
    Шу маънода, демократик жамиятни шакллантириш- нинг миллий ғоя ривожи билан ўзаро алоқадорлигини англаш ва уни мустаҳкамлаш, ниҳоятда, муҳим аҳамиятга эгадир.

    Download 374.85 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   111




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling