1. Il y a quelqu’un? – Voilà, voilà…..On vient. Бирор жонзод борми? – Ана, ана … Бораяпман
2. L’addition, s’il vous plait - Voilà, voilà. Ҳисоб китоб қилинг, илтимос – Мана ҳозир
Презантатив гапларни сўзма-сўз таржима қилиш мумкин эмас. Агар шундай қилинса, фикрни аниқлаштиришга путур етади. Презантатив гаплар ўртасидаги семантик хусусият Мартин Режел, Жан Кристоф, Реже Рийал бу лексик бирикмалар мазмунидан келиб чиқиб, voici да ҳаракат давом этишини voilà да эса, ҳаракат якунланганлигини эътироф этишади: Voilà tous mes forfaits. En voici le salaire (Расин). – Ана менинг барча кирдикорларим. Мана шундан, шунча ёмонлик.
Расман хабар маъносини ифодалаганда бу бирликлар бўлишсизлик маъносини ифодалаш учун хизиат қилмайди. Чунончи, Ne voilà personne – Ҳеч ким кўринмайди. Ne voilà pas qu’il revient? – Унинг келишини ким кўрибти?
Бу бирликлар киёсий ва орттирма даражаларни хам узида ифодалаши мумкин:
1. Compratif: - Voici plus iteressant !
2. Superlatif – Voici le plus beau de l’histoire! Voila le plus beau de l’histoire!
Презантатив гаплар услубий хусусиятга кўра эмоционал-экспрессив хусусиятга эга: Voila qu’il neige – қорнинг ёғишии қаранг.
Тил доимий тараққиётда бўлгани сингари презантатив нутқий ҳодисалар ҳам француз адабий тилида ўзгача ўзига хос ҳаёт кечирмоқда. Бундай нутқий ҳодисалар типик гап қолипидан чиқиб, ўзининг атипик гап қурилишига аллоқачон ўтгани боис уларни алоҳида СФШСГ турига киритиш маъқулдир. Шу жумладан, бинар конструкцияси ҳам СФШСГ учун аҳамият нутқий ҳодисалардан биридир. Буларнинг тадқиқи қиёсий типология ва назарий грамматика учун аҳамиятлидир.
АДАБИЁТЛАР
1.Гумбольд В. Избранные труды по языкознание. -М., 1984.
2. Бобокалонов Р. Ўзбек тилида семантик-функционал шаклланган сўз-гаплар. НД -Тошкент, 2000.
3. Martin Reigel, Jean Christophe Pellat, René Riol. Grammaire methodique du francais. PUF. – Paris, 1998. Page 347.
Do'stlaringiz bilan baham: |