O'zbek tili fani va uning bo'limlari


Download 294.17 Kb.
bet1/5
Sana16.06.2023
Hajmi294.17 Kb.
#1508398
  1   2   3   4   5
Bog'liq
органайзерлар китоб


ЎЗБЕК ТИЛИ ФАНИ ВА УНИНГ БЎЛИМЛАРИ

Тилшунослик ҳақида. Тил сўзлаш, фикрни ифодалаш воситаси сифатида ҳам ўзига хос бир олам. Унинг хусусиятини ўрганувчи ва ўргатувчи фан тилшунослик (лингвистика) дейилади. Тилшунослик фани бир неча таркибий қисм, яъни бўлимдан иборат.
Тилшунослик фани умуман инсониятга хос тилни ёки маълум бир халқ тилини ўрганиш нуқтаи назаридан умумий ва хусусий турга бўлинади.
Умумий тилшунослик тилнинг пайдо бўлиши, қариндошлик алоқаси ва умумий назарий масаласини ўрганади.
Хусусий тилшунослик эса муайян бир тил хусусиятини текширади. Жумладан, ўзбек тилшунослиги хусусий тилшунослик бўлиб, ўзбек тилининг товуш тизими, лексикаси, грамматик қурилиши, ёзуви, шеваси, имло ва талаффуз қоидаси, услубини ўрганади.


Хусусий тилшунослик фани бўлимлари. Ўзбек тилшунослиги фани қуйидаги бўлимни қамраб олади:


1. Фонетика. 2. Орфоепия (талаффуз). 3. Графика (ёзув).
4. Орфография (имло).5. Лексикология. 6. Фразеология.
7. Лексикография (луғатшунослик). 8. Морфемика (сўз таркиби). 9. Сўз ясалиши. 10.Морфология. 11. Синтаксис.
12. Пунктуация (тиниш белгилари). 13. Услубият.
14.Диалектология (шевашунослик). 15.Этимология (сўзларнинг келиб чиқиши). 16.Тил тарихи.
17. Социолингвистика.

Бу бўлимдан ҳар бири тилнинг алоҳида-алоҳида томонини текшириб ва, ўз навбатида, кичик бўлимга ҳам бўлиниши мумкин. Қуйида уларнинг ўрганиш соҳаси, яъни ўрганиш обектини изоҳлаймиз:




1. Фонетика тилнинг товуш тизими, тузилиши, нутқ органи, бўғин ва унинг тури, сўзда товуш ўзгариши, шунингдек, урғу ва унинг ўрни кабини ўргатади.фонетика сўзи грекча (phone) сўзидан олинган бўлиб, “товуш” деган маънони англатади. Фонетика-нутқ товуши хақидаги таълимот, фан сохаси. Табиатдаги товуш уч хил: физик, биологик, нутқ товушлари. Физик товуш жонли ва жонсиз мавжудотнинг барчасига хос бўлиб, хавонинг сиқилишидан хосил бўлади. Биологик товуш жонли мавжудотга хос ва тириклик белгисидан бири.Нутқ товушлари фақат инсонгагина хосдир.

Унли товушлар турлари



Ундош товуш турлари

Бўғин

Нутқ товушлари

Фонетика


Товуш орттирилиши

Ёпиқ бўғин

Товуш ўзгариши

Товуш тушиши

Очиқ бўғин

Товуш ўзгариши










Товуш ўзгариши



Матн урғуси


2. Орфоэпия (талаффуз) адабий тилда нутқ товуши ва сўзни тўғри айтиш меҳёри ҳамда қонун-қоидасини ўрганади.
Орфоепия адабий тилнинг фақат оғзаки шаклига хос.Орфоепия-грекча orphos-тўғри, epos-нутқ деган маънони англатади.Тўғри талаффуз, аввало, шахснинг маданий етуклигидан далолат беради.Оғзаки нутқда хар хил талаффуз қилинадиган товуш, қўшимча ва сўздан адабий тил учун қабул қилинган биттаси тўғри талаффуз меъёори хисобланади.Орфоепияни юзага келишида орфография ва халқ оғзаки нутқининг талаффузи асос қилиб олинган.

Унли товуш талаффузи





Ундош товуш талаффузи





Асос ва қўшимчалар имлоси


Download 294.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling