O‘zbek tili va uning ta’limi taraqqiyoti: muammo va yechim
Ўқувчи нутқининг грамматик жиҳатдан тўғри қурилган
Download 5.53 Mb.
|
36296 1 7E659536556E8ECFE56DD30D1582002199F3694F
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқувчи нутқининг соддалиги ва софлиги.
Ўқувчи нутқининг грамматик жиҳатдан тўғри қурилган бўлиши. Аввало, ўқувчи ўз нутқида фойдаланиши учун тузаѐтган матнига мос сўз, сўз бирикмаси ва гапларни танлай олиши зарур. Шундан кейин ҳар бир грамматик бирликнинг парадигматик қаторларидан зарурларини заргарона фойдалана олиши, яъни сўз бирикмаси ѐки гап таркибидаги сўзларни бир-бирига боғлашда исмларга морфологик шакллар − келишик, эгалик қўшимчаларидан, феълларга нисбат, бўлишсизлик, сифатларга даража, отларга эркалаш-кичрайтириш, кўплик қўшимчаларидан, кесим вазифасида келаѐтган сўзга эса нутқ шароитига мос равишда майл, замон, шахс-сон қўшимчаларидан зарурларини ўринли қўллай олиш; гап бўлаклари: кесим, эга, тўлдирувчи, аниқловчи ва ҳолни мослаштира билиш каби малака ва кўникмаларга эга бўлиши шарт. Шу ўринда тилшунос олим Пешковскийнинг: «Грамматикани билган киши тилни бошқаради, грамматикани билмаган кишини тил бошқаради» деган гапини эслаш кифоядир.
Ўқувчи нутқининг соддалиги ва софлиги. Аслида, нутқнинг соддалиги унинг аниқлигидан далолат беради. Содда нутқ, энг аввало, тушунарли бўлади. Нутқнинг тушунарли бўлиши, бир томондан, фикрни лўнда, аниқ баѐн қилиш, тушунарли бўлмаган ғализ жумлалардан сақланишда намоѐн бўлса, иккинчи томондан, тингловчининг тайѐргарлик даражасига ҳам боғлиқдир. Демак, ўқувчи фикрни ҳам содда, равон баѐн қилиш, ҳам ўзгалар фикрининг моҳиятини англаб, уни тушуниш имкониятига эга бўлиши лозим. Масалан, шоир Муҳаммад Юсуфнинг шеърларини кўпчилик ѐд билади. Нима учун? Сабаби, шоир инсонга хос бўлган исталган ҳис-туйғуни содда фалсафада бера олган. Айтайлик, ватанни севиш туйғусини шоир шундай ифодалайди: «Парижнинг энг гўзал ресторанларин битта тандирингга алишмасман мен…» ѐки «Мен дунѐни нима қилдим? Ўзинг ѐруғ жаҳоним…» Нутқнинг софлиги деганда ўқувчилар нутқининг ҳар хил қайтариқлар, ортиқча жумлалар, ўзбек адабий тилига хос бўлмаган сўзлар (варварлар), дисфемистик характердаги бирликлардан холи бўлишини назарда тутади. Уларни фикрни соф адабий тилда, унинг бой имкониятларидан фойдаланиб баѐн қилишга одатлантириш она тили машғулотларининг асосий вазифаси ҳисобланади [3;4]. Биз юқорида ўқувчи нутқига қўйиладиган асосий талабларни қисман санаб ўтдик. Бу талаблар ўзаро чамбарчас боғланган бўлиб, ўқувчи тўғри нутққа юқорида саналганларнинг барчасига амал қилиш орқали эришади. Шунинг учун ўқитувчи она тили машғулотларида нутқнинг фақат бир томонига эьтиборни кучайтириб, иккинчи талабни унутиши ѐки бир талабни қуйи синфда, иккинчисини кейинги синфга қолдириши мумкин эмас. Бу талабларга доимий амал қилинсагина нутқ ўстириш самарали кечади. Хуллас, она тили машғулотлари болаларда ижодийлик, мустақил фикрлаш, ижодий фикр маҳсулини нутқ шароитига мос равишда оғзаки, ѐзма шаклларда тўғри, равон ифодалаш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш, тил сезгирлигини тарбиялашга хизмат қилмоғи лозим. Бу она тили таълимига қўйилган ижтимоий буюртма талабидан келиб чиқади. Download 5.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling