Ономастик бирликлар асосида номланган олма навларини ифодаловчи лексик бирликлар гуруҳи. Олмачилик лексикасида шахс номи ѐки жой номи билан аталувчи лексемалар ҳам мавжуд. Тошкент боровинкаси, Самарқанд аълоси, Жиззах голден, Наманган нақши кабилар бирикма тарзида учраса, афросиѐби, чўлпон, камола, скарлецпур, симаренко, жонатан кабилар содда сўз тарзида учрайди.
Антропонимлар билан боғлиқ олма номларини ҳам бевосита ички гуруҳларга бўлиш имконияти мавжуд. Жумладан, 1) муайян антропонимга бевосита алоқадор олма номлари ва 2) муайян антропонимга бевосита алоқадор бўлмаган олма номлари.
Муайян антропонимга бевосита алоқадор олма номлари, табиийки, ўша олма навини яратган селекционер, олим, пайвандчи ѐки шу олма навини четдан олиб келиб кўпайтирган мевачиликка қизиқувчи шахс номи (исми, фамилияси ѐки тахаллуси) билан аталган бўлади: симаренко…
Муайян антропонимга бевосита алоқадор бўлмаган олма номлари, одатда, машҳур кишиларнинг шарафига ѐки халқ орасида кўп ишлатиладиган севимли киши номларига қўйилади. Масалан, жонатан, гибсон, пирос; чўлпон, камола ва ҳ.
Т арқалиш ўрнига кўра олма навларини ифодаловчи лексик бирликлар гуруҳи. Тарқалиш ўрни деганда олма навларининг қайси ҳудудларда етиштирилиши назарда тутилади. Масалан,
Хоразм олмаси: ойдин, болажон, симаренко… Жиззах олмаси: Жиззах голден, фарангиз, гўзал…
Тошкент олмаси: Тошкент боровинкаси, меҳмоний, тилла олма, нафис, қандил...
Самарқанд олмаси: афросиѐби, Самарқанд аълоси, камола, аччиқ олма…
Эрон олмаси, Хитой олмаси каби.
Do'stlaringiz bilan baham: |