Oʻzbekiston Davlat Bayrogʻi[tahrir
Download 59.84 Kb.
|
Саволларга жавоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Даъво муддатининг
- Кўчмас мулк
Умумий даъво муддати деганда, қонун ҳужжатларида олдиндан белгилаб қўйилган ва алоҳида тартибни назарда тутувчи муддатлар қўлланилмайдиган тегишли фуқаролик-ҳуқуқий муносабатга нисбатан татбиқ этиладиган вақт даври тушунилади. Одатда, умумий даъво муддати қўлланиладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлари фуқаролик ҳуқуқи субъектлари ўртасидаги турли ҳолатларда намоён бўлади. Умумий даъво муддатлари юридик шахслар билан фуқаролар ўртасида ҳам, фуқаро билан давлат ўртасида ҳам юридик шахс билан давлат ўртасида ҳам ёки бу субъектларнинг ўзаро муносабатларида татбиқ этилади. Даъво муддатининг иккинчи тури махсус даъво муддатларидир.
23. Оммавий мулк тушунчаси давлатнинг барча фуқаролари ва шунингдек ҳар бир фуқаросининг манфаатларини таъминлаш учун давлат томонидан фойдаланиладиган мулк маъносини беради. Лекин у ўтмишдаги давлат мулкига ўхшаш абстракт тушунчага эга эмас, унинг муайян объектлари ва уни эгаллаб турувчи, ундан фойдаланувчи ва уни тасарруф этувчи субъектлари кодексда аниқ кўрсатилган Оммавий мулк давлат мулки сифатида Ўзбекистон Республикасининг шахсан ўзига ва унинг маъмурий-ҳудудий тузилмаларига тегишли мулкдан иборат. 24. Таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда фуқаролик қонунчилигида юридик факт тушунчасига таъриф берилмайди. ФКда эса “юридик факт” ибораси фақатгина битта ўринда (ФКнинг 850-моддасида) эслаб ўтилади, холос. Фуқаролик ҳуқуқи фани эса “юридик факт” атамасидан кенг фойдаланади ҳамда деярли ҳар бир фуқаролик-ҳуқуқий институтда юридик фактларнинг у ёки бу турига тўхталиб ўтади. Шу муносабат билан мамлакатимиз фуқаролик қонунчилигига юридик факт тушунчасини киритиш ва юридик фактларнинг ҳуқуқий муносабатлардаги амалий ўрнини ошириш, юридик фактларни белгилашнинг моддий-ҳуқуқий қоидаларини белгилаш долзарб аҳамият касб этади. Бундан ташқари, юридик фактлар турларини классификация қилиш (турларга бўлиш) асосларини таҳлил қилиш ва бу борадаги назарий қоидаларни такомиллаштириш, юридик факт турларини амалда тўғри қўллаш механизмини ишлаб чиқиш ҳам фуқаролик ҳуқуқи фани олдидаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, у ёки бу ҳаракатнинг юридик факт сифатида баҳоланиши хусусидаги амалиётда кўплаб 6 учрайдиган низолар ҳам судларга юридик фактни белгилашни сўраб мурожаат қилиш ҳолатларининг кўпайиб бораётганлиги фуқаролик ҳуқуқида юридик фактлар институтини илмий-назарий таҳлил этишни тақозо қилади. Фуқаролик ҳуқуқи фанида ҳам юридик фактлар фақатгина “фуқароликҳуқуқий муносабат” мавзусида эслаб ўтилади ва уларнинг қисқача тавсифи берилган ҳолда бир неча турга бўлиниши баён этилишини кўриш мумкин. Шунинг учун юридик фактларни фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини вужудга келиш асоси сифатида талқин этиш ҳам кенг тарқалган. Юридик фактларнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни вужудга келишдаги аҳамияти ва хатти-ҳаракатларнинг юридик факт деб топиш мезонлари атрофлича тадқиқ этилмаганлиги ушбу мавзу долзарблигини англатади. 25. Кўчмас мулк деганда бир жойдан бошқа жойга унинг яхлитлиги ва мақсадли вазифасига зарар етказмасдан олиб ўтиб бўлмайдиган мол-мулк тушунилади. Унинг хусусиятларидан бири кўчмас мулкнинг албатта ер билан боғлиқлиги ҳисобланади: у ер юзасида (бино ва иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар) ёки унинг қаърида (фойдали қазилмалар, сув ресурслари ва ҳоказо) жойлашади. Ер участкаларининг ўзи ҳам кўчмас мулк Download 59.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling