1.2.Коррупция сабаблари ва унинг олдини олиш
Ҳозирги вақтда коррупция давлат, жамият ва шахс хавфсизлигига реал таҳдид солмоқда. шунинг учун ҳам, ишонч билан айтиш керакки, агар ушбу коррупция жиноятига қарши режали ва тизимли кураш олиб борилмаса, давлатнинг инқирозига олиб келади1.
Кўпчилик ҳуқуқшунос олимлар коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида турлича фикрларни билдиришган.
М.Ш.Усмоновнинг фикрига кўра, коррупциянинг олдини олиш ва йўқ қилиш учун унинг илдизларини аниқлаш лозим ва укоррупциянинг асосий сабаблари сифатида қуйидаги — 4 та омилни кўрсатади.
Иқтисодий илдизлар. Тарихап коррупция иқтисодий ҳодисадир ва товар-пул муносабатлари бор жойда мавжуд бўлиб келган. Айниқса, ижтимоий ва иқгисодий ҳаётни бевосита маъмурий йўл билан бошқарипца интилган ҳокимият ва бюрократиянинг мавқеи баланд бўдган давлат шароитида \у ривож топади. Иқтисодий фаолиятга нисбатан ўрнатилган турли хилдаги чеқлашлар, амалдорларнинг кенг, назоратдан холи, чекланмаган ё рухсат бериш, ё тақиқлаш ваколати порахўрликка замин яратади. Шу билан боғлиқ ҳолда. йирик
маблағларга эга бўлган айрим ишбилармонлар ўз даромадларини кўпайтириш мақсадида ва рақобатда алоҳида имтиёзларга эга бўлиш учун ҳукумат амалдорларини пора эвазига сотиб олиб, уларни ўз ихтиёрларига бўйсундиришга интиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |