O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РИЗОШОҲ ПАҲЛАВИЙ (1878.16.3,
Мозандарон — 1944.26.7, Йоханнесбург) — Эрон шоҳи (1925—41). Пахлавийлар сулоласи асосчиси. Дастлаб Эрон казак бригадасида ҳарбий мансабдор. 1921 й. 21 фев.да мазкур бригада Р. П. бошчили- гида давлат тўнтариши ўтказган. 1921— 23 й.ларда ҳарбий вазир. 1923 й. окт. — 1925 й. дек.да бош вазир. Қожарлар суло- ласи тугатилгач, 1925 й. 12 дек.да таъсис мажлиси Р.П.ни Эрон шоҳи деб эълон қилган. Р. П. даврида демократик таш- килотлар ва матбуот қаттиқ таъқиб ости- га олинган. 30-й.ларнинг ўрталаридан фашистлар Германияси б-н яқинлашиш сиёсатини олиб борган. Совет ва инглиз қўшинлари Эрон ҳудудига кириши б-н (1941 й. авг.) тахтдан воз кечиб, мамла- www.ziyouz.com кутубхонаси 193 катни тарк этган. ЖАРда вафот этган. РИЗОҚУЛИХОН Ҳидоят (1800.8.6 1871.30.6) — тарихчи, дипломат, шоир. Эрондаги дастлабки дунёвий олий мак- таб — дорилфунун директори (1851 — 64). Хивага юборилган элчилар раҳбари (1851), элчихона ҳақида китоб ёзган. Унинг энг йирик асари «Равзат уссафойе Носирий» («Носирнинг поклик боғи») бўлиб, тарихчи Мирхонд ва Хондамир асарларининг давоми ҳисобланади. Асар- да Эроннинг 16-а.дан 19-а.нинг 60-й.ла- ригача бўлган тарихи баён этилган. РИКАРДО (Ricardo) Давид (1772.19.4, Лондон — 1822.11.9, Глостер- шир графлиги) — инглиз иқтисодчиси, классик иқтисодий мактаб намояндаси. Дастлаб 1793—1812 й.ларда тижорат иш- лари б-н шуғулланиб катта бойлик орт- тирди, кейинчалик илмий фаолият б-н шуғулланди. 1819—23 й.ларда Англия парламентининг аъзоси. Р.нинг илмий ишлари иш ҳақи, фой- да ва рента масалаларига бағишланган. Унинг иқтисодиёт фанидаги тарихий ўрни, биринчи навбатда, капитализмнинг иқтисодий муносабатларини қийматнинг меҳнат назарияси нуқтаи назаридан тадқиқ этишни бошлаб берганлигидан иборат. Р. товар қийматининг ягона ман- баи ишчининг меҳнати бўлиб, аҳолининг даромадлари — иш ҳақи, фойда, фоиз, ренталар шу товар қийматига асослана- ди, деб қаради. Р. «Сиёсий иқтисод ва солиққа тортиш асослари» (1817) асари- да ишчининг иш ҳақи б-н соҳибкорнинг фойдаси ўртасидаги нисбатнинг теска- ри пропорционаллигини асослаб, ишчи ва капиталист иқтисодий манфаатла- рининг зид эканлигини кўрсатади. Р. шуғулланган асосий масалалардан бири — яратилган ижтимоий маҳсулотнинг асосий 3 синф — саноатчилар (фойда), ишчилар (иш ҳақи), ер эгалари (рен- та) ўртасидаги тақсимоти муаммоси бўлган. Р. рента назариясини асослаб берди. Р. назария ва амалиётда эркин савдо тарафдори бўлган. Р. Англиянинг ташқи алоқалари унинг иқтисодиётида катта роль ўйнашини алоҳида ўрганди. У биринчилардан бўлиб айрим товар- ларни и.ч.гина эмас, балки мамлакатлар ўртасида халқаро меҳнат тақсимоти ва ихтисослашувнинг аҳамияти катта экан- лигини кўрсатди, ташқи савдода қиёсий афзалликлар назариясини асослаб берди. Ас: Сочинение, т 1—5, М., 1961. Ад.: Раззоқов А., Тошматов Ш ., Ўрмонов Н., Иқтисодий таълимотлар та- рихи, Т., 2002. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling