www.ziyouz.com кутубхонаси
1
ЎЗБЕКИСТОН
МИЛЛИЙ
ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Р
ҲАРФИ
«Ўзбекистон миллий энциклопедияси»
Давлат илмий нашриёти
ТОШКЕНТ
Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа, танишиб чиқиш мақсадида
фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадда фойдаланиш (сотиш,
кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.
P — ўзбек кирилл алифбосининг ўн
саккизинчи ҳарфи.
Тил олди, титроқ,
сонор, жарангли ундош товушни ифо-
далайди. Сўз бошида (раис, раcм, рост),
ўртасида (ўртоқ, сурнай, қора) ва охири-
да (бозор, гулзор, қор) кела олади. Фаол
қўлланувчи ҳарф (товуш) ҳисоблансада,
ўзбек тилидаги биринчи ҳарфи р бўлган
сўзларнинг барчаси бошқа
тиллар-
дан ўзлашгандир. Баъзан талаффузда
(кўпинча шеваларда) р
товуши тушиб
қолади: борми — бооми, уйлар — уйла,
онамлар — онамла. Туркий халқлар, жум-
ладан, ўзбек халқи учун умумий бўлган
ёзувларда ўзига хос белги-шаклларга эга.
«РА» (қад. мисрликларнинг қуёш
худоси номидан) — папирусдан ясалган
қайиқ. Қад.
мисрликлар кемаси нусха-
сига кўра қурилган (уз. 12 м, кенглиги 5
м). «Ра»да Т. Хейердал 7 кишидан ибо-
рат байналмилал экипаж б-н бирга қад.
мисрликларни Америкага сузиб бориш-
лари мумкинлигини исботлаш мақсадида
экспедиция уюштирган. 1-уриниш (1969)
муваффақиятсиз тугаган. 1970 й. «Ра —
2» Сафи (Марокаш)дан чиқиб, 55 суткада
Барбадос о.га етиб борган. «Ра» экипажи
таркибида Ю. А. Сенкевич (СССР) ҳам
бўлган.
РАБИ (Rabi) Изидор Айзек (1898.29.7,
Риманув, ҳоз. Польша — 1988) — амери-
калик физик, АҚШ
Миллий ФА аъзоси
(1940). Корнелл ун-тини тугатган (1919).
1929 й.дан Колумбия ун-тида ишлаган
(1937 й.дар проф.). Массачусетс техноло-
гия ин-ти радиация лаб.
директорининг
ёрдамчиси (1940—45). Илмий ишлари
магнетизм, ядро физикаси, квант механи-
каси ва б.га оид. Р. атом ядросининг маг-
нит моментини радиочастотали резонанс
йўли б-н ўлчашнинг янги усулини ишлаб
чиқиб (Раби шкаласи)
протон ва дей-